Дипломатия университети «юнесконинг инсон ҳуқуқлари, тинчлик, демократия, бағрикенглик ва халқаро тушуниш»


Аёллар ҳуқуқларига оид халқаро ҳуқуқий нормалар



Download 342,5 Kb.
bet6/20
Sana22.02.2022
Hajmi342,5 Kb.
#92532
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Аёллар хукуклари мавзуси буйича

1.3. Аёллар ҳуқуқларига оид халқаро ҳуқуқий нормалар
Аёллар ҳуқуқларини кафолатга қаратилган БМТнинг универсал стандартларига Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ва бу пактга иккита қўшимча протокол, Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт каби халқаро стандартларни белгилаб берувчи универсал халқаро ҳужжатлар киради. Ушбу ҳужжатларда аёлларнинг тенг ҳуқуқлилигининг халқаро ҳуқуқий асослари кўрсатиб ўтилган.
Масалан, Фуқаро ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 23-моддасида “Оила жамиятнинг табиий ва асосий ячейкаси ҳисобланади ва жамият ва давлат томонидан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, яна:
- Никоҳ ёшига етган эркак ва аёллар никоҳдан ўтиш ва оила қуриш ҳуқуқига эгадирлар.
- Ҳеч бир никоҳ никоҳдагиларнинг ўз ихтиёри ва тўлиқ розилигисиз тузилмайди, деб кўрсатиб ўтилган.
Шу билан бирга аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган халқаро ҳуқуқий нормаларга БМТ ҳужжатлари ичида аёлларнинг муайян ҳуқуқларига тааллуқли бир қатор ҳужжатлар ҳам мавжуд. “Аёлларга нисбатан камситишларга барҳам бериш тўғрисида”ги 1967 йилги декларация, “Аёлларга нисбатан камситишнинг барча шаклларига қарши кураш тўғрисида”ги 1979 йилги конвенция, “Аёлларнинг сиёсий ҳуқуқлари тўғрисида”ги 1952 йилги конвенция, “Оилали (турмушга чиққан) аёлнинг фуқаролиги тўғрисида”ги 1957 йилги конвенция, “Никоҳга киришишга розилик, энг қуйи никоҳ ёши ва никоҳларни қайд этиш тўғрисида”ги 1961 йилги конвенция, “Аёлларга нисбатан қийноқларга қарши кураш тўғрисида”ги 1993 йилги декларациялар шулар жумласидандир9.
БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1967 йил 7 ноябрда эълон қилинган «Аёллар камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида»ги декларация БМТнинг аёлларнинг аҳволини яхшилашга қаратилган фаолиятида муҳим босқич бўлди.
Ушбу Декларацияда қуйидагилар эълон қилинган:
- аёлларга нисбатан камситувчи руҳда бўлган мавжуд қонунлари, урф-одатлар, амалиётни бекор қилиш;
- эркаклар ва аёллар тенг ҳуқуқлигининг тегишли юридик муҳофазасини ўрнатиш;
- ички қонунларга эркаклар ва аёллар тенг ҳуқуқлигининг принципини киритиш;
- аёлларнинг нотўлақонли ғоясига асосланган хурофий тасаввурларни таг-томири билан қуритиш ҳамда шундай руҳдаги урф-одатлар ва бошқа амалиётга қарши жамоатчилик фикрини тайёрлаш ва миллий интилишларни шуларга қарши йўналтириш ва бошқалар.
Декларацияда ҳукуматлар, ноҳукуматлар, ихтисослаштирилган муассасалар ва ноҳукумат ташкилотлари декларацияни тарғиб-ташвиқ қилиш борасида ўзлари амалга оширган чора-тадбирлар, унда баён қилинган принципларга мос равишда қилган ҳатти-ҳаракатлари хусусида БМТга ҳисобот бериб турадилар10.
Ушбу декларациядаги нормалар кейинчалик, кенгайтирилиб, 1979 йил 18 декабрдаги конвенцияда мажбурий юридик кучга эга бўлди. Бу конвенция 1981 йил 3 сентябрдан бошлаб кучга кирди. Бундан кўзланган мақсад аёлларнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, фуқаровий ва ҳаётнинг бошқа жабҳаларида эркаклар билан тенг ҳуқуқлигини инкор этувчи ёки уни чеклаб қуювчи камситишга узил-кесил барҳам бериш эди11.
Ушбу конвенцияга биноан иштирокчи-давлатлар бундай камситишларни қоралайдилар ва унга барҳам бериш сиёсатини юритишни ўз зиммаларига оладилар.
Конвенциянинг 1-моддасига биноан “аёлларга нисбатан камситиш” тушунчаси аёлларни аёл бўлганлиги учун ҳар қандай фарқлаш, рўйхатлардан ўчириш ёки ҳуқуқларини чеклаб қўйишни англатади. Бу эса аёллар томонидан, уларнинг оилавий аҳволидан қатъи назар, эркаклар ва аёлларнинг тенг тааллуқлилиги асосида турмушнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, фуқаровий ва бошқа жабҳаларида инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлариини тан олиш, улардан фойдаланиш ёки уларни амалга оширишни кучсизлантириш ёҳуд йўққа чиқаришга йўналтирилгандир.
Конвенциянинг қабул қилиниши беш йилдан ортиқ вақт мобайнида давом этган ҳар хил ишчи гуруҳлар, хотин-қизлар аҳволини ўрганувчи комиссиялар фаолияти, шунингдек Бош Ассамблеянинг маслаҳатлари натижаси бўлди.
Кенг қамровли конвенция хотин-қизларга нисбатан фақат жинсий белгиси асосида қўлланувчи истисно ва чеклашларнинг ҳар хил кўринишларини жамлаб, аёлларнинг оилавий ҳолатидан қатъи назар, барча соҳаларда – сиёсатда, иқтисодда, ижтимоий ҳаётда, маданиятда, фуқароликда хотин-қизларнинг тенг ҳуқуқларини таъминлашга чақиради. У давлатларни хотин-қизлар камситилишига қарши миллий қонунчилик чораларини ҳамда эркаклар ва аёллар ўртасида амалдаги тенгликни тезлик билан ўрнатишга қаратилган вақтинчалик махсус чораларни қабул қилишга чақиради, шунингдек, аёлларнинг ҳуқуқлари камситилишини сақлаб қолишга имкон берувчи ижтимоий ва маданий моделларни ўзгартириш чораларини кўришни тавсия қилади12.
Иштирокчи давлатлар хотин-қизлар камситилишига барҳам бериш мақсадида иш билан банд бўлиш, ижтимоий ва иқтисодий ҳаётнинг бошқа соҳаларида эркак ва аёллар тенглиги асосида уларнинг тенг ҳуқуқларини таъминлаш борасида тегишли барча чораларини кўрадилар. «Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида» конвенция, 11, 13 моддалар.
Ушбу конвенцияга мувофиқ иштирокчи давлатлар хотин-қизларнинг никоҳ ва оила муносабатларига тааллуқли барча масалаларда камситилишини бартараф этиш учун барча тегишли чораларни кўрадилар, жумладан, эркак ва аёлларнинг тенглиги асосида қуйидаги ҳуқуқларни таъминлайдилар:
а) никоҳда бир хил ҳуқуқлар;
в) турмуш ўртоғини эркин танлаш ва ўзининг тўлиқ розилиги билан никоҳга ўтишда тенг ҳуқуқлилик;
с) никоҳдан ўтиш ҳамда уни бекор қилиш пайтида бир хил ҳуқуқ ва бурчлар.
Ушбу конвенцияга биноан иштирокчи давлатлар хотин-қизларнинг камситилишини бартараф этиш, аёлларнинг эркаклар билан тенглиги асосида таълим олиш соҳасида эркаклар билан тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўрадилар.
Ўзбекистон ушбу конвенцияга 1995 йил май ойида қўшилди ва Конвенция қоидаларидан келиб чиққан ҳолда аёлларга нисбатан камситишларнинг турли шаклларига қарши кураш борасида ўзининг миллий қонунчилиги ва механизмлари воситасида фаолият олиб бормоқда..



Download 342,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish