59
обмен опЫтом
нидан эса касалликнинг клиник кўриниши «шарқ
яраси» деб номланган илмий ишларида кўрсатиб
ўтилган. бундан ташқари рус ҳарбий врачла-
рининг диссертацияларида н.а. арендта, теге-
ранда (1862 й), л.л. гейденрейх «пендин яраси»
(1888 й.) монаграфиясида ва бошқа кўпгина изла-
нувчилар илмий ишларида келтириб ўтилган [6,
17].
Қадимги Эрон шифокорлари ва шу би-
лан биргаликда абу али ибн сино (авиценна)
х-асрларда балха касаллиги тўғрисида етарли
маълумотлар бериб ўтилган. хинд олимлари эса
буни «кала-азар» касаллиги деб номлаган. урду,
хинд ва хиндустан тилларида kala-azar «қора ли-
хорадка»; kala-қора; azar-касаллиги деб юритил-
ган [6, 15].
америка континентида эса тери лейшманиози
анча олдинроқ яъни эрамизнинг I-асрида пайдо
бўлган. Эквадор, перу давлвтларида топилган
ўша вақтдаги керамик ясалмаларда юз сохаси ва
бошқа тери қопламаларидаги яра чақалар ифо-
даланган топилмалар бунга гувох бўлади [16].
хV–хVI-асрларда испан колонизациясининг
инклар (индейслар) цивилизацияси вақтида
ёзилган қўл ёзмалар сақланиб келинган ва унда
«водий касаллиги», «андлар касаллиги»,
«оқ мохов» ва шунга ўхшаш тери лейшманиози
кўринишлари ифодалаб берилган. Рус олимлари-
нинг ушбу патология билан тўқнаш келиши, кав-
казни босиб олиш ва Эрон билан дипломатик кели-
шувлар ўрнатиш даврларига тўғри келади [9, 16].
хозирги вақтга келиб тери лейшманиози
қўзғатувчисини ким томонидан аниқланганлиги
тўғрисида аниқ бир қарор қабул қилинмаган.
1900 й. W. leishman лондонда, хиндистондан
dum-dum fever урушидан қайтган ва 7 ойдан сўнг
ўлган солдат талоқ тўқималаридан тайёрланган
препаратда паразитларни аниқлаган. балким би-
ринчи бўлиб хинд армияси майори, британиялик
врач хирург кеннингхем томонидан ушбу касал-
ликка боғлиқсиз холда парзитлар идентифика-
ция қилинган бўлиши ҳам мумкин. хIх асрнинг
90-йилларида яъни 1890 йил Россиялик ҳарбий
хирург петр Фокиевич боровский тошкентда иш-
лаб юриб, «саратов касаллиги» бўйича илмий
изланишлар олиб борган [10]. 1898 йил биринчи
мақоласини чоп қилиб, унда тўқималарни патоло-
гик жараёнида содда жониворларга мансуб пара-
зитлар ҳақида тўлиқ маълумотлар беради. лекин
шунга қарамасдан боровский ҳаёти давомида ўз
ишлари юзасидан халқаро миқёсда тан олинма-
ган [18].
Фақат Рональд Росс олдин аниқ бўлмаган
бу танакчаларни хужайра ички паразитлари ва
уларни leishmania donovani деб номлашни та-
клиф қилди. чунки чарльз донован «кала-азар»
касаллиги ушбу паразитларга боғликлигини би-
ринчи бўлиб тахмин қилганди. лекин чарльз
бентли томонидан «қора лихорадка» касаллиги-
да «leishmania donovani» қўзғатувчисини ролини
тасдиқлаб берган [14].
хIх аср ўрталарига келиб паразитар касал-
ликлар тўғрисида анча-мунча фикрлар пай-
до бўлганди. яралардан топилган парзитлар
тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ исботини топма-
ган бўлиб, 1868 йил (Smith) смит ўз изланишла-
рида ва Флеминга (Fleming 1873 й.) «дехли яра-
си» касаллигидан олинган кесма препаратларида
икки хивчинлилар тухумлари топилганлигини хеч
ким эьтиборга олмади. 1880 йилга келиб лав-
рен (laveran) тери бутинлиги бузилган жойларда
асосан бактериалар борлиги тўғрисида айтиб
ўтганди [8, 11, 12].
кўпгина чет эллик изланувчилар ханузгача би-
ринчи бўлиб тери лейшманиози қўзғатувчисини,
англиялик врач кеннингхем (Cunningham) томони-
дан, 1885 й. ўз илмий ишида аниқланган ва ёри-
тиб берган деб хисоблашади [3, 16].
1894–98 йилларда п.Ф. боровский ўз изла-
нишларида ҳар хил микрофлораларни аниқлаган
ва экмалардаги флорани, тасодифий микрофло-
ра деб қабул қилган. яралардан олинган сур-
тмаларни оловда фиксация қилиб кўрилган пре-
паратларда манфий натижалар олгандан кейин,
бошқа усулда, яъни яралардан олинган патоло-
гик материалларни физиологик эритмаларда ёки
бульонда аралаштириб «осилиб турувчи» томчи
усулида микроскопнинг натив системасида кузат-
ганида, ҳар хил формадаги таначаларни кўриб
лол қолган. аниқланган микрофлораларни ба-
тафсил ёритишга ҳаракат қилган. уларнинг кат-
талиги, янги яраларда таначаларнинг кўплиги,
қаттиқлашган тўқималарда эса аниқланган тана-
чалар камлиги ва размерининг кичиклиги, яралар
эскирган сари паразит таначалар сонининг ҳам
камайиши кузатилган. бўялган препаратларда
таначалар ядросининг жойлашуви, паразит тана-
чалар юмалоқ, узинчоқ, ўроқсимон, протоплазма-
сининг оч бўялиши ва хамма жихатларини тўлиқ
ёритиб берган. бундан ташқари паразитларнинг
ядросидан қарама қарши томонга қараб хив-
чинли ўсиқчалар мавжудлигини ёзиб қолдирган
ва биринчи бўлиб паразитларни тузилиши-
ни, кўринишини тўғри изохлаб берган. шундан
буён тери лейшманиози бўйича ҳақиқий илмий
йўналишга ва изланишга асос яратилган [3, 18].
айрим замонавий ўқув қўлланмаларида 1974
й. ладсман томонидан таклиф қилинган тивсиф-
номадан фойдаланишади. унда лейшманиоз
қўзғатувчиларини 4 группага ажратишади [7]:
1. l. Tropika (турлари major ва minor) тери
лейшманиози кўхна қитъа (африка, осиё). ушбу
группага кейинги аниқланган l. aethiopica Эфио-
пия, эндемик тери лейшманиози қўзғатувчиси ки-
ради.
2. l. mexicana amazoniensis, l. mexicana
pifanoi ва l. mexicana venezuelensis, l. mexicana
garuhami штамлари диффуз тери лейшманиози
Do'stlaringiz bilan baham: |