Конструктив ечими ва пардозлаш ашёлари.
Аэровокзал биноси асосан каркас конструкцияларидан бунёд этилади. Бу эса ўз навбатида қайта режалаштириш, кенгайтириш ва максимал тарзда йиғиш имкониятини беради.
Каркас тизими ички бўшлиқни залларга тўсиқлар орқали эса комплексларни керак бўлганда кичик бўлимларга ажратиш мпумкинлигин тақазо этади. Асосий зални ёпида катта пролетлик фазовий конструкциялар- вант симлар, қабариқли, гумбазли, структуравий плиталар, армоцментли монолит (қуйма) конструкциялардан фойдаланилади. Бинонинг (антиқа) такрорланмас қиёфага эга бўлиши учун эса индивидуал конструкциялардан фойдаланиш мумкин.
Шунгақарамасдан иложи борисча максимал ра ярим йиғма конструкция бўлакларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Ташқи безатиш ишлари ишларида узоқ муддатга ҳизмат кўрсатувчи ашёлардан – гранит, мармар, травертин, текстурали бетон, пардозланган ғиштлардан фойдаланиш мумкин.
Ташқи ваички безатиш шуларида эса, монументал санъат элементларидан, кичик шакллардан, таблолардан, визуал коммуникацияларидан фойдаланиш лозим.
Лойиҳа таркиби.
Ҳолатий тарх-режа М 1:2000, 1:1000.
бош режа кириш жойлари ва ободонлаштирилган ҳорлатдаги кўринишда М 1:500
Қайтарилмаган қаватлар режаси М 1:100-400
Фасадлар (тарзи) -2М 1:100
Қирқимлар -2 М 1:100
Перспектива ёки макет.
Тушунтириш хати: кириш, бош режа ҳақида, асосий режалаштириш ғояси, архитектуравий –бадиий ечими конструция ва безатиш ашёлари, техникавий –иқтисодий кўрсатгичлар
Аэропорт биносининг таркиби ва хоналарнинг майдони (м2)
1
|
Учиб келувчи йўловчилар заллари
|
1360
|
2
|
Ҳурматли меҳмонлар келиши учун мўлжалланган салон
|
190
|
3
|
Супермаркет
|
100
|
4
|
Юкларни бериш сектори
|
290
|
5
|
Самалётдан юкларни қабул қилиш хонаси
|
70
|
6
|
Ортиқча юклар хонаси
|
70
|
7
|
Автоматик сақлаш камералари
|
290
|
8
|
Ҳар бир секторда ўз траспортерига эга бўлган юкларнинг бўлими
|
1350
|
9
|
ПГС почта қабулхонаси
|
150
|
10
|
Контейнерларни сақлаш хонаси
|
200
|
11
|
Кечиктирилган рейсларнинг юкларини сақлаш омборхонаси
|
150
|
12
|
(СОПТП) Юк ташувчи – почта хизмати ташкилоти ва (СОПП) йўловчиларни ташувчи ташкилотларнинг хизмат хоналари
|
480
|
13
|
Маълумотнома берувчи хизмат хонаси
|
140
|
14
|
Операция (барча ташкилий ишларни бажарувчи) зали
|
1770
|
15
|
Покланиш хоналари
|
120
|
16
|
Чекиш хонаси
|
110
|
17
|
Холлар
|
300
|
18
|
Тиббий хизмат кўрсатиш хонаси
|
80
|
19
|
Ресторан
|
350
|
|
Жами:__9400____2_қават.'>Жами:
|
9400
|
2 қават.
1
|
Хизматлар хонаси
|
192
|
2
|
ПГС хизмати хонаси
|
180
|
3
|
Покланиш хоналари юз – қўл бвиш жиҳози билан
|
196
|
4
|
эстакада
|
72
|
5
|
Эстакаданинг пиёдалар қисми
|
386
|
6
|
Автобуслар туриш жойи
|
350
|
7
|
Эстрада бар билан
|
350
|
8
|
Лифтлар
|
20
|
9
|
КПП (Назоратдан ўтказиш пункти НЎП)
|
15
|
10
|
ПДСП бошлиқ хонаси
|
22
|
11
|
Авивкомпаниянинг вакили секцияси
|
288
|
12
|
ПДСП нинг дисплей зали
|
120
|
13
|
ПДСП маиший хонаси
|
28
|
14
|
Холл
|
18
|
15
|
Аниқлик киритиш хонаси
|
120
|
16
|
Чегарачилик хизмати
|
150
|
|
Жами:
|
2735
|
Пастки қават (Цокол) қисми
Пандус, кириш – чиқиш ва ўтиш жойлари.
Техник хоналари.
Халқаро транзит юкларни сақлаш омборхонаси СОМП (служа организации международных перевозок).
Юкларни омборхоналарга етказиб берувчи (ер остки, устки) транспортёрлар - 2870
Рестораннинг ёрдамчи ва омборхона хоналари.
1
|
Бўшаган ювиш жиҳозлари омбори
|
36
|
2
|
Инвентарларни (жиҳозлар) сақлаш хонаси
|
36
|
3
|
Юк тушириш жойи
|
36
|
4
|
Омборхона мудири
|
20
|
5
|
Қуруқ маҳсулотларни сақлаш хонаси
|
20
|
6
|
Ичимликларни сақлаш хонаси
|
20
|
7
|
Сабзавот, тузламаларни сақлаш хонаси
|
20
|
8
|
Музлатгичлар камераси
|
120
|
3 қават.
1
|
Ресторан зали (Европа ошхонаси)
|
650
|
2
|
Ресторан зали (Шарқона ошхона)
|
650
|
3
|
Вестибюль
|
250
|
4
|
Хўррандалар гардероби
|
150
|
5
|
Хўррандалар учун хожатхона
|
96
|
6
|
Хизмат кўрсатувчи ходимлар учун хожатхона
|
24
|
7
|
Қайта тайёрлаш цехи
|
72
|
8
|
Сервизлар (тоза идишлар) хонаси
|
18
|
9
|
Дастурхон анжомларини сақлаш хонаси
|
27
|
10
|
Хизматчи ходимлар хонаси
|
27
|
11
|
Официантлар гардероби
|
22
|
12
|
Ходимлар гардероби
|
22
|
13
|
Ишлаб чиқариш хонаси
|
36
|
14
|
Директор муовини
|
14
|
15
|
Кадрлар бўлими бошлиғи (КБ) хонаси
|
10
|
16
|
Кадрлар бўлими билан архив
|
28
|
17
|
Ёнғиндан сақлаш пости
|
12
|
18
|
Сантехник ва электрик хонаси
|
12
|
19
|
Руҳий соғломлаштириш хонаси
|
27
|
|
Жами:
|
2207
|
Шаҳар транспортидан ўтказиш фронти
|
Йўқ
Касса Ҳа
Марказлаштирилган регистрация ва юкларни расмийлаштириш
|
Йўқ
Аэровокзалнинг перрон қисми стерлизаланган
|
Ҳа
Транзит ва трансферлик йўловчилар
|
Кутиш зали
|
Марказлашган махсус кўрикдан ўтиш
|
Трансферли йўловчи
|
Тўплаш (йиғиш)зали олдида марказлаштирилмаган махсус кўрикдан ўтиш
|
Кутиш зали
|
Транзит йўловчи
|
Самолёт аэровокзал олдида
|
Юкларни комплектлаш
|
Ҳа
Марказлашган тизимда йўловчиларга ҳизмат кўрсатиш таъмини
Адабиётлар:
КМК – 2.08.04 – 96 – Общественные здании.
КМК – 2.09.04 – 09. Административные и бытовые здания предпрецтий.
ШНК. 4.13.71 – 06. Объекты гражданской авиации.
ШНК. 3. 06.06 – 07. Аэродромы.
Архитектурные проектирование общественных зданий и сооружений. М.Стройздат – 1986г.
Тузувчи : проф. Убайдуллаев Х.М.
проф.Абдурахмонов Й.И.
18- маъруза
Аэровокзалларнинг архитектура-композицион схемаси-2соат.
Режа:
Аэровокзаллар турлари
Йўловчилар аэровокзалларининг асосий ечимлари
Замонавий аэровокзалларнинг қулайлиги (комфортабеллиги)
Вокзалларнинг архитектура-композицион ечимларини бахолашнинг асосий мезонлари
Авлоциянинг илк ривожланиш даврида аэродрамлар бевосита шахар худудида, турар-жой қурилишлари яқинида жойлаштирилади. Уларнинг кўпчилиги янада ривожлантирилди, лекин у шахарларнинг ўсишига қаршилик қилади, аэропортларнинг турар-жой туманларига яқинлиги эса моторлар шовқини оқибатида ахолининг турмуш шароитларини ёмонлаштиради. Баъзида аэропорт худуди шаҳарнинг бош ва ягона йўналишида жойлашади . Аэропортлар ва шаҳарларнинг ривожланишидаги зиддиятла бир қатор шаҳарларда қарор топди .Шу муносабатлар билан аэропортларнинг ишига борган сари ортиб бораётган талабларни хисобга олиб, бош архитекторлар бундай иншоат учун янги майдонлар шаҳар чегараларидан камида 25-30 км масофада танланиши тўғрисида хамкорлик қилишлари керак,чунки бу масофадан яқин жойлашган аэродромлар шаҳарнинг ривожланишининг қийинлаштиради ва ривожланишининг бош режаларига кўра шаҳардан узоқ масофага кўчирилиши мумкин(масалан ,Тошкент аэропорти)
Аэропортлар билан қулай алоқа қилиш учун замонавий тезкор автомабил йўлларининг мавжудлиги ва уларнинг шаҳар магистраллари билан қулай ҳолда бирга қўшилиши (Масалан,Токиодаги Норисита аэропорти ) хал қилувчи аҳамиятга эга.Бу иншоатларнинг шаҳар атрофидаги худудларнинг гўзал табиий манзараси қуршовида жойлаштириб,уларнинг яхши йўл режасини белгилаш лозим.Агар имкон бўлса,йирик аэропортларни шаҳарлар билан яхшироқ алоқасини таъминлаш учун электорлаштирилган темир йўл линияларини келтириш ҳам мақсадга муофиқдир(маслан,Москвадаги Домодедова аэропорти).Аэропортлар ва аэровокзаллар шаҳарнинг ўзига хос жойи – вестибюли хисобланиб,у ерда ташриф буюрувчи йўловчилар ахоли турар жойи тўғрисида биринчи таъсуротлар олишади.Шунинг учун архитекторлар вокзалларнинг архитектурасига катта аҳамият беришлари керак.
Вокзаллар архитектураси маскур шаҳар учун ёрқин ва ўзига хос бўлиши керак;
Йўловчилар келиб тушадиган ва жўнатиладиган жойларнинг интерьерларида шаҳар яратган мавзуни махобатли рассомлик ва хайкалтарошлик воситалари билан акс эттиришлари керак.
Тажрибани кўрсатишича,аэровакзалларни 2 сатхда –келиб тушиши ва жўнаши асосида қуриш лозим.Бундай усулдан Вашингтондаги Даллос аэропорти мувофақиятли фойдаланилган.Аэро вокзалларининг аэродромлар билан қўшишни янги схемалари ва самалётлардан йўловчиларни тушириб олиш ҳамда жўнатишнинг турли хил вариантлари диққатга сазовардир.Аэропортлар билан бирга мажмуада транзит йўловчилар ва ҳаво кемалари экипажлари учун мехмонхоналарни,шунингдек аэропортга хизма кўрсатувчи ходимларни яшаши учун шаҳар типидаги турар жой худудини ҳам назарга тутиш лозим.
Аэровакзаллар 2-турда лойихаланади: Шаҳар аэровокзаллари ва аэропорт аэровокзаллари.Аэропорт вокзаллари ҳаво транспорти йўловчиларининг хизмат кўрсатишининг асосини ташкил этган холда ,бу вақтда шаҳар аэровокзалларидан фойдаланиш жуда катта шаҳарларга хосдир.Аэропортлар аэровокзаллари йўловчиларга 3дан олдинги ва кейинги хизмат кўрсатиш учун,кузатувчилар ва кутиб олувчиларга хизмат кўрсатиш учун,шунингдек,йўловчиларнинг автотранспортдан,самолётга ёкисамолётдан -самолётга ўтишнинг бутун йўлида багажга ишлов беришга мўлжалланади.Улар йўловчиларнинг кўп тоифалари бўйича (халқаро,ички ва маҳаллий),ўтказиш қобилияти бўйича,йўловчилар ва багажга хизмат кўрсатиш бўйича таснифланади.У аэровокзалда 1соат давомида хизмат кўрсатиши мумкинбўлган барча йўловчилар миқдори билан ифодаланади.Ўтказиш қобилиятига боғлиқ холда аэровокзаллар билан қуйидаги гурухларга ажратилади:Кичик соатига 400 йўловчи,ўрта – 400дан -1000йўловчигача,катта соатига 2.5000йўловчидан юқори.
Йўловчиларга хизмат кўрсатиш марказлашган услублар билан амалга оширилади.Марказлаштирилган услуб 1жойда ,технологик қурилдмаларнинг 1та ёки қўшнифронтлар билан ва хар –хил йўловчи оқимлари турлари (махалий ва иттифоқ йўналишлари) бир хил ходимлари ва айрим рейслар йўловчиларига бир жойда хизмат кўрсатиш билан ифодаланади .Улар аэровокзал роқали умумий йўллар ва хоналар бўйича харакат қиладилар.Номароказлашган услуб турли хил йўловчилар ва аэровокзалнинг ортиқча юкланишини минимумга пасайтириш ҳисобланади.
Галерияли аэровокзал асосий бинодан бошлаб келувчи битта ёки бир нечта голлереяларни барно этишни назарда тутади.
Галлерея бўйлаб самолётларнинг тўхтаб туриш жойлари жойлаштирилган.Бундай концепция майдони катталаштиришини талаб этмай,хизмат кўрсатилаётган йўловчилар миқдорини оширишга имкон беради.Самолётни аэровокзал самолётлар турадиган жойлар билан ўраб олинган ва асосий бинодан ажратилган самолётга ўтириш иншоатига эга .Самолётларга бориш бириктирувчи ўтиш йўллари бўйича амалга оширилади.
Домодедово аэропорти лойиҳа бўйича вокзалолди майдонларида,юк аэровокзали ва бир қатор иншоатлар ҳамда бинолар(мехмонхона,почта ва бошқ)мажмуига бирлаштирилган учта аэровокзалдан иборат.Марказий аэровокзал буйруқ берувчи диспечерлик пункти,борт таъминоти цехи ва самолётларга техник хизмат кўрсатиш хоналари билан тўсилган.Умумий ўтказиш қобилияти соатига 4-5 минг йўловчи технологик схема келувчи ва жўновчи йўловчилар оқимининг тўлиқ бўлиниши назарда тутади.
Талиндаги аэровокзал биноси конструкцияларнинг икки оммали конструкцияси билан ташкил этилган қизиқарли тасвир билан ихчам икки қаватли хажмли лойихаланган ва қурилган.Ўтказиш қобилияти соатига 800 йўловчи,принципиал технологик схема икки асосий сатхда хал қилинган.Биринчи қаватда перрон сатхида багажда ишлов бериш ва сақлаш хоналари,хизмат ва техник хоналар жойлаштирилган.Иккинчи қаватдареспублика ичи ва халқаро секторларнинг асосий йўловчилар заллар,савдо заллари,кафе,ресторан ,бар жойлашган.Интерьерни безатишда мухандислик комуникацияларидан фойдаланилган.Шаҳар транспорти аэровокзалга эстокода бўйича иккинчисатхгача етиб боради.Перрон томонидан бешта барқарор қисқа телескопик троплар(зинапоялар)бўлган тақсимловчи галлереялар назарда тутилган.
Ереванда номарказлаштирилган турдаги 2100 йўловчинин ўтказишга мўлжалланган”Звартноц” аэровокзали қурилган.Архитектура қиёфаси бўйича ёрқин ,ифодали бўлган бу аэровокзал халқасимон тақдимлаш залига сингдирилган еттита хизмат кўрсатишнинг қўшма модулларидан иборат.Йўловчилар оқими вертикалларга бўлинган,багажни бериш ихчам блокда марказлаштирилган, аэровокзал замонавий қурилмалар билан жихозланган .
Бундаги аэропортнинг янги биносида МДХ республикалари ва халқаро линиялар йўловчилари учун мўлжалланган ,эски бино эса махаллий линиялардаги йўловчилар учун мўлжалланган . Аэровокзал олдидаги ягона майдонда автотранспорт тўхтаб туриш жойлари жойлашган. Аэровокзалга кириш йўли эстокода бўйича амалга оширилади,унинг остида перронга ўтиш учун транспорт йўллари мавжуд. Аэровокзал биноси трапециясимон шаклда ва ёзги кутиш худуди вазифасини ўтовчи ички ховличалари бўлган кутиш зоналари ва ўтиш йўллари билан боғланган олтиёқли блоклардан иборат.
Ички фазоси очиқ марказий блок устивор хажм хисобланади.Унинг ўртасида лифт шахтаси ва ички зинапоя бор.Зинапоя лифт шахтаси ва хоналар ўртасидаги алоқа ички очиқ зинапоялар бўйича амалга оширилади.Хоналарнинг ички ховли биланалоқаси очиқ зинапоялар бўйича назрда тутилган.
Замонавий вокзалларнинг қулайлиги кўп жихатдан уларда фойдаланиладиган технологик ва муҳандислислик қурилмалари билан то эсколоторлар ва багажли кўтаргичларгача ,телескопик троплар кўтарилувчи,бурилувчи қуёшдан химояловчи жалюзилар,автоматик очилувчи эшикларгача ва х.к ларгача белгиланади.
Энг катта бадий –эстетик самарага вогзал мажмуасига кирувчи барча бинолар,иншоатлар ва элементларнинг фақат ўзаро боғлиқ ечимидагина эришиш мумкин.Ташқи (магистрал) ва махаллий(шаҳар) транзити орасидаги фарқ кейинги вақтларда борган сари йўқолиб бормоқда.Шу муносабат билан икки ёкибир неча турдаги транспорт йўловчиларига кетма-кет хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган бирлашган(коперацияланган ёки комплекс)вокзалларни жуда истиқболли деб тан олиш лозим.Темир йўл автомабиль ва ҳаво транспорти иншоатларининг ягона мажмуада бирлаштиришнинг намунаси сифатида ички ва яқин халқаро авиялиниялар (йўналишлар) учун мўлжалланган Лондон Готвик намуна бўлиб хизмат қилиш мумкин.Мажмуанинг асосий хусусияти унинг Лондон –Брайтон автомагистралида жойлашгани ва олтита темир йўл йўналишларига эга темирйўлга қўшилганлигидир.
Машхур Аэровокзаллар Париж-Орли,Рим-Фиумиччино,Брюссель-Националь ва бошқалар ўз ичига эстокедалар ва таннеллар,ер ости ва ер усти гаражлари ҳамда авто тўхтаб туриш жойлари каби мураккаб қурилмаларнигина эмас,балки метро станциялари ёки операцион заллар эскалоторлар орқали бевосита боғланган темир йўл платформаларини олади.
Замонавий фуқоролар авлоцияси шаҳарлардан узоқда жойлашган ва улар билан асосан автомабиль йўллари орқали боғланган аэропортларга эга.Шу муносабат билан кейинги йилларда йўловчиларга бевосита шаҳарларда хизмат кўрсатиш маълум даражада ривожланмоқда.Бунда аэропортда метеорологик (об-хаво)шароитлари ва бошқа сабабларга кўра чарчатадиган кутишлар қисқаради ёки хаттоумуман бўлмайди.Шаҳар транспорт агентликлари ва шаҳар аэровокзаллари аэропортлар аэровокзалларидан фақат жойлашган жойга қараб фарқ қилмайди.Агар аэропортлар амалиётлар билан бевосита боғлиқ бўлса,у холда аэровокзаллар фақат автобуслар,автомобиллар,баъзан темир йўл линияси, метро ва келишувчи транспортнинг бошқа турлари билан боғланган.
Бунда шахар аэровокзаллари, масалан. Москвада Копенгогенда амалга оширилгани каби- кўпинча йирик кафе-ресторанлар ва кўп қаватли мехмонхоналар билан хамкорликда ишлайди. Шахар аэровокзалларининг аэровокзаллар билан бирлашиш хам мақсадга мувофиқдир. Вокзалларнинг архитектура – композицион ечимларини бахолашнинг асосий мезонларига лойихаланаётган мажмуанинг архитектура фазовий схемаси, конфигурацияси ва асосий габаритларининг унинг вазифасига мувофиқлигини шунингдек мавжуд ёки лойихаланаётган шахар қурилиши ва табиий атрофига мувофиқлиги; хар қандай вокзал мажмуасининг-вокзал олди майдони йўловчилар биноси (битта ёки бир нечта) ва пероннинг асосий элементлари орасидаги қулай ва кўринма идрок қилинадиган алоқаларни таъминлаш; волган барча хоналарнинг ўтказиладиган амалларнинг хусусиятига ва турли тоифадаги йўловчиларнинг харакатланиш графигига мувофиқ кетма-кет жойлаштирилиш; композицион яхлитликни (маштаблик, мутаносиблик. Қисмларнинг бир-бирига мувофиқлигини) таъминлаш, шунингдек вокзал мажмуи образли тавсифи ва тектоник схемасининг унда бажарилаётган амалларни мазмунига, залдаги ва бошқа хоналар асосий гурухларнинг ўзаро жойлашишига мувофиқлиги. Лойихаланаётган объектнинг транспорт воситалари масштабига ва одам масштабига ўлчовдошлигини композиционнинг “оралиқ” элементларидан – архитектуранинг кичик шакллари, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, техник эстетика ва монументал декоратив санъат элементларидан фойдаланган холда таъминлаш.
Саволлар
Аэровокзалларнинг қандай турлари лойихалаштирилмоқда?
Йўловчилар аэровокзалларнинг асосий ечимлари қандай?
Замонавий аэровокзалларнинг қулайлилиги нималар билан белгиланади?
Вокзалларнинг архитектура композицион ечимларининг асосий мезонларига нимани киритиш мумукин?
Адабиёт
Н.В. Баранов. Главный архитектор города. Москва, издательство литературы по строительству. 1973
В.В. Адамович, Г.М. Бархин, Б.А, Варежкин ва бошы. Архитектурное проектирование общественных здании и сооружении. Қайта ишланган ва тщлдирилган иккинчи нашри. Москва, стройиздат 1985
Do'stlaringiz bilan baham: |