Мусулмонлар дини маркази. Саудия Арабистони ярим оролда жойлашган бўлиб, у уч томондан Араб денгизи, Қизил денгиз Форс кўрфазининг сувлари билан ювилиб туради. Бу ҳудуд ғоят хосиятли ўлка бўлиб, ер юзида биринчи инсон цивилизациясининг қадимий марказларидан биридир. Ярим оролининг аксарият қисмини саҳро ва чўллар ташкил қилади. Лекин оз бўлсада, унумсиз дашту, саҳрода обод воҳалар, энсиз ҳосилдор ерлар ҳам учрайди.
Қизил денгиз соҳили бўйлаб чўзилиб ётган Ҳижоз ўлкаси ўзининг икки шаҳри Макка ва Мадина билан дунёга донг таратган. Бу ерга дунёнинг тўрт томонидан мусулмон динига эътиқод қилувчилар Макка шаҳрига зиёратга–Ҳажга келишадилар Бекаа водийсида жойлашган Макка–Муҳаммад пайғамбарнинг туғилиб, ўсган шаҳаридир. Шаҳар ўзининг “Каъба” деб аталмиш қадимий муқаддас иморати билан машҳурдир. «Каъба» яъни «Худонинг уйи» деб аталади. Ривоятларга қараганда, уни Одам Ато бунёд этган, аммо иморат бир неча марта вайрон бўлган ва қайтадан тикланган.
Бир қанча асрлар ўтгандан кейин, Иброҳим пайғамбар (уни христианлар Абраҳам дейишади) Макка шаҳрига қадам қўяди ва ўз қўли билан «Каъба»ни қайта қуради. Унинг ички қисмига Тангри томонидан осмону фалакдан ташланган метеорит тошни жойлаштиради. Бино тўғри тўрт бурчакли бўлиб қад кўтаради. “Каъба” жойлашган майдон “Ҳарам” ёки “Муқаддас макон” деб юритилади. Метеорит тошни араблар “Ҳожар-ал-Асвад” ёки “Муқаддас Қора Тош” деб атайдилар.
Макка шаҳрига ташриф буюрган зиёратчилар Каъбанинг атрофида унинг Қора Тош қуйилган бурчагидан бошлаб етти маротаба айланиб ўтишади ва тавоб қилишади. Зиёратчилар сўнгра етти бор Сафо тоғига, етти бор Маъво тоғига чиқишадилар. Ундан сўнг Арофат тоғига ташриф бюриб, ҳаж амалларини бажариб қайтишадилар.
Муқаддас – «Каъба» жойлашган майдонда Саудия Арабистони подшоҳлиги томонидан қурилган мусулмон оламидаги энг катта мужизакор “Аль-Ҳарам” масжиди қад кўтарган. Ҳар йили бу ерда Қурбон ҳайити (байрами) ўтказиладиган тантаналарда қатнашиш учун келган зиёратчиларнинг умумий сони 2 млн. кишидан ошиб кетади.
Мадина-Муҳаммад пайғамбарнинг дафн этилган шаҳри бўлиб, Эл-Ҳамд воҳасида жойлашган. Зиёратчилар ҳаж амалларини бажариб бўлганларидан кейин пайғамбар қабрини зиёрат қилиш учун Мадина шаҳрига ташриф буюришадилар.
Шуни қайд этиш жоизки, мусулмон оламида зиёрат қилиш маконлари ҳам анчагина. Жумладан, Марказий Осиёда, қолаверса Ўзбекистон Республикасида ҳам азиз авлиёлар яшаб, дафн этилган қадамжолар, зиёрат масканлари беқиёс кўп. Улар қаторига Жанубий Қозоғистон вилояти, Туркистон шаҳридаги Ахмад Яссавий мақбараси; Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Зангиота мажмуаси; Тошкент шаҳридаги Шайх Хиванда Тахур мақбараси, Қалдирғоч-бия мақбараси, Юнусхон мақбараси; Ҳазрати Имом мажмуаси; Абубакр Муҳаммад Каффал Шаши мақбараси; Шайх Зайниддин бобо мақбараси; Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Хартанг қишлоғидаги Имом Аль-Бухорий мажмуаси; Оқдарё тумани Даҳбед қўрғонидаги Махтуми Аъзам мақбараси; Самарқанд шаҳридаги Шоҳи Зинда, Амир Темур, Руҳобод, Хўжа Дониёр, Мотрудий, Мурод авлиё, Хўжа Ахрор Вали, Оқ сарой, Чўпонота мақбаралари; Бухоро шаҳридаги–Исмоил Самоний, Чашмаи Аюб, Садриддин Бухарзи, Боҳовуддин Нақшбандий, Буён Кулихон, Чор Бакр мақбаралари; Хоразм вилоятида Уч авлиё, Саид Алловуддин мақбараси; Қашқадарё вилоятида–Жаҳонгир, Дорус Саодат, Дорут Тиловат мажмуаси, Кўк гумбаз масжиди; Сурхондарё вилоятида - Ҳаким ат-Термизий мажмуаси; Султон Саодат ибодатхона ёдгорлиги, Фаёзтепа ибодатхонаси; Жиззах вилоятида Садр Вахс авлиё (Авлиёота) мажмуаси; Фарғона вилоятида Дахмон Шахон гўрхонаси, Мозорихон мақбараси кабилар зиёратчи сайёҳларни ўзига жалб қилиб келадиган масканлар бўлиб ҳисобланади.
Мустақиллик йилларида жуда кўпгина азиз, авлиёларнинг дафн этилган жойлари ва қабрлари қайтадан таъмирланиб, асл ҳолатига келтирилди. Ушбу қадамжо жойлар хушманзара, обод, зиёратгоҳ масканларга айлантирилди. Улар қаторига Баҳовиддин Нақшбандий, Ғиждувоний, Имом ал-Бухарий, Маҳтуми Аъзам, Шоҳизинда, Мотрудий, Ҳаким ат-Термизий, Зангиота каби азиз авлиёлар ва имомлар мақбаралари мусулмон аҳлининг беқиёс, гўзал зиёрат қиладиган ва маънавий руҳланадиган жойларига айлантирилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |