Дин маданият феномени Режа


Диннинг гносеологик асослари



Download 103 Kb.
bet3/9
Sana18.04.2022
Hajmi103 Kb.
#559470
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Дин маданият феномени

Диннинг гносеологик асослари
нсоннинг билиш жараёнида ҳам диний тасаввурлар, тушунчалар ва ғояларни юзага келиши сабаблари мавжуд. Масалан, муайян бир вақтда билиш имкониятининг чекланганлиги, билимларнинг хатолар билан қўшилиб кетиши, ҳиссий ва рационал босқичларнинг бир-биридан ажралиб қолиши, шунингдек уларнинг амалиётдан узилиб қолиш эҳтимоли шулар жумласидандир.
Инсоннинг билиши билимсизликдан билиш сари, нисбатан нотўлиқ билимдан тўлиқроқ билим сари, нисбий билимлардан мутлақ (абсолют) билимлар, мутлоқ ҳақиқат сари ҳаракат қилади. Бироқ мазкур босқичларнинг ҳар бирида воқеликнинг англаб етилмаган, ўрганилмаган соҳалари мавжуд ва шу сабабли улар тўғрисидаги илмлар мавжуд эмас, яъни аллақандай сирлилик бор. Тарихан тараққий этиб келаётган билишда ҳақиқий билиш хатоликлар, объектлар хоссаларининг ноўхшаш ифодалари бўлган хомхаёллар (иллюзиялар) билан қўшилиб кетган.
Рационал босқичда тафаккур воқеликни ҳиссий босқичга нисбатан, яъни сезиш, идрок этиш, тасаввур этишга нисбатан чуқурроқ англайди. Бироқ бу ерда воқеликдан ажралиб қолиш имконияти кўпроқ пайдо бўлади. Тафаккур воқеликдан «баландга чиқиб кетиши» мумкин. Мавҳум, умумий нарса ягонадан алоҳида тасаввур этиладиган «мавжудотга айлантирилиши» мумкин. Бунда гипостезиялашув ( юнонча – таянч, асос, моҳият) деб аталувчи ҳодиса - муносабатлар томонларининг айрим хоссаларини фикран мустақил моҳиятга айлантириш ҳамда уларга объектив хоссалар бериш жараёни рўй беради.
Шу тариқа субъективлик ва объективликни фарқламаслик, образни ва предметни ажратмаслик, фараз қилиш қобилияти, ҳар қандай билимнинг нисбийлиги, билишнинг рационал босқичини ҳиссий босқичдан, моҳиятни ҳодисотдан, умумийни ягонадан ажратиш, тажрибани ҳақиқатнинг мезони сифатида эътироф этмаслик ва бошқа шу кабилар диннинг вужудга келиши ва қайта тикланиши учун гносеологик шарт-шароит бўлиб хизмат қилади.

3-. Дин ижтимоий қуйи тизим сифатида

Диннинг тузилиши

Дин жамиятга нисбатан муайян қуйи тизимдан иборат бўлиб, жамиятда ўз ўрнига эга ва тегишли вазифаларни бажаради.


Илмий адабиётларда диннинг элементлари ва тузилиши ҳақида турли фикр-мулоҳазалар мавжуд. Бунда муаллифлар қуйидагиларни ажратиб кўрсатадилар: 1) диний мафкура, ҳис-туйғулар, ибодат1; 2) диний онг, ибодат, ташкилотлар2; 3) диний онг, муносабатлар, диний ташкилотлар3; 4) таълимот, миф, ахлоқий қадриятлар, ибодат қилиш амалиётининг диний маросимлари ва бошқа шакллари, динни тарқатишнинг турли шакллари4; 5) диний эътиқод (мифлар), диний маросим (ибодат), этнос, дунёқараш, рамзлар тизими5 ва бошқалар. Кўрсатиб ўтилганларни умумлаштирган ҳолда, тараққий этган динларнинг қуйидаги қурилмавий элементларини ажратиб кўрсатиш мумкин: диний онг, фаолият, муносабатлар, институтлар ва ташкилотлар. Бунда диний онг уйғунлаштирувчи таркибий қисм ҳисобланади. Диний онгнинг мазмунига мувофиқ диний фаолият ривожланади, диний муносабатлар юзага келади, диний институтлар ва ташкилотлар шаклланади.
Ж

Download 103 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish