Денов тадбиркорлик ва педагогика институти термиз давлат университети термиз давлат институти



Download 202,48 Kb.
bet1/3
Sana13.07.2022
Hajmi202,48 Kb.
#788254
  1   2   3
Bog'liq
Loyiha 2



ДЕНОВ ТАДБИРКОРЛИК ВА ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ
ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ТЕРМИЗ ДАВЛАТ ИНСТИТУТИ
ҲАМКОРЛИГИДА
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДА БОЛАЛАР СПОРТИНИ ИВОЖЛАНТИРИШ:
МУAMMO ВА ИСТИҚБОЛЛАР мавзусидаги
ЛОЙИҲАСИ
Фарзандларимизни соғлом ўстириш, ҳам маънавий, ҳам жисмоний нуқтаи назардан ҳавас қиладиган баркамол авлодни ўстириш, ёшларимизни спорт орқали жамиятда ўз ўрнини топишга кўмаклашиш, уларнинг “парвоз” қилишига эришиш ва келажакка ишонч туғдириши керак.


ЛОЙИҲА МУНДАРИЖАСИ:
-Лойиҳанинг қисқача мазмуни:
-Лойиҳанинг долзарблиги ва муҳимлиги:
-Лойиҳанинг мақсад ва вазифалари:
-Лойиҳа ҳал қиладиган муаммолар:
-Лойиҳадан кутилаётган самара:
-Амалга ошириш принципи:
-Хулоса:
Бирдамлик, ҳамжиҳатлик, тинчлик тимсоли сифатида таъриф берилган спорт бугунги кунда ҳам таърифига монанд холда давлатлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни мустаҳкамлашда, ёт ғояларга қарши биргаликда курашишга ундайдиган катта бир куч сифатида намоён бўлмоқда. Демакки, спорт билан шуғулланаётган ёшлар, спортчилар ҳам ана шундай эзгу фазилатларни ўзида мужассам этган кишилар саналади. Айниқса, болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор эса юртнинг ривожи, тинчлиги ва осойишталигини таъминлашда ўзини масъул деб биладиган келажак ворислари улғайиб, ўсиб келаётганлигидан дарак беради. Ҳозирда Сурхондарё вилояти бўйича фаолият юритаётган спорт секцияларида минглаб ёшларимиз спортнинг қайси бир йўналишида машғулотларни ўташмасин, ўзларининг бўш вақтларини самарали ўтказишмоқда.
Маълумот учун, 2021 йил 1-январь ҳолатига вилоятда 17 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 4 таси шаҳар ва туман марказларида, 13 таси қишлоқ ҳудудларида жойлашган. Бу муассасаларда жами 8626 нафар ўқувчилар, шулардан 2665 нафар қиз болалар 119 та спорт секцияларида спортнинг 19 дан ортиқ турлари бўйича мунтазам шуғулланмоқдалар.
Уларга спортнинг сир-асрорларини ўргатаётган 278 нафар мураббийнинг 81 нафари магистр даражасига эга, 170 нафари эса бакалавр даражасига эга. Қолган мураббийлар эса ўрта махсус маълумотга эга. Сурхондарё вилоятида 2013 йилдаёқ 23,2 минг ўсмирлар спорт разрядига эга бўлган бўлса, 2017 йилга келиб бу кўрсатикич 31,5 минг нафарни ташкил этади.
Ўтган беш йилда уларнинг 45 нафари халқаро спорт устаси, 76та спорт устаси, 96та спорт усталигига номзод, 220та 1-разряд, 63008та оммавий разрядни бажаришди. Жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланувчилар сони 2013да 28,4 фоизни ташкил этган бўлса, 2017 йилда бу кўрсаткич 41,8 фоизга етган. Шулардан қиз болалар 2013 йилда 21,2 фоизни ташкил этган бўлса, 2017 йилда 29,1 фоизни ташкил этган.
Албатта, бу республика миқёсида олганда паст кўрсаткич сифатида эътироф этилиши мумкин. Бироқ бугунда Сурхондарё вилоятида ҳам янги-янги спорт иншоотлари қуриб фойдаланишга топширилмоқда. Ушбу спорт иншоотларида янги истеъдод соҳиблари етишиб чиқмоқда. Шунингдек, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама камол топтириш, дарсдан ташқари бўш вақтларида спорт билан мунтазам шуғулланишларини ташкил қилиш мақсадида вилоятда, жами 874 та умумий ўрта таълим мактаблари, 15 та ўйингоҳ, 342 та спорт зали, 431 та баскетбол, 904 та волейбол, 405 та қўл тўпи, 502 та футбол, 278 та мини футбол майдонлари, 222та енгил атлетика сектори ва 12 та теннис корти фаолият курсатиб, уларда дарсдан ташқари мунтазам равишда спорт билан 156 694 нафари мунтазам равишда спортнинг 26 тури буиича спорт секцияларда шутулланиб келмоқдалар.
Бунда албатта малакали, ўз ишини биладиган тажрибали мураббийларнинг иш фаолиятларини билишлари муҳим, албатта. Ва бу кўрсаткич вилоят бўйича жами 2953 нафар, шундан 591 нафар аёллар фаолият юритиб келмоқдалар. Бу эса маълум маънода ўқувчиларнинг оммавий равишда спорт билан шуғулланишларини чеклайди. Таълим даргоҳларида тахсил олаётган янги кадрлар билан эса муаммони тўлиғича ҳал қилиб бўлмайди. Шу боис ҳам узоқ ҳудудларда спорт билан мунтазам шуғулланаётганлар сони сони кам. Бу ҳудудларда спорт тўгаракларининг камлиги билан изоҳланади. Тўгаракда фаолият юритадиган мутахассисларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш керак.
Бунинг учун аввало, “Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иши” йўналишини битирган институт, университет талабалари, сўнгра эса республика, халқаро спорт мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган, спорт разрядига эга бўлган ёшларга лицензиялар олиб бериш муҳим саналади. Тўгарак, спорт заллари очиш иштиёқида юрган истеъдодлар ҳам талайгина. Лекин улар тугарак ишини ташкил этиш учун нима қилиш кераклигини, тўгарак фаолиятини ташкил этиш учун кимга мурожаат этиш лозимлигини яхши билмайди. Янаям аниқроқ айтадиган бўлсак, бу ҳақида етарли маълумотга эга эмас.
Масалан, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси тўгарак очиш истагида бўлган истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлайди. Ва уларнинг фаолият юритишларини қўллаб-қувватлаш, малакасини ошириш учун уларни қайта тайёрлайди ва фаолият юритишлари учун лицензия беради.
Лицензияга эга бўлган “Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иши” йўналишини битирган институт, университет талабалари, сўнгра эса республика, халқаро спорт мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган, спорт разрядига эга бўлган ёшлар ўз фаолиятларини бошлашлари, ўзидаги борини ёшларга бериши билан бирга моддий манфаатдорликка, доимий иш ўринларига ҳам эришишлари мумкин.
Мисол учун, ташкил этилган тўгаракдаги бирор-бир республика чемпионатида ғолибликни қўлга киритса, қўл жанги федерацияси томонидан аъзолик бадалининг беш баробарида миқдоридаги пул мукофоти ва эсдалик совғалари билан, энг муҳими эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан олий таълим муассасаларига имтиёзли равишда ўқишга кириш ҳуқуқига эга бўладилар. Агар халқаро ареналарда ғолибликни қўлга киритишса вилоят қуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси томонидан 2 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофоти, белгиланган тартибдаги имтиёзлар шунинг билан бирга тўгарак рағбатлантирилади.
Бу усул эса мураббийнинг ўз устида ишлашлари учун муносиб рағбат эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак вилоятда фаолият юритаётган вилоят кураш федерацияси, вилоят футбол федерацияси, вилоят кикбокс федерацияси, вилоят каратэ федерацияси каби бир қатор федерациялар фаолиятини тарғиб қилиш, фаолиятларини қўллаб-қувватлаш орқали ҳам спорт билан мунтазам шуғулланмайдиган болаларни оммавий равишда спортга жалб этиш мумкин бўлади.

Download 202,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish