Дераза кондиционерларининг вазифаси; Дераза кондиционерларининг тузилиши ва ишлаш принципи; Дераза кондиционерларининг хисобий тахлили



Download 2,38 Mb.
bet30/43
Sana06.04.2022
Hajmi2,38 Mb.
#532761
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   43
Bog'liq
бино 4 курс(1)

Сувга магнитли ишлов бериш
Қуйқа ҳосил бўлишининг олдини олишга магнит майдонининг таъсирига кам эрувчан бирикмаларнинг кристалланиш жараёнига, жумладан, эримайдиган кристаллар – кристалланиш марказларига таъсир кўрсатувчи омил сифатида қараш лозим бўлади. Бундай жараён қозондаги ёки тармоқдаги сувга фосфат асосидаги ишқорли реагентлар билан ишлов беришда содир бўлади. Магнитли ишлов беришда сувли эритмадан газли аралашмаларнинг ажралиш кинетикасининг ортиши қувурлар тармоқларидаги коррозион жараёнларнинг кечишига ҳам таъсир кўрсатади. Магнитли ишлов бериш охир-оқибатда қуйқа ўтиришининг интенсивлиги ва муҳитнинг коррозион фаоллигининг пасайишига олиб келади.
Сувга магнит майдони билан ишлов бериш учун мўлжалланган аппаратларнинг асосий параметрлари қуйидагилар бўлиб ҳисобланади: аппаратнинг ишчи тирқишида магнит майдонининг кучланганлиги, сувнинг магнит майдонининг фаол зонасида бўлиш давомийлиги, кучланганлик градиенти, магнит майдонининг сувга таъсир кўрсатиш йўналишининг неча марталиги ва даврийлиги, ишчи тирқишда сувнинг ҳаракатланиш тезлиги. Сувга магнитли ишлов беришнинг самараси шунингдек унинг ҳароратига, унда темир оксидларининг бўлишига, сувнинг ишлов беришдан кейинги бўлиш шароитларига, ишлов берилган моментдан бошлаб ундан фойдаланишгача ўтадиган вақт оралиғига боғлиқ бўлади. Магнитли ишлов беришни қўллаш мумкинлиги тўғрисидаги масалани ҳал қилишда СНиП II-35-76 нинг талаблари ва ишлаб чиқарувчиларнинг сувга магнитли ишлов бериш қурилмаларининг паспортларида кўрсатилган тавсияларини ҳисобга олиш зарур бўлади.
Магнитли ишлов бериш бойлерлар, қозонлар, маҳаллий иссиқ сув таъминоти тизимлари ва иситиш тизимлари, иссиқлик тармоқларида туз чўкиндилари ва коррозияга қарши курашиш учун қўлланилади.
Қозонга бериладиган сувни тайёрлаш умуман кўзда тутилмайдиган жойларда (марказий иссиқлик пунктларининг бойлерлари ва кичик қозонхоналар, компрессорларнинг ҳаво совутгичлари ва бошқалар) ва сувнинг қаттиқлиги ва тажовузкорлиги юқори бўлган жойларда қуйқа ўтириши ва коррозиянинг кучайиши айниқса тез кечади. Бу иссиқлик узатувчи аппаратларнинг оптимал ишлаш режимларининг бузилиши, бирламчи энергия ташувчиларнинг ошиқча сарфланиши, асбоб-ускуналар ва қувурлар тармоғидаги арматурани доимо тозалаб туриш заруратини чақиради.
Корхоналарда иситиш ва сув таъминоти тизимларининг асбоб-ускуналарини тасарруф қилиш, таъмирлаш ва модернизациялашга маблағларнинг ўта етишмовчилиги мавжуд бўлганда сувга ишлов беришнинг талаб қилинадиган асбоб-ускуналарни максимал мумкин бўлган соддалаштириш ва арзонлаштириш йўли билан қуйқа ҳосил бўлиши ва коррозияни камайтириш имконини берадиган услубларига мурожаат қилиш зарурати вужудга келади. Сувга магнитли ишлов бериш технологиясини жорий қилишнинг эришилувчанлиги бугунги кунда уни иситиш тизимлари ва иситиш тармоқларини туз чўкиндилари ҳосил бўлиши ва коррозиядан ҳимоя қилиш учун кўпроқ қўл келадиган қилади.
«Элмат-ПМ» ёпиқ акциядорлик жамиятида сувга магнитли ишлов берадиган аппаратларнинг тажриба намуналари синовдан ўтказилган, уларнинг ишлашининг ижобий натижалари асосида сувга магнитли ишлов бериш учун мўлжалланган аппаратлар – магнит майдонли градиентли активаторларни серияли ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Ҳозирги кунда сувга магнитли ишлов бериш учун ишлаб чиқарилаётган асбоб-ускуналар Россиянинг кўпгина минтақаларидаги энергетика ва коммунал-хўжалик корхоналарига ўрнатилган ва муваффақциятли қўлланилмоқда.
Турли мўлжалланишдаги жамоатчилик биноларини лойиҳалаш ва қуришда, марказдан узоқлаштирилган иситиш тизимларининг тобора кенг қўлланилаётганлиги муносабати билан сувга магнитли ишлов бериш технологиясини иситиш тизимлари ва сув тармоқларини қаттиқ чўкиндилар ҳосил бўлиши ва коррозиядан ҳимоялаш учун қўллашга алоҳида эътибор қаратиш зарур бўлади.
Марказдан узоқлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимларида бевосита водопроводдан олинадиган сувни иситгичлардан фойдаланишда ички коррозия вужудга келиши ва маҳаллий сувни иситиш қурилмалари, иситиш приборлари ва қувурлар тармоқларини шлак босиши хавфи пайдо бўлади. Бундай ҳолда маҳаллий сув таъминоти тизимларини мос равишда коррозиядан ва қуйқа ҳосил бўлишидан ҳимоялаш чораларини кўриш зарур бўлади. Ҳозирги кунда бундай ҳимоялашнинг асосий йўлларидан бири сувга маҳаллий магнитли ишлов бериш бўлиб ҳисобланади. Сувни тайёрлайдиган магнитли аппаратлар қуйидаги жойларга ўрнатилади:

  • кичик қувватли иссиқлик генераторларининг (газли сув иситгичлар, бойлерлар, кичик литражли қозонлар ва ҳоказолар) олдига;

  • хонадонлар ва коттежларга иссиқлик берувча қувурлар тармоқларига;

  • бош иссиқлик берувчи стоякларга (кўп хонадонли уйнинг ертўласи ёки чердагига);

  • мини-қозонхоналарни сувни берадиган ва циркуляцион қувурлар тармоқларига.

Сувга марказдан узоқлаштирилган магнитли ишлов беришнинг ҳаракат радиуси катта эмас, кўпинча хонадон ёки уй билан чекланади, бироқ бундай схема марказлашган сув ва иссиқлик таъминоти тизимларидан мустақил бўлиб ҳисобланади.
Қуйқа ҳосил бўлиши ва коррозиянинг олдини олиш марказлашган иссиқлик таъминоти тизимларининг узоқ муддат ишлаши, иссиқлик ва электр энергиясини тежашда катта аҳамиятга эга. Коррозия натижасида металл тикланмайдиган бўлиб йўқолади, қувурлардаги коррозион чўкмалар ғадир-будурликни, гидралик қаршилик ва иссиқлик ташувчини ҳайдашга кетадиган электр энергияси сарфини оширади. Металл оксидланганда ҳосил бўладиган коррозия маҳсулотларининг ҳажми 3-4 мартага ортади, натижада қувурларнинг, айниқса кичик диаметрли қувурларнинг диаметри анчагина кичраяди. Қувурлаврнинг деворларидан сув билан ювилган коррозион маҳсулотлар бутун тизим бўйлаб тарқалади, сув йўллари, иситиш приборлари ва арматурага тиқилиб қолади, тизимнинг мувозанатини издан чиқаради. Чўкиндилар ўтириши натижасида қувурлар диаметрининг кичрайиши иситгичларнинг иссиқлик унумдорлигини пасайтиради. Иситиш аппаратлари оптимал бўлмаган режимларда ишлайди, уларнинг фойдали иш коэффициенти пасаяди.
Сувга магнитли ишлов бериш қуйидагиларда амалга оширилади:

  • қозонхоналарда;

  • марказий иссиқлик пунктларида (МИП);

  • маҳғаллий иссиқлик пунктларида (МаҳИП).

Сувга магнитли ишлов бериш учун мўлжалланган аппаратлар бевосита қайноқ сувни тайёрлайдиган қурилмаларнинг (қозонлар, бойлерлар, иссиқлик алмашиниш аппаратлари) олдига ўрнатилади. Бундай схема иситиш приборлари ва кварталнинг водопровод тармоғини қуйқа ва коррозиядан ҳимоялаш имконини беради.
Сувга магнитли ишлов бериш шунингдек қозонхоналар ва иссиқлик пунктларини истеъмолчилар билан туташтирадиган магистрал қувурлар тармоқларини ҳимоялаш учун ҳам қўлланилади. Бу қувурлар тармоқларининг хизмат қилиш муддатини 10-15 йилга ошириш имконини беради, бу меъёрий эксплуатация қилиш давомийлигининг тахминан 30% ини ташкил қилади.
Сув таъминоти ва иситиш тизимларининг қувурлари ва асбоб-ускуналарини ҳимоялаш учун мўлжалланган сувга магнитли ишлов бериш услуби қуйидагиларни кўрсатган:

  • сув таъминоти ва иситиш тизимларининг қувурлар тармоқлари ва асбоб-ускуналарини чўкиндилар ва коррозиядан ҳимоялашнинг юқори самарадорлиги;

  • таъмирлашлар орасидаги муддатларнинг ортиши ҳисобига сув таъминоти ва иситиш тизимларининг асбоб-ускуналарига хизмат кўрсатишга меҳнат сарфининг кескин камайиши;

  • иссиқлик генератори ва қувурлар тармоғи арматурасининг хизмат кўрсатиш муддатининг кескин ортиши ва сув таъминоти ва иситиш тизимларининг сувини тайёрлашга кетадиган харажатларнинг кескин камайиши.

Сувга магнитли ишлов бериш тизимларини жорий қилишдан келадиган умумий иқтисодий самарага сув таъминоти ва иссиқлик таъминоти тизимларининг асбоб-ускуналарига хизмат кўрсатиш билан боғланадиган эксплуатация харажатларини минималлаштириш, шунингдек иситгичлар оптимал шароитлар ва режимларнинг чегараларидан ташқарида ишлаганда бирламчи энергия ташувчиларнинг ошиқча сарфини камайтириш ҳисобига эришиш мумкин.
Магнитли ишлов бериш тизимларини шунингдек уларнинг самарадорлигини ошириш учун амалдаги сувни тайёрлаш тизимларида ҳам кенг қўллаш мумкин.
Шундай йўналишлардан бири ионли алмашиниш тизимларида магнитли активаторлардан фойдаланиш бўлиб ҳисобланади. Ионли алмашиниш фильтрларини эксплуатация қилишнинг ўзига хос хусусияти етарлича юқори фильтрлаш тезликларида регенерациялар орасида юклаш сиғимидан етарлича тўлиқ фойдаланмаслик бўлиб ҳисобланади, яъни фильтр регенерацияга ўчирилганда, чиқариб олинадиган ионнинг фильтр орқали ўтиш моментида ионитнинг катта ҳажми қисман тўлдирилган бўлади. Бу “сув-ионит” тизимида диффузия жараёнлари кечишининг ўзига хос хусусиятлари билан боғланади: чиқариб олинадиган ионнинг паст концентрацияларида унинг ионитнинг юзасига диффузияланиши лимитлайдиган жараёнга айланади. Сувга олдиндан магнитли ишлоа бериш ионларнинг эритмадаги ҳаракатини енгиллаштиради, бу юклаш қатламида ионлар билан фаол алмашиниш зонасини минимумга келтириш, ва шундан келиб чиққан ҳолда, ионитнинг сиғимидан тўлароқ фойдаланиш имконини беради. Бундай жараёнлар регенерация ва кейинчалик ионитни ювиш режимларида кечади, бу регенерация билан боғланадиган харажатларнинг камайишига ҳам олиб келади.
Биз томонимиздан «Дмитровтеплосервис» ОАЖ нинг натрий-катионлашдан фойдаланадиган қозонхоналардан бирида сувни тайёрлаш тизимида магнитли активаторларни синовлардан ўтказиш бажарилган. Сувни ион алмашиниш фильтрига беришдан олдин сувга магнитли ишлов бериш ионитнинг динамик ишчи сиғимининг сезиларли ортиши, регенерацияга кетадиган реагентлар ва технологик эҳтиёжларга кетадиган сув сарфининг камайишига олиб келган, бунда тизимнинг ўзини оқлаш муддати иситиш мавсумида 6,5 ойдан ошмаган. Маълумотлар синовлардан ўтказиш далолатномалари билан тасдиқланган.
Худди шундай самарани сувни тайёрлашнинг эритмада диффузия жараёнлари кечишининг интенсивлиги самарадорликка сезиларли таъсир кўрсатадиган барча усулларидан кутиш мумкин.
Реагентли ёруғлаш (коагуляция) тизимларида магнитли ишлов беришдан фойдаланиш тозалашнинг самарадорлиги ва ҳосил бўладиган чўкиндининг сифатини оширади. Магнитли ишлов бериш коагуляциянланган пуфакларнинг зичлиги ва гидравлик йириклигини ошириш, 1-босқич сув тозалаш иншоотларининг унумдорлигини ошириш ва ёруғланган сувнинг лойқалигини 2 мартадан 8 мартагача камайтириш имконини беради.
Ушбу соҳадаги тадқиқиотлар ўтган асрнинг ўрталаридаёқ, шаҳарларнинг шиддат билан ўсиши ва ичимлик сувини тайёрлаш станцияларининг қурилиши даврида бошланган. Бироқ у пайтларда зарурий тавсифларга эга бўлган магнит тизимларини фақатгина электромагнитлардан фойдаланиш билан олиш мумкин бўлган, бу хизмат кўрсатишга кетадиган қўшимча харажатлар, электр энергияси харажатлари ва оширилган хавфсизлик талаблари билан боғланади. Шу сабабли сувни тозалашнинг саноат тизимларида фойдаланиш тавсия қилинганлигига қарамасдан магнитли ишлов бериш етарлича кенг тарқалишга эга бўлмаган. Нодир металлар асосидаги юқори энергетик доимий магнитлар пайдо бўлиши билан доимий магнитли магнит аппаратларининг ишлашининг зарурий параметрларига эришиш имконияти пайдо бўлган.
Ҳозирги кунда магнит майдонларининг коагуляция жараёнларига таъсирини тасдиқлаш ва сувни тайёрлашнинг саноат тизимларига магнитли ишлов беришни жорий қилишни техник-иқтисодий асослаш учун зарур бўладиган маълумотларни олиш устида лаборатория ишлари олиб борилмоқда. Бунда магнитли ишлов беришнинг тозаланадиган сувга коагулянтни киритишдан олдинги таъсири ҳам, концентрацияланган реагент эритмаси билан ишлов беришдан кейинги таъсири ҳам, магнит майдонларини бевосита кўчиш ва бирламчи пуфаклар ҳосил бўлиш зонасига жойлаштиришнинг таъсири ҳам баҳоланади.
Сувга магнитли ишлов бериш тизимларидан фойдаланиш шунингдек хўжалик-маиший оқова сувларни биологик тозалаш тизимларининг самарадорлигини ҳам аэрациялаш учун зарур бўладиган вақтни сезиларли даражада қисқартириш билан ошириши мумкин. Бу янги капитал иншоотларни эксплуатацияга киритмасдан амалдаги аэрация станцияларининг унумдорлигини сезиларли даражада ошириш имконини беради. Биологик тозалаш жараёнларини лабораторияда моделлаштириш етарлича муаммоли масала бўлиб ҳисобланади, шу сабабли биз аэрация станцияларини эксплуатация қиладиган ташкилотларнинг тадқиқотлар ўтказиш бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги ҳар қандай таклифларини хурсандчилик билан қабул қиламиз. 

Download 2,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish