ДИАГНОСТИК ЁНДАШУВ ТАЪЛИМ
МУАССАСАСИ МЕТОДИК ИШИНИ
БОШҚАРИШНИНГ ИЛМИЙ АСОСИ СИФАТИДА
1-МАВЗУ: ПЕДАГОГИК ДИАГНОСТИКА ВА ДИАГНОСТИКАЛАШ,
УНИНГ МАЗМУНИ
РЕЖА:
1. Методик иш тизимида педагогик диагностиканинг аҳамияти ва вазифаси
2. Педагогик диагностика нима? Уни жорий этиш йўллари ва аҳамияти
3. Педагогик диагностика фанининг ҳозирги кундаги аҳамияти
4. Педагогик диагностиканинг энг муҳим критерийлари
Тадқиқот ишларининг натижалари замонавий педагог ва раҳбар
шахсларнинг
қуйидаги касбий сифатлари билан фарқ қилишини кўрсатмоқда:
- ўз фаолиятини таҳлил қилиш эҳтиѐжи;
- диалогга киришиш қобилияти;
- диагностика ва ўзини-ўзи диагностика қилишнинг янги усулларини
эгаллашга интилиш;
- ўзини-ўзи бир хилда баҳолаш қобилияти.
Шунинг учун ўқув жараѐнини бошқариш, айниқса унинг иштирокчиларини
бошқариш масаласига тубдан ўзгартиришлар киритиш керак. Уларни ўзини-ўзи
бошқариш тартибига ўтказиш ҳар бир раҳбарнинг босқичма-босқич ўзини-ўзи
таҳлил қилиши ва ўз мақсадини
белгилаши, ўзини-ўзи истиқбол режасини
белгилаши, ўзини-ўзи назорат қилиши, ўзини-ўзи баҳолаш ва коррекция қилиши
(тўғрилаш) демакдир. Бу эса ҳар қандай бошқарувчининг ташхис қилиш томонини
кучайтиради.
―Таҳлил, ўзини-ўзи таҳлил қилиш, шахсни ўрганиш тушунчалари сўнгги
вақтларда ягона диагностика (ташхис) атамаси билан номлана бошланди‖. Ушбу
сўзнинг умумий маъноси-ташхис қўйиш назарияси ва амалиѐти, билишнинг
алоҳида туридир, чунки ―диагностика‖ лотинчадан таржима қилинганда
―аниқлаш‖, ―белгилаш‖ маъноларини англатади.
Педагогик диагностика - педагогик фаолият соҳасида воқеликларнинг
моҳиятини
белгилаш, жараѐнларни ҳар томонлама ўрганиш, педагогик
омилларнинг мажмуавий ҳаракатини акс эттириш демакдир. Унинг вазифаси -
педагог ва раҳбарга сабабларнинг ўзаро боғлиқ ҳаракати, уларнинг қайси бири шу
лаҳзада критик аҳамиятга эга бўлиши ҳақида тезкор ва ишончли ахборот беради.
Шунинг учун таълим-тарбия ва методик жараѐнларнинг
барча таркибий
қисмлариии ташхис қилиб туриш муҳим аҳамият касб этади.
Педагогик диагностиканинг мазмуни деганда методик ва педагогик
жараѐннинг, бола шахси, педагог ѐки раҳбарнинг фаолияти даражасидан қатъи
назар, тезкор ўрганилиши ва баҳоланиши, тартибга
солиниши ва коррекцияси
(тўғриланиши) тушунилади.
Педагогларнинг фаолияти ва шахсини ўрганиш - методик ишларнинг сифати
ва
самарадорлигини
оширишнинг
муҳим
омилидир.
Методик
ишлар
педагогларнинг болаларга таълим-тарбия бериш ва уларни ривожлантириш билан
боғлиқ фаолиятида юқори натижаларга эришиш учун ѐрдам беришга қаратилган.
Ушбу масалани нафақат кейинги такомиллаштириш, балки ҳар
бир педагогнинг
мавжуд имкониятларини ҳар томонлама ҳисобга олиш шартларидагина бажариш
мумкин.