- Оралатиш ва Скремблерлаш
-
- Пакетли хатоликларни таьсирини самарали йўқотиш усулидан бири бу оралатиш ёки аралаштириш (инглизча – interleaving- ўзбекча – аралаштириш) дир. Маълумот алоқа канали орқали узатишдан олдин керакли тартибда жойлаштирилади, қабул томонда эса жой – жойига қўйилиб, тикланади ёки қайта оралатиш амалга оширилади. Бундай ҳолда пакетли хатолар, бўлакланган якка хатоларга айланади ва уларни осон аниқланиш имконияти яратилади ҳамда хатони аниқловчи кодлар ёрдамида тузатилади.
-
Оралатиш ва қайта оралатишлар 5.1- расмдан келтирилган. Дастлабки рақамли сигнал иккилик сўзларининг тўрт разрядли кетма – кет узатилувчи битларидир (5.1а-расм) - Оралатиш ва қайта оралатишлар 5.1- расмдан келтирилган. Дастлабки рақамли сигнал иккилик сўзларининг тўрт разрядли кетма – кет узатилувчи битларидир (5.1а-расм)
- 16 битдан иборат кесимда рақамли сигнал оралатилади. Сонлар бу кесимдаги битларнинг номерини кўрсатади. Оралатиш таьсирида битларнинг жойи ўзгаради (5.1б- расм). Маьлумот блокида юлдузчалар билан белгиланган нисбатан узун хатоликларни ҳосил қилувчи халақитлар, пакетли халақитлар пайдо бўлади. Қайта оралатиш натижасида хатоликлар ҳар хил иккилик сўзларга ўтиб кетади ва дастлабки сигнал тикланиш жараёнида пакетли хатоликлар йўқолади (5.1в -расм). Шундай қилиб айрим битларни эмас балки битлар гуруҳини ёки байтларни хам алмаштириш мумкин.
-
Оралатиш ва қайта оралатиш
Рақамли телевидениенинг DVB стандартида оралатиш, Рид – Соломон кодланишдан сўнг, транспорт оқими пакетлари доирасида амалга оширилади. Натижада пакетларнинг ҳажми 188 дан 204 байтгача катталашади. Ҳар бир пакет 17 байтдан иборат 12 гуруҳга бўлинади. Дастлаб ҳамма гуруҳнинг биринчи байтлари (1,18,..,171,188), сўнгра гуруҳларнинг иккинчи байтлари (2,19,...,172,189) ва ҳ.к. лар узатиладилар. Охирида гуруҳларнинг сўнги байтлари (17,34,...,187,204) узатилади. Шундай қилиб, оралатиш жараёнида,транспорт оқими пакети доирасида, ҳар хил байтлар 0 дан 176 позиция оралиғида аралашиб кетадилар. Энг асосийси қабул қилиш томонида ҳамма байтлар кетма кетлиги тикланади. Оралатиш узатилаётган сигналларни санкциясиз (рухсатсиз) киришдан сақлашда ишлатилиши қулай, чунки тиклаш ва дастлабки ҳолатга қайтариш ва ўрин алмаштириш қонунларини билган ҳолдагина амалга оширилиши мумкин. - Рақамли телевидениенинг DVB стандартида оралатиш, Рид – Соломон кодланишдан сўнг, транспорт оқими пакетлари доирасида амалга оширилади. Натижада пакетларнинг ҳажми 188 дан 204 байтгача катталашади. Ҳар бир пакет 17 байтдан иборат 12 гуруҳга бўлинади. Дастлаб ҳамма гуруҳнинг биринчи байтлари (1,18,..,171,188), сўнгра гуруҳларнинг иккинчи байтлари (2,19,...,172,189) ва ҳ.к. лар узатиладилар. Охирида гуруҳларнинг сўнги байтлари (17,34,...,187,204) узатилади. Шундай қилиб, оралатиш жараёнида,транспорт оқими пакети доирасида, ҳар хил байтлар 0 дан 176 позиция оралиғида аралашиб кетадилар. Энг асосийси қабул қилиш томонида ҳамма байтлар кетма кетлиги тикланади. Оралатиш узатилаётган сигналларни санкциясиз (рухсатсиз) киришдан сақлашда ишлатилиши қулай, чунки тиклаш ва дастлабки ҳолатга қайтариш ва ўрин алмаштириш қонунларини билган ҳолдагина амалга оширилиши мумкин.
-
Do'stlaringiz bilan baham: |