Диссертация илмий раҳбар доц. А. Шернаев Тошкент 2018 4


-расм. Давлат бюджети даромадлари(мақсадли



Download 1,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/36
Sana23.02.2022
Hajmi1,27 Mb.
#157599
TuriДиссертация
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   36
Bog'liq
davlat moliyasini boshqarishda fiskal siyosatni takomillashtirish masalalari

2.1-расм. Давлат бюджети даромадлари(мақсадли 
жамғармаларсиз) таркибида солиқлар салмоғининг ўзгариши, 
фоизда
29
 
Шунингдек, ресурс тўловлари ва мулк солиғининг давлат юджети 
даромадларидаги улуши 2015 йилда 13,2 фоизни, 2016 йилда 12,9 фоизни ва 
ниҳоят 2017 йилда 13,8 фоизни ташкил этган. Бошқа даромадларнинг улуши 
эса, таҳлил қилинаётган даврларга мос равишда 10,1 фоизни, 11,6 фоизни ва 
7,5 фоизни ташкил этган. 
Тўғри солиқларни солиқ тўловчиларнинг ўзи тўлайди, яъни солиқни 
ҳуқуқий тўловчиси ҳам, ҳақиқий тўловчиси ҳам битта шахс ҳисобланади. Шу 
29
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди, 2015-2017 йй. 


37 
сабабдан тўғри солиқ юкини бошқалар зиммасига юклатиш ҳолати бу ерда 
бўлмайди. Бу солиқлар таркибига барча даромаддан тўланадиган солиқлар ва 
мол –мулк (ресурс) солиқлари киради. Тўғри солиқлардан тўғридан – тўғри 
даромаддан солиқ тўланганлиги учун солиқлар ставкасининг камайтирилиши 
корхоналар даромадининг кўп қисмини уларга қолдириб, инвестиция 
фаолиятини кенгайтириш имконини яратиб, бозор иқтисодиётини 
ривожлантириш билан бир қаторда давлат бюджетига тушумлар салмоғини 
оширади. Бу солиқларнинг ставкалари оширилса, корхоналарнинг молиявий 
имкониятлари камая боради ва охир – оқибатда мамлакат иқтисодий 
ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Демак, бу гуруҳ таркибига 
кирувчи солиқларнинг ставкалари тўғридан – тўғри иқтисодий ривожланиш 
билан бевосита боғлиқ. 
Келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, бевосита солиқлар 
таҳлил қилинаётган йиллар мобайнида ўсиш тенденциясига эга бўлган. 
Жумладан, бевосита солиқларнинг таркибида асосий ўринлардан бирини 
эгаллаб турган жисмоний шахслар даромадига солиқнинг миқдори сўнгги 
тўрт йил мобайнида ортиб борганлигини кўришимиз мумкин, яъни бу 
кўрсаткич 2015 йилда 3800,7 млрд.сўм, 2016 йилда 4137,4 млрд.сўмга тенг 
бўлган бўлса, 2017 йилга келиб бу кўрсаткич 4876,7 млрд.сўмни ташкил 
этган ва 2017 йилда 2016 йилга қараганда давлат бюджетига ушбу солиқ 
бўйича 739,3 млрд.сўм (17,9 фоиз) кўп тушум тушиши таъминланган. 
Бевосита солиқларнинг таркибидаги биргина ободонлаштириш ва 
ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи пасайиш тенденциясига 
эга бўлиб, 2015 йилда мазкур солиқ тури бўйича давлат бюджетига 736,2 
млрд.сўм тушган бўлса, 2016 йилда ушбу кўрсаткич 721,9 млрд.сўмни ва 
2017 йилда 685,5 млрд.сўмга тенг бўлган. Натижада, 2017 йилда 2016 йилга 
қараганда давлат бюджетига -36,4 млрд.сўм, яъни фоиз ҳисобида 5,0 фоиз 
кам пул маблағлари келиб тушган (2.2-жадвалга қаранг). 


38 

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish