Дераза кондиционерларининг вазифаси; Дераза кондиционерларининг тузилиши ва ишлаш принципи; Дераза кондиционерларининг хисобий тахлили


Энергоаудит бўйича ҳисоботнинг мазмуни



Download 2,38 Mb.
bet17/43
Sana06.04.2022
Hajmi2,38 Mb.
#532761
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   43
Bog'liq
бино 4 курс(1)

Энергоаудит бўйича ҳисоботнинг мазмуни.
Энергоаудит бўйича ҳисоботнинг мазмуни қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
• Ижрочиларни кўрсатиш билан титул варағи.
• Мазмуни.
• Кириш.
• Энергияни тежаш бўйича асосий ечимларинг аннотацияси.
• Корхонанинг тавсифи.
• Корхонанинг (ёки алоҳида тизимларнинг) техник паспорти.
• Энергия таъминоти ва энергия истеъмолининг тузилиш схемалари.
• Энергоресурслар билан таъминлаш тизимлари ва асосий энергия истеъмол қилувчи технологик жараёнлар ҳамда уй-жой-коммунал объектлар томонидан энергияни тежаш имкониятларининг баҳоси.
• Энергоресурсларни тежаш бўйича таклиф қилинадиган ечимларнинг шарҳи.
• Энергоресурсларни тежаш дастури.
• Жадвалли иловалар.
• Уй-жой-коммунал сектор объектларининг Муниципал уй-жой-коммунал сектор Бошқармаси билан келишилган энергетик паспорти.
Кириш қисмида корхоани энергоресурсаудитдан ўтказиш зарурлиги асослаб берилади, молиялаштириш манбаси ва ишни бажаришда иштирок этувчилар, буюртмачи томонидан масъул ижрочилар ва иштирокчилар, шартномани бажариш муддатлари кўрсатилади.
Аннотацияда энергоаудитнинг мазмуни, ўтказиш услубияти тасвирланади, шунингдек таклиф қилинадиган тавсияларнинг рўйхати ва уларнинг самарадорлиги йиғма жадваллар кўринишида келтирилади.
Корхонанинг тавсифида энергоресурслар билан таъминлаш схемаси, объектларнинг жойлашиш схемасининг тузилиши, энергияни истеъмол қилиш картаси, натурал ва пул қийматларида кўрсатиладиган хизматларнинг ҳажми берилади.
Энергия таъминоти ва энергия истеъмоли бўлими нархлар ва тарифларнинг динамикасида энергоресурсларнинг ҳар хил турлари бўйича истеъмол тўғрисидаги маълумотлар, ўтган ва жорий йил учун энергия ва сув истеъмолининг (тақсимлаш) кўрсаткичлари, ёқилғи-энергия ресурсларини истеъмол қилишнинг суткалик ва мавсумий тавсифлари, ёқилғи-энергия ресурсларини тақсимлаш тизимлари бўйича солиштирма энергетик харажатларни ўз ичига олади.
Уй-жой-коммунал секторнинг асосий объектларида энергияни тежаш имкониятларини акс эттирувчи бўлимлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
• Уй-жой-коммунал секторнинг уларда энергияни тежашга эришиш мумкин бўладиган объектлари, қурилмалари, тизимларининг жойлашган жойи.
• Энергоресурслар истеъмолининг ҳолати.
• Таклиф қилинадиган ечимлар.
• Ечим услублари ва уларнинг энергоресурс таъминотининг самарадорлигига таъсирининг солиштирма баҳоси, ишлаб чиқариладиган ва тақсимланадиган энергоресурсларнинг таннархи ва таклифларни амалга оширишга инвестицияларнинг ўзини оқлаш муддати.
• Мумкин бўлган салбий самараларнинг баҳоси.
Энергияни тежаш дастурини ўз ичига оладиган бўлимда энергияни тежаш бўйича тавсия қилинадиган ечимлар, самарадорлик ва ўзини оқлаш муддатини ҳисобга олиш билан уларни бажариш кетма-кетлиги тасвирланади.
Ҳисоботга иловада энергоресурсаудитни ўтказиш пайтида тўпланган ва корхона учун аҳамиятга эга бўлган материаллар келтирилади:
• Техник паспорт
• Энергия таъминоти тизимларининг схемалари, улардаги-асбоб ускуналар, уларнинг тавсифлари.
• Энергия ташувчиларнинг мавжуд сарфлари кўрсатилган технологик карталар.
• Приборли текшириш натижалари.
• Ёқилғи-энергия ресурслари истеъмоли ва уларнинг йўқолишини кўрсатиш билан технологик жараёнларнинг тузилмавий тасвири.
• Корхонага зарур бўладиган бошқа маълумотлар.


Download 2,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish