Динамика хакида тушунча



Download 16,86 Kb.
Sana21.04.2022
Hajmi16,86 Kb.
#570784
Bog'liq
ДИНАМИКА


ДИНАМИКА Хакида тушунча (юн. dynamis — куч) — механиканннг жисмлар механик ҳаракатини уларга таъсир қиладиган кучлар билан боғлаб ўрганадиган бўлими. Динамикада статиканинг мураккаб кучлар системасини содда ҳолга келтириш қонуниятларидан ва кинематикадаги ҳаракатни ифодалаш усулларидан кенг фойдаланилади. Динамиканинг бевосита вазифаси берилган (қўйилган) кучлар бўйича ҳаракатни аниқлаш, агар ҳаракат маълум бўлса, жисмга қўйилган кучларни топишдан иборат. Одатда, Динамика деганда ёруглик тезлигидан анча кичик тезликда ҳаракатланаётган ҳар қандай моддий жисмнинг ҳаракатини ўрганадиган анъанавий (классик) Динамика тушунилади.
Ўрганиладиган объектнинг хоссаларига қараб:
1) моддий нуқта ва моддий нуқталар системаси Динамика си;
2) қаттиқ жисм Д. си;
3) узгарувчан массали жисм Д. си;
4) эластик ёки пластик деформацияланадиган жисм Динамика си;
5) суюқлик ва газ Д. си (мас, гидродинамика, аэродинамика, газ динамикаси) булади. Динамикада аввал моддий нуқтанинг ҳаракат қонунлари аниқланади, сўнгра моддий нуқталар системаси учун бу қонунлар умумлаштирилади, масса жисмларнинг моддий ифодаси сифатида қаралади.
Динамика асосини Ньютоннинг механика қонунлари ташкил қилади.
Динамикада иккита бирликлар системаси ишлатилади:
1) физик система [узунлик бирлиги (1 метр), вақт бирлиги (1 секунд), масса бирлиги (1 килограмм-масса) олинади];
2) техник система [узунлик, вақт бирлиги ва куч бирлиги (1 килограмм-куч)]. Д. да моддий нуқталар ва системаларнинг ҳаракати Ньютоннинг қонунлари асосида тузилган дифференциал тенгламалар асосида аникланади. Динамикада моддий нуқта тебранма ҳаракатини текшириш учун дифференциал тенгламалардан фойдаланилади ва ҳаракат қонунлари келтириб чиқарилади. Бундан ташқари динамикада ҳаракатни текшириш учун нисбатан соддалаштирилган уч хил усул ҳам келтирилади. Булар Динамиканинг умумий теоремалари деган ном билан киритилган.
Амалда Динамиканинг қуйидаги умумий теоремалари жуда кенг татбиқ қилинади:
1) система ҳаракат миқдорининг ўзгариши ҳақидаги теорема: система ҳаракат миқдори дифференциали ташқи кучлар элементар импульсларининг геометрик йигиндисига тенг. Бу теорема суюкликлар ҳаракатини текширишдазарба назариясида, реактив ҳаракатлар назариясида кенг татбиқ қилинади;
2) система кинетик моментининг ўзгариши ҳақидаги теорема: системанинг бирор О марказига нисбатан кинетик моментининг вектори учининг тезлиги системага қўйилган ташки кучларнинг шу нуқтага нисбатан бош моментига тенг. Бу теорема гироскоплар назариясида, зарба назариясида, сайёралар ҳаракатини текширишда, турбиналар назариясида кенг татбиқ қилинади;
3) система кинетик энергиясининг ўзгариши ҳақидаги теорема: системанинг ихтиёрий силжишидаги кинетик энергияси ўзгариши ички ва ташқи кучларнинг шу силжишда бажарган ишлари йиғиндисига тенг. Системага потенциал кучлар қўйилса, система кинетик ва потенциал энергияларининг йигиндиси ўзгармай қолади. Кинетик энергиянинг ўзгариш тезлиги барча ички ва ташки кучлар қувватлари йиғиндисига тенг. Динамикада умумлашган координаталар ва умумлашган кучлар тушунчалари киритилиб, кинетик энергияни бу янги координаталарда ифодалаш учун Лагранж иккинчи тур тенгламалари келтириб чиқарилади. Ҳаракатни тадқиқ қилишнинг умумий усулларидан ташқари Динамикада бир қатор хусусий масалалар: гироскоплар назарияси, механик тебранишлар назарияси ва б. ҳам ўрганилади. Динамика усулларининг айрим соҳаларга татбиқ қилиниши туфайли осмон механикаси, ташқи баллистика, самолётлар динамикасиракеталар динамикаси каби соҳалар пайдо бўлди.
Download 16,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish