3. Шахс хотираси хусусиятларини пиктограмма, яъни расмли
ассоциациялар методи орқали ўрганиш учун методика.
Пиктограмма методи.
Бевосита эсда олиб қолиш хусусиятларини пиктограмма,
яъни расмли
ассоциациялар методи орқали ҳам ўрганиш мумкин. Пиктограмма
экспериментал-психологик тадқиқот усули сифатида биринчи марта
Л.В.Занков (1935) томонидан қўлланган. Синалувчи аниқ сўзни
расмдаги
тасвир орқали эслаб қолиши керак. Синалувчи сўз ва тасвир ўртасидаги
алоқани ўйлаб топиши керак, бу эса кейинчалик сўзни қайта эсга туширишга
ѐрдам беради.
Расм ва сўз ўртасидаги ассоциатив алоқани шакллантириш жараѐнида
инсон шундай мазмунли алоқаларни танлайдики, унинг фикрича, бу расмлар
сўзни эслаб қолиш учун яроқли бўлади (А.Р.Лурия, 1967). Шунинг учун ҳам
бу методика орқали тадқиқот ўтказиш фақатгина ассоциатив,
бевосита
хотира хусусиятларгина эмас, фикрлаш фаолияти характери, тушунчали
тафаккурнинг ривожланиши даражаси ҳақида ҳам
билиш имконини беради
(С.В.Лонгинова, С.Я.Рубейнштейн, 1972, Б.Г.Херсонский, 1988).
Методиканинг мазмуни шундан иборатки, синалувчи аниқ бир сўзни,
тушунчани эслаб қолиб, ўзи мустақил расм схема чизади. Бу чизилган расм
ѐки схема кейинчалик сўзни-тушунчани эсга туширишга ѐрдам бериши
керак. Алоҳида ҳарф тавсия этилмайди. Тажриба ўтказиш
учун олдиндан
тайѐрланган қоғоз варағи ва қалам керак бўлади. Кейинчалик синалувчини
қуйидаги сўзларни эшитиш ва эсда олиб қолишга ва топшириқларни
бажаришга таклиф қилинади. «Мен сизга сўзларни айтаман, сиз бўлсангиз
уларни яхшироқ эслаб қолиш учун кичикроқ расм чизиб олинг. Расм чизиш
тезлиги ва расмнинг сифати сизни хавотирлантирмасин. Асосийси, сиз кейин
расмга қараб туриб, эслаб қолиш учун сўзлар берилганлигини айтсангиз
бўлди. Сўзлар ѐки бирикмалар қуйидагилар бўлиши мумкин.
Ватан
Учиш
Тоғ
Вақт
Тараққиѐт
Роҳат
Қўрқинч
Ўрмон
Қувват
Касаллик
Қувонч
Дарахт
Бахт
Ўқиш
Йиртқич
Йўл
Эътиқод
Актѐр
Инсоният
Миш-миш
4. Сенсамотор таьсирланиш ва диққатни ўрганиш учун методикалар.
Сеген доскаси методикаси. Кос кубиклари методикаси. Линк куби. Мейли
тести ѐрдамида кўриш ва эшитиш хотирасини ўрганиш. Кўриб
эсда олиб
қолинган нарсани қайта тиклаш. Кичик гуруҳларда ишлаш учун гуруҳ 4 та
кичик гуруҳга бўлинади ва уларга қуйидаги тарқатма материаллар берилиб,
ушбу масалалар бўйича тақдимотлар тайѐрлаш топширилади.
Тақдимот
тайѐрлаш учун
20 дақиқа ва ҳар бир гуруҳ тақдимоти учун 4 дақиқадан,
тақдимотлар муҳокамаси учун 4 дақиқа
ажратилади.
1-гуруҳ учун тарқатма материал.
Do'stlaringiz bilan baham: