Дилмурод Қуронов. Чўлпоннинг туғилган йили



Download 477,29 Kb.
bet10/28
Sana23.07.2022
Hajmi477,29 Kb.
#840793
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   28
Bog'liq
Чўлпон 2

Эй! Сен мени ҳақир кўрган, тубан деган афанди!
Эй! Устимда бир умрга хўжа бўлмоқ истаган.
Эй! Бўйнимга кишан солиб, ҳалокатга судраган,
Кўзларингни заҳарлатиб ўйнатмагил, бас энди!
Кишанларинг занг босгандир, сергак бўлким, узилур,
Томиримда қўзғалишнинг ваҳший қони гупурди.
Эски фикр, анъаналар энди буткул узилди.
Ё битарман, ёки сенинг салтанатинг бузилур!
Эй! Сен мени қул ўрнида ишлатгувчи афанди,
Титра, қўрқким, боғлиқ қулинг бош кўтарган куч энди!
Бу фикр-туйғулар, шоирдаги эҳтирос тўла ғазаб ва нафрат шўролар даврида тарбия топган ўқувчи учун шамол тегирмонларга дағдаға қилаётган Дон Кихотнинг жазаваси бўлиб туюлиши мумкин. Лекин, аслида, шоир вазиятни жуда теран англаган эди.
«Ўзбекистоннинг янги тарихи»да қуйидаги маълумотларни ўқиймиз: «Туркистоннинг биринчи генерал губернатори фон Ка-уфман 1868 йил 22 январда Тошкент шаҳри аҳолиси билан бўлган учрашувда сўзлаган дастурий нутқида… русларни Ўрта Осиё халқларининг катта оғаси деб атаб, Туркистонда рус ҳокимиятининг қатъий ва доимий ўрнашганлигини алоҳида уқтирганди…»
«Санкт-Петербург «сартлар ҳали ўз-ўзини бошқаришга тайёр эмас», деган фикрда иш кўрди…»
«…маҳаллий аҳоли ерларини рус мужиклари учун тортиб олиб бериш режали тус олди. Туркистон аҳолисининг атиги 5 фойизини ташкил этувчи рус мустамлакачилари қўлига экин экиладиган ҳосилдор ерларнинг 60 фойизи бериб қўйилган эди…»
Энди Ленин билан бирга ишлашган ва совет мустамлакачилик сиёсатининг моҳиятини англаб, у билан чиқишолмай четга кетишга мажбур бўлган машҳур олим ва сиёсий арбоб Заки Валидийнинг китобидан бир-икки кўчирма келтирамиз:
«Рус истилолари бошдан-охир янги-янга ўлкаларни ишгол этиш ва у ердаги халқларни маданият ва иқтисод қонунлари асосида ўзига сингдириб олиб, улар ҳисобига улғайиб бориш ғоясига суянади…»
«Лениннинг ўнг қўли Артем 1920 йилнинг мартида: «Биз (руслар) бошқирд, қозоқ ва ўзбек чўлларини Америкага айлантирамиз. Биз бўлмасак, бу ерларда темир йўллар, Оренбург, Семипалат, Алмати каби шаҳарлар бўлар эдими?» деган ва бу ердаги тубжой халқнинг тақдирини Америкадаги қизилтанлиларнинг аҳволига ўхшатишини очиқ айтишдан ўзини тия олмаган эди…»
«… проф. Трубедкой …Осиёда фақатгина уч буюк миллатнинг тил ва маданияти яшаб қолишини гапиради. Булар рус, хитой, ҳинд миллатлари эмиш…».
Юқоридаги факт ва маълумотлар Русия мисолидаги оқ ва қизил империянинг моҳиятан бир бўлганлигини таъкидлайди. Ҳар икки салтанатда ҳам ҳукмрон Русия маҳаллий халқни, бу ўринда туркистонликларни ҳеч қачон ўзига тенг кўрган эмас. Ўзини бу юртнинг якка-ю ёлғиз хўжаси деб билган, унинг халқини хизматкори ҳисоблаган. Ҳатто шўролар ҳукумати ҳокимиятпарастликда оқ под-шодан ўтиб кетган. Ленинчи Артемнинг иштаҳасига қараганда, улар Туркистонни туркистонликлардан олиб, жаннатмакон Америкага, унинг тубжой халқини эса, қирилиб битишга маҳкум қилинган қизилтанлилар — Америка ҳиндуларига айлантирмоқчи бўлганлар. Демак, Чўлпоннинг изтироб тўла фарёдлари бежиз эмас.
Дарҳақиқат, шўролар ўз ҳаёт фалсафалари билан Туркистон ҳаётини алғов-далғов қилиб юбордилар. Синфий кураш деган гап ўзбек жамиятини қоқ иккига бўлиб ташлади. Отани болага, акани укага душман қилиб қўйди. Мана бу сатрларга эътибор қилайлик:
Бир юртким, беш йилдир қонларга беланган,
Отаси ўғлини «душман» деб бўғадир.
Сўнг бурда нони ҳам қолмасдан таланган,
Ёш гўдак боласи: «Бир бурда нон!» дейдир.
Очлик ҳам ҳар куни «қурбонлик» сўрайдир,
Ҳар куни унга ҳам юзларча қурбонлар.
Қирилиб туталиш даҳшати ўрайдир,
Янами беҳуда гуноҳсиз, соф қонлар?
(«Қурбон»)
Ёки:
Қип-қизил қон бўлиб
Кунлар ботадир…
Ёмон ҳидга тўлиб,
Тонглар отадир…
Оғир кунлар тушди меним бошимга.
(«Қиз қўшиғи»)
Бир томонда, эрк, мустақиллик учун кетаётган шафқатсиз кураш, иккинчи томонда, очлик-қаҳатлик. Бир томонда, миллат ичида яратилган «синфий кураш», иккинчи ёқда жаҳолат, мутаассиблик. Хуллас, тўрт томон ҳам иҳоталанган. Шоирни бу ҳол ларзага солади. У «қирилиб тугалиш даҳшати»дан ларзага тушади.
Айни пайтда, бу курашларнинг ҳар бири ҳаёт-мамот кураши эди. Бири иккинчиси билан чамбарчас боғланиб кетган эди. Лекин аҳамиятига кўра энг муҳими истиқлол, эрк учун кетаётган кураш эди. Бу улуғ йўл эди. Шоир ўз шеърларидан бирини «Улуғ йўлда» деб номлаган эдики, бежиз эмас:

Download 477,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish