КИРИШ
(фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти: Бугунги глобаллашган ривожланиш ва тарақиёт даврида келажагимиз бўлган ёш авлод тарбияси алоҳида аҳамиятга эга бўлган ва зарурий муаммолардан биридир. Бу борада ёшлар тарбияси, айниқса уларни бошланғич синфдан бошлаб тадбиркорлик, тежамкорлик ва ва иқтисодий тарбия тушунчaлaрини шaкллaнтириш ва тарбияни тўғри йўлга қўйиш зарурий эъхтиёжлардан бирига айланмоқда. Айниқса юртимизда олиб борилаётган янги ривожланиш даврида барча касблар, шу жумладан тадбиркорлик, тежамкорлик ва иқтисодий тарбия соҳасида туб ислоҳотлар олиб борилмоқда. Буларнинг барчаси тадбиркорлик, тежамкорлик ва иқтисодий тарбияга оид тушунчаларни шакллантириш билан уйғунлашган ҳолда олиб борилади. Шу билан бир қаторда таълим-тарбия тизимида ҳам бир қатор ўзгаришлар, ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан 2020-йил 23-сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг янги «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ҳам қайта ислоҳ этилди ва ўзгартиришлар киритилдики. Бугунги тараққиёт ва ривожланиш Ўзбекистон Республикасининг ўзига мос, бозор қонунларига хос бўлиши ва ишлаб чиқаришдаги ўзгаришлар ҳам замон талабларига тўғри келишини талаб этади. Ушбу қонунда кўрсатиб ўтилганидек бўлажак мутахассисларга тадбиркорлик, тежамкорлик ва иқтисод тўғрисида тушунчалар бериш муҳим аҳамият касб этади. Бундай тушунчалар албатта бошланғич синф ўқувчиларидан бошлаб, оилада, мактабда ва ўзаро муносабатларда шакллантириб борилади.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан буён давлатимиз томонидан кичик бизнес ва xусусий тадбиркорликнинг янги ички маҳсулот ишлаб чиқаришда нафақат ҳал қилувчи мавқе эгаллаши, балки унинг аҳоли фаровонлиги ва даромадларини орттиришда, ишсизлик муаммосини ечишда ҳам муҳим омилга айлантиришга эришиш йўлида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Амалдаги қонун ҳужжатларимизга мувофиқ xусусий секторнинг тараққиётига катта имконият ва шарт-шароитлар яратилмоқда, бунинг натижасида сифатида тадбиркорлик фаолияти кенг ривожланмоқда.
“Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳамда маданий-мафкуравий тараққиётининг ҳозирги босқичида тадбиркорлик қобилиятининг ривожланиши кишиларда мулкдорлик маданиятини шакллантириш, ресурслардан тежамли ва унумли фойдаланиш орқали тежамкорликни ўргатиш, мамлакат иқтисодиётини том маънода юксалтириш, аҳолида иқтисодий билимлар ва тафаккурнинг қанчалик ривожланганлиги билан кечади”1.
Қонунчилик палатаси томонидан 2020-йил 19-майда қабул қилиниб 2020-йил 24-сентябрда “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги Қонунинг 2-боби Таълим тизими, турлари ва шаккларига бағишланган. 2-бобнинг 18-моддаси болаларнинг оилада таълим олиши таълим-тарбия бериш турлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилган.2
Дунёда юз бераётган молиявий-иқтисодий инқирознинг Ўзбекистон шароитида олдини олиш учун ёшлардан тадбиркорлик, тежамкорлик ва иқтисодий билимларни ўргатиш ва унга мослаштириш бугунги кун талаб шуни тақоза қилади.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасининг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарлигида умум ўрта таълимни ривожлантиришнинг 2030 йилгача белгиланган таълим концепсияси асосида, Шунингдек иқтисодиётчи олим ва мутахассислари томонидан―Ўзбекистон Республикасида иқтисодий таълим концепцияси қайта кўрилди ва ишлаб чиқилди. Бу концепцияда узлуксиз иқтисодий таълимни, тадбиркорлик, тежамкорликни янада ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг стратегик йўналишлари белгилаб қўйилган бўлиб, улар юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва умумиқтисодий таълимнинг жаҳон андозаларига мос келтиришдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси Прнзидентининг 2021 йил 20 августь куни юзлаб тадбиркорлар билан очиқ, юзма-юз ва онлайиндаги бевосита мулоқати ва учрашуви, ҳамда ундаги очиқ маърузаси тадбиркорларни юрт ривожланишида ўз ўрни борлиги яна бир бор тасдиқланди. “2021 йил 20 августь Ўзбекистонда тадбиркорлар–куни”–деб эълон қилинди. Шундай экан, ёшларда тадбиркорлик, тежамкорлик ва иқтисодий тарбияга оид тушунчаларни шакллантириш ва бу борада оила билан ҳамкорлик қилиш бугунги куннинг энг долзарб муаммоларидан биридир.
Халқ таълими тизимида ҳам таълим-тарбия сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги 997-сон қарори, Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1059-сон Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг илим-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепсияси 2020 йил 29 октябрдаги ПФ-6097 фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019-2021 йилларда халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим муассасаларини самарали ташкил этиш тўғрисидаги” қарори; 2019 йил 30 сентябрдаги ПҚ-4467-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ таълими тизимини 2030-йилгача ривожлантириш концепси 2019-йил 29-апрелдаги PF-5712-сони Фармони, Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожлантиришни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш, ўқув-тарбия жараёнига таълимнинг инновацион шакллари ва усулларини жорий этиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим – тарбия ва илм – фан соҳаларини ривожлантириш чора – тадбирлари туғрисидаги 2020 йил 6-ноябрдаги ПФ-6108 фармонига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Юқорида қайд этилган фикрлардан шуни кўришимиз мумкинки, ҳозирги куннинг долзарб маслалаларидан бири бошланғич синф ўқувчиларидан бошлаб тадбиркорлик, тежамкорлик ва иқтисодий тарбияга оид фикрларни тўғри йўлга қўйишдир. Шундай экан бугунги ёшларни тарбиялаш жараёнида улар онгига ва қалбига ота-боболаримиздан бизларгача етиб келган улкан бой маънавий меъросидан фойдаланиб улар онгига яьни тадбиркорлик, тежамкорлик ва иқтисодий тушунчаларни сингдириш муҳим аҳамият касб этади. Тадбиркорлик, тежамкорлик ва иқтисодий тушунчаларни бошланғич синф ўқувчиларига ўргатишдан асосий мақсад, уларнинг онгида бугунги бозор қонунларига мос рақобатбардошликдан чиқиб кетадиган тадбиркорлик, тежамкорлик ва иқтисодга оид билимлар, кўникма ва малакалар билан қуроллантиришдир.
Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларни тадбиркорлик, тежамкорлик ва иқтисодий тарбия беришда ўқиш, математика дарсларида ўқувчилар вақтини тежашга, ўқув қуролларни тежашга, асрашга ўргатиб борилади. Умуман айтганда мактабда ҳар бир дарс жараёнида ўқувчилар тадбиркорлик, тежакорлик ва иқтисодий тарбияга хос тушунчалари шаклланади ва тарбияланади.Бу эса мавзунинг нақадар долзарб эканлигини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |