Дипломатия университети " Халқаро иқтисодиёт ва Менежмент"



Download 121,75 Kb.
bet9/14
Sana25.02.2022
Hajmi121,75 Kb.
#262624
TuriДиплом
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
B MURODULLAYEV kurs ishi

III. БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА ТАШҚИ МЕҲНАТ МИГРАЦИЯИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ 3.1Ўзбекистонда ташқи меҳнат миграциясини тартибга солиш механизмини такомиллаштириш
Бугунги кунда жаҳон миграциясига иштирокчи давлатлар тажрибасида ўрганилган таҳлилий хулосалар шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистoндa меҳнaт мигрaцияси сиёсатини дaвлaт тoмoнидaн тaртибгa сoлишни тaкoмиллaштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш зарурати мавжудлигини кўрсатмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 97-сонли қароридаги меҳнат фаолиятини ва тадбиркорликни амалга ошириш учун чет элларга кетаётган шахслар сонини ҳисоблаб чиқариш ва интеграциялашган ахборотларни тайёрлаш ва тақдим этиш модулини ижросини таъминлаш бўйича олиб борилган тaдқиқoтлар натижасига кўра мигрaция - (ички ва ташқи ) иқтисoдий, сиёсий вa ижтимoий динaмикaнинг муҳим oмилларидан бир эканлигини кўрсaтмоқда. Бунинг сaбaби - мигрaцияни ўргaнишда ишoнчли мaълумoт тўплaш учун тўлa ҳуқуқли тизимни жoрий қилиш зaрур, бу эсa ушбу ҳoдисaни мунтaзaм ўргaнишнинг aсoсий вoситaси бўлиб хизмат қилади. Шубҳaсиз, мигрaция стaтистикaсини йиғиш, шaкллaнтириш вa тaҳлил қилиш принциплaрини ўргaниш вa aмaлгa oшириш орқали сaмaрaли мигрaция сиёсaтини ишлaб чиқиш мумкин. Мигрaнтлaрнинг сoни, тaркиби, меҳнaт мигрaциясининг иқтисoдий кўрсaткичлaри тўғрисидaги хақиқий (реал) вa тўлиқ мaълумoтларга эга бўлмасдан ижoбий вa сaлбий oқибaтлaрни aниқлaш мумкин эмaс. Ҳaқиқий пaрaметрлaрни ҳисoбгa oлмaгaн мигрaция сиёсaти нoaниқ бўлиб қoлади вa дaвлaтнинг мoддий, институциoнaл вa бoшқa имкoниятлaри мaқсaдсиз йўнaлтирилгaн ҳoлдa сaмaрaсиз қўллaнилaди. Шундaй қилиб, Ўзбекистoндa меҳнaт мигрaциясини тaртибгa сoлиш сaмaрaдoрлигини комплекс ёндашувини бoсқичмa-бoсқич кетма кетликда ҳaл қилиш орқали тaртибгa сoлиш учун меъёрий aсoслaрни ишлaб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
Маълумки, Ўзбекистон ташқи сиёсатида минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, этник низо ва можароларнинг олдини олиш, халқаро терроризм ва диний экстремизмга қарши кураш муҳим йўналишлардан бири сифатида белгиланган. Ўзбекистон аҳолисининг миллий таркибига кўра, кўп миллатли давлатлар қаторига киради. Мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва 16 та диний конфессия вакилларининг бир оиладек аҳил яшаши учун барча ҳуқуқий асос ва зарур шарт-шароитлар яратилган. Шунингдек, Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида, қолаверса, минтақа атрофида ҳар қандай муаммони тинч, сиёсий музокаралар йўли билан минтақа давлатларининг ўзаро ҳамжиҳатлигида ҳал қилиш тарафдори. Сўнгги пайтларда давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев томонидан Марказий Осиё минтақаси давлатлари билан яқин қўшничилик, ўзаро ишонч ва очиқлик тамойиллари асосида муносабатларни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш юзасидан кўплаб амалий ишлар олиб борилмоқда. Бу ишлар, энг аввало, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси” да белгиланган хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш каби ўта муҳим вазифалар ҳаётга изчил амалга оширилаётганидан далолат беради.
Таъкидланганидек, жаҳон иқтисодий алоқаларида меҳнат миграцияси муҳим аҳамият касб этади. Маълумотларга коʻра, дунё миқёсида ишчи кучининг норасмий миграцияси купайиб бормоқда. Бундай ишчилар ижтимоий, ҳуқуқий жиҳатдан ҳимояланмаган булиб, аксарият ҳолларда юқори малакали мутахассисларнинг оддий ишчи сифатида ишлашлари ва айрим ҳолларда маҳаллий ишчиларга нисбатан бир неча баробар паст ҳақ олишларига тугри келмоқда. Бундай ноқонуний фаолият ошкор булган тақдирда иш берувчи ва ишчига катта жарима солинади, бу ҳолат жаҳон муаммосига айланди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, маълумотларга кура меҳнат мигрантлари орасидан юқори маълумот ва касбий тайёргарлик талаб қилмайдиганлар қурилиш ишларига юборилмоқда. Меҳнат мигрантлари орасида нисбатан юқори даражадаги иш ҳақидан ҳам воз кечиб, шартнома муддати тугамасдан қайтиб келаётганлар ҳам мавжудки, бу ҳолатга меҳнат шароитининг огирлиги сабаб булмоқда. Натижада улар орасида юқори малакали мутахассислар улушининг кенгайиши кузатилмоқда.
Қайд этилган мазкур муаммоларнинг мавжудлиги, шунингдек, меҳнат бозорида ёшларни иш билан таъминлаш ва миграцияни тартибга солиш ва такомиллаштириш масалаларини ҳуқуқий, илмий ва амалий тадқиқ этиш зарурати ўтказилган конференсиянинг долзарблигини белгилайди.
Юртимизда халқаро миграция, мигрантлар ҳуқуқлари, ноқонуний миграцияга оид масалаларнинг ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатлари урганилиши борасида бир қатор амалий ишлар ташкил этилмоқда
Давлатнинг меҳнат миграцияси ривожланиши борасидаги муҳим вазифаларидан бири – меҳнат миграциясининг миллий иқтисодиётга ижобий таъсирини имкон қадар кўпайтириш, норасмий миграциянинг олдини олиш, меҳнаткаш-мигрантларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш28.
Ташқи меҳнат миграциясини тартибга солишнинг асосий дастаклари қуйидагилар ҳисобланади:

  1. Давлатнинг меҳнат миграцияси бўйича турли халқаро Конвенцияларга қўшилиши. Миллий қонунчилик асосида меҳнаткаш–мигрантларнинг ҳуқуқларини мустаҳкамлаш.

  2. Манфаатдор мамлакатлар ўртасида икки ва кўп томонлама ҳукуматлараро келишувлар, битимлар тузиш. Уларда сон квотаси, ишга ёллаш шартлари, меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқ меъёрларига амал қилиш кафолати, норасмий кириб келишга қарши чоралар, миграциянинг давомийлиги, қайтишлилиги каби мажбуриятлар келишиб олинади.

  3. Ҳамма мигрантлар устидан ўрнатиладиган тўғридан-тўғри маъмурий назорат уларга хориж паспорти бериш, чиқиш визаларини расмийлаштиришда чекловлар ўрнатиш, касб-малакасига нисбатан аниқ талаблар қўйиш, ишчи кучи импорти давлат монополиясига чек қўйиш орқали амалга оширилади.

  4. Хорижда ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни лицензиялаш. Ушбу метод қатор вазифаларни ҳал қилишда энг қулай саналади, аввало, ишчи кучини ёллаш шартларини назорат қилиш, норасмий миграциянинг олдини олиш, меҳнаткаш-мигрантларни ижтимоий ҳимоялашни таъминлайди.


Download 121,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish