Гаммалаш алгоритмида дастлабки битларнинг кетма-кетлиги гамманинг битлари кетма-кетлиги билан mod2 бўйича жамланади. Гамма оддий алмаштириш алгоритмига биноан ҳосил қилинади. Гаммани шакллантиришда иккита махсус доимийлардан ҳамда 64-хонали иккили кетма-кетилик синхропосилкадан фойдаланилади. Ахборотни фақат синхропосилка борлигида расшифровка қилиш мумкин. Синхропосилка махфий бўлмайди ва очиқ ҳолда ҳисоблаш машинаси хотирасида сақланиши ёки алоқа канали орқали узатилиши мумкин.
Тескари боғланишли гаммалаш алгоритми гаммалаш алгоритмидан фақат шифрлаш жараёнининг биринчи қадамидаги ҳаракатлар билан фарқланади.
Имитовставка нотўғри ахборотни зўрлаб киритилишидан ҳимоялашда ишлатилади.Имитовставка дастлабки ахборот ва махфий калитни ўзгартириш функцияси хҳисобланади. У k бит узунликдаги иккили кетма-кетликдан иборат бўлиб, k нинг қиймати нотўғри ахборотнинг зўрлаб киритилиши эҳтимоллиги Рзк билан қуйидаги муносабат билан боғланган.
АҚШнинг ахборотни шифрлаш стандарти. АҚШда давлат стандарти сифатида DES(Data Encryption Standart) стандарти ишлатилган.
DES алгоритмида шифрлаш жараёнининг блок-схемаси
Ҳозирда бу стандарт қуйидаги иккита сабабга кўра фойдаланишга бутунлай яроқсиз ҳисобланади:
- алгоритм яратилаётганида унинг аппарат усулда амалга оширилиши кўзда тутилган эди, яъни алгоритмда микропроцессорларда бажарилишида кўп вақт талаб қилувчи амаллар бор эди (масалан, машина сўзида маълум схема бўйича битларнинг ўрнини алмаштириш каби).
2000 йил 2 октябрда бошлаб Бельгия алгоритми RIJNDAEL ишлатилди.
Ушбу "Маълумотларни шифрлаш алгоритми" стандарти Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг илмий-техник ва маркетинг тадқиқотлари маркази томонидан ишлаб чиқилган ва унда Ўзбекистон Республикасининг "Электрон рақамли имзо хусусида"ги ва "Электрон хужжат алмашинуви хусусида"ги қонунларининг меъёрлари амалга оширилган. Ушбу стандарт — криптографик алгоритм, электрон маълумотларни ҳимоялашга мўлжалланган. Маълумотларни шифрлаш алгоритми симметрик блокли шифр бўлиб, ахборотни шифрлаш ва расшифровка қилиш учун ишлатилади. Алгоритм 128 ёки 256 бит узунлигидаги маълумотларни шифрлашда ва расшифровка қилишда 128, 256, 512 битли калитлардан фойдаланиши мумкин. Стандарт ЭҲМ тармоқларида, телекоммуникацияда, алоҳида ҳисоблаш комплекслари ва ЭҲМ да ахборотни ишлаш тизимлари учун ахборотни шифрлашнинг умумий алгоритмини ва маълумотларни шифрлаш қоидасини белгилайди.