Деталлар ресурсини ошириш учун ишчи юзасига пайвандланган қатламнинг қалинлигини тадқИҚ этиш натижалари


Пайванд қатламнинг қалинлиги ва кесиб ишлов бериш учун қўйим



Download 263,42 Kb.
bet2/2
Sana23.02.2022
Hajmi263,42 Kb.
#156274
1   2
Bog'liq
ДЕТАЛЛАР РЕСУРСИНИ ОШИРИШ УЧУН ИШЧИ ЮЗАСИГА ПАЙВАНДЛАНГАН ҚАТЛАМНИНГ ҚАЛИНЛИГИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ НАТИЖАЛАРИ

Пайванд қатламнинг қалинлиги ва кесиб ишлов бериш учун қўйим пайвандлаб қоплаш усулининг муҳим кўрсаткичларидан ҳисобланади. Шунинг учун ҳам пайвандлашнинг бир неча хил усулларида олинган пайванд қатламларнинг қатор кўрсаткичлари ўрганилди.
Жадвал
Пайвандлаб қоплаш усулларининг баъзи кўрсаткичлари

Усуллар



Қатлам қалинлиги, мм

Қатлам қаттиқлиги, HRC

Коэффициентлар

Иш унуми, кг/соат

Энергия сиғими, кВт.соат/м2

Экологик тозалиги

Ейилишга чидамлилик

Чарчашга бардошлилик

Пайвандланиш мустаҳкамлиги

Узоқ хизмат қилиши

Механизациялашган

Флюс қатлами остида

3…10

20…30

0,6

0,9

1,0

0,7

60

290

-

Тебранма-ёй ёрдамида

1…3

40…60

1,0

0,6

1,0

0,7

3

230

+

СО2- ҳимоя
гази муҳитида

2…4

30…40

0,7

0,8

1,0

0,7

5

250

+

Сув буғи
ҳимоясида

2…3

20…30

0,6

0,8

1,0

0,6

3

230

+

Плазма
ёрдамида

1…3

30…65

1,5

1,0

1,0

0,9

6

180

-

Контакт пайвандлаб қоплаш

Пўлат
лента
билан

0,1…1

30…60

1,0

0,7

0,8

0,7

3

130

++

Металл
кукунлари
билан

0,1…1,5

30…65

1,3

0,8

0,9

0,8

5

130

++

Металлаш

Электр-ёй
билан

0,2…3

20…40

0,8

0,6

0,5

0,7

5

90

-

Плазма
ёрдамида

0,2…5

20…40

1,0

0,6

0,5

0,7

10

160

-

Газ
алангасида

0,2…3

20…40

0,9

0,7

0,6

0,7

6

-

-

Электролитик

Темирлаш

0,6

20…30

0,6

0,6

0,5

0,5

0,2

120

-

Хромлаш

0,3

40…60

1,3

0,7

0,5

0,8

0,1

210

-

Таъмирлаш
ўлчами

-

-

0,9

0,9

-

0,9

-

100

++

Қўшимча
деталлар қўйиш

-

-

1,0

0,8

-

0,9

-

130

++

Жадвалдан кўриш мумкинки, 0,3 мм гача ейилишга эга бўлган деталларни механизациялашган пайвандлаб қоплаш усулларида металлдан фойдаланиш коэффициенти 30% дан ортмаслигини кўриш мумкин.


Механик ишлов бериш учун қўйим миқдори олиниши керак бўлган қатлам қалинлиги билан ҳақиқий қопланган қатлам қалинлигининг нисбатига, ҳамда пайвандланган юзанинг нотекислигига боғлиқ бўлади. Контакт пайвандлаб қоплашда керакли қалинликдаги лентани қўллаш орқали қатлам қалинлигини нисбатан аниқ олиш мумкин. Бунда лентанинг қалинлиги олиниши керак бўлган қатлам қалинлигидан, лентанинг деформацияланиши ва юзанинг нотекислигини ҳисобга олганда, бир мунча катта бўлиши керак.
Қуйидаги расмда турли усуллар билан пайвандлаб қопланган қатлам юзаларининг солиштирма нотекислиги келтирилган. Юзаларнинг нотекислиги ўлчаш учлигига учлик игна ўрнатилган 1 мкм аниқликдаги индикатор ёрдамида ўлчанди. Қатламнинг нотекислиги, уни кесиб олиб ташлаш лозимлиги учун ҳам, механик ишлов беришга қўйимни белгилайди.
Олинган натижалар бошқа усуллар билан пайвандлаб қопланган қатламларда лента билан контакт пайвандлаб қоплашга қараганда кесиб ишлов беришга қўйим 3…5 марта ортиқ бўлишини кўрсатди. Шундай қилиб, кичик миқдордаги ейилишга эга бўлган деталларнинг ишчи юзаларини пайвандлаб қоплашда, лента ёрдамида контакт пайвандлаб қоплаш усули бошқа усулларга нисбатан металл сарфини 3…4 марта ва мос равишда кесиб ишлов беришга қўйимни камайтиради, натижада иш ҳажми ва материал сарфи камаяди.

а) б
1- тебранма ёй билан пайвандлаб қоплашда;
2- сим + кукунсимон материални плазма ёрдамида пайвандлаб қоплашда;
3- лентани контакт пайвандлаб қоплашда
1-расм. Кукунсимон сим ёрдамида пайвандлаб қоплашда ва лентани контакт пайвандлашда олинган қатлам юзаларининг кўндаланг(а) ва бўйлама (б) кесимлари бўйича солиштирма нотекислиги
Кукунсимон қаттиқ қотишмалардан фойдаланганда қатлам юзасининг қаттиқлиги ва ейилишга чидамлилиги маълум даражада ортади, лекин у механик ишлов беришни қийинлаштиради. Бу эса усулнинг таннархини орттириб юборади. Таннархни камайтиришни қуйидагича амалга ошириш мумкин:
1. Механик ишлов беришда минимал қўйимни таъминлаш орқали. Ейилган деталларни қайта тиклашнинг мавжуд пайвандлаб қоплаш усулларида механик ишлов бериш учун қўйим ҳар хил бўлади. Улардан механик ишлов бериш учун қўйимни энг кам бўлишини таъминловчи усул танланади.
2. Берилган қатлам юзасига ишлов беришда янги истиқболли усуллардан фойдаланиш орқали. Бунда электр учқуни ёрдамида, электроимпульс ёрдамида, анод-механик ишлов бериш усулларидан фойдаланиш юза қаттиқлигига боғлиқ бўлмаган ҳолда юқори аниқликдаги ишлов берилган юза олиш имконини беради.
Деталнинг ейилган юзасини кўп қатламли пайванд қатлам билан қоплаш орқали. Бу механик ишлов беришни осонлаштириб қимматбаҳо пайвандлаш материаллари сарфини камайтириш имконини беради.
Баён қилинганлардан ленталарни контакт пайвандлаш усули минимал меҳнат ва металл сарфини таъминлаб, турли пайвандлаш материалларини қўллаш орқали, деталлар юзасида керакли хоссаларга эга бўлган қатлам олиш имконини беради деган хулосалар келиб чиқади.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


АНДИЖОН МАШИНАСОЗЛИК ИНСТИТУТИ
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ИННОВАЦИЯЛАР ВА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР
республика илмий-амалий конференцияси материаллари
2013 йил 16-17 май (2-қисм)




ИННОВАЦИОННЫЕ ТЕХНОЛОГИИ НА ПРОИЗВОДСТВЕ И В ВЫСШЕМ ОБРАЗОВАНИИ
материалы республиканской научно-практической конференции
16-17 мая 2013 года (2-том)

Андижон-2013
Ишлаб чиқариш ва олий таълимда инновациялар ва инновацион технологиялар: республика илмий-амалий конференцияси материаллари -Андижон, 2012 йил 16-17 май – Андижон, 2013. - б.

“Инновационные технологии на производстве и в высшем образовании” материалы республиканской научно-практической конференции 6-7 декабря 2013 года –Андижан, 2013. –С


Андижон машинасозлик институти ректори, техника фанлари доктори, профессор Р.Х.Сайдахмедов умумий таҳрири остида


Таҳрир ҳайъати аъзолари:
доц. А.Тешабоев, доц.У.Собиров, доц.Х.Акбаров,
доц.И.Умаров, доц.Р.Рахимов, Ш. Хурулбоев


Техник ёрдамчилар: Б.Хашимов, Р.Олимов, Ш.Назаров


1-СЕКЦИЯ. ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ИЛМ-ФАН ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ ИНТЕГРАЦИЯСИ ЗАМОНАВИЙ ЖАМИЯТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ОМИЛИ



ИНТЕГРАЦИЯ НАУКИ, ВУЗОВСКОГО ОБРАЗОВАНИЯ И ПРОИЗВОДСТВА КАК МЕХАНИЗМ ЭФФЕКТИВНОГО РАЗВИТИЯ СОВРЕМЕННОГО ОБЩЕСТВА
Download 263,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish