Хўш Оилавий тадбиркорлик деганда нимани тушунамиз?
“Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуннинг 1-моддасига мувофиқ оилавий тадбиркорлик оила аъзолари томонидан таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад яъни фойда олиш мақсадида амалга ошириладиган ташаббускорлик фаолият бўлиб, ўз иштирокчиларининг ихтиёрийлигига асосланади. Оилавий тадбиркорлик юридик шахс ташкил этган ёки ташкил этмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга ошириладиган оилавий тадбиркорликнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли оилавий корхонадир. Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Оилавий корхонанинг фонди пул маблағлари, қимматли қоғозлар, бошқа мол-мулк, жумладан пул билан баҳоланадиган мулкий ҳуқуқлар ёки ўзга шахсга ўтказиладиган бошқа ҳуқуқлар ҳисобидан шакллантирилади. Ягона уй (квартира) оилавий корхонанинг устав фондига киритилиши мумкин эмас. Оилавий корхона иштирокчилари оилавий корхонанинг устав фондига корхона таъсис шартномасида назарда тутилган тартибда ўзлари киритадиган мол-мулкни мустақил равишда белгилайди.
Оилавий корхонанинг устав фонди корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатлар тақдим этиладиган санадаги қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдоридан кам бўлмаслиги керак.
Товарни пули бор одам сотиб олади. Унинг қанча товар сотиб олиши мумкинлигини, яъни унинг харид қурбини биринчидан товар нархи белгиласа, иккинчидан, унинг пулини миқдори белгилайди. Товарнинг қандай нархда слдисотди қилиниши сотувчи ва харидорнинг келишуви асосида белгилаиади. Сотувчи бозорга ўз нархини таклиф қилади, харидорнинг ҳам ўзи мўлжаллаган нархи бор, бу унинг ёнидаги пулига боғлиқ. Сотувчи ва харидор нархи бирбирига мос тушганда бозор нархи пайдо бўлади ва шу нарх билан товар сотилади. Сотувчи ўз нархини фойдани кўпроқ олиш учун белгилайди. Харидор нархи эса унинг қўлидаги пулга сифатлироқ ва кўпроқ товар олишга ҳаратилади. Савдолашув асосида ҳар икки томонга маъқул нарх пайдо бўлади. Буларнинг барчаси иқтисодий масаларни тўғри йўлга қўйишни тақозо этади .Бу боб охирида ҳам қисқа хулосалар берилган.
Диссертациянинг учунчи боби “Педагогик тажриба-синов ишларини ташкил этиш ва ўтказиш, ҳамда унинг самарадорлигини оширишдаги натижалар таҳлили” деб номланган ва унинг мақсад вазифалари ҳамда самарадорлик натижалари очиб берилган.
Тадқиқот ишинининг энг муҳим босқичи мавзуга оид барча маълумотларни уни амалиётда, тажриба-синаб ишларида ҳақиқий ҳолатни синаб кўриш ҳисобланади. Биз томонимиздан тажриба-синов иши амалга оширилди.
Бошланғич синф ўқувчиларда тaдбиркорлик, тежaмкорлик ва иқтисодий тарбия тушунчaлaрини шaкллaнтиришдa оилa билaн ҳaмкорлик технологиясини ўрганиш бўйича анкета-сўровномаларини Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги 15 ва 2-мактабларда, Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги 4 ва 48-мактабларда ва Бухоро шаҳридаги 23 ва 28-мактаблардаги 584 нафар ўқувчилари жавоб беришдилар; олинган натижалар таҳлили орқали бошланғич синф ўқувчиларини табиатни эъзозлаш руҳида тарбиялаш борасидаги олиб борилиши лозим бўлган фаолият мазмуни аниқланди.
Педагогик тажриба-синовнинг мақсади умумтаълим мактабдарининг бошланғич синф ўқувчиларини тaдбиркорлик, тежaмкорлик ва иқтисодий тарбия тушунчaлaрини шaкллaнтиришдa оилa билaн ҳaмкорлик технологиясидан иборат бўлиб, Муаммони тадқиқ этиш 4 йил (2018-2021 йиллар) мобайнида қуйидаги уч боқичда амалга оширилди:
Мавзуга оид илмий-методик адабиётларни ўрганиш, педагогик-психологик, методик, маънавий-маданий, хуқуқий ҳужжатларни ўрганиш, анъанавий ва инновацион тажрибаларни ўрганиш педагогик кузатувлар, лойиҳалаштириш, моделлаштириш (эмперик; анкета; суҳбат; тест усули; интервью), педагогик тажриба-синов ва маълумотларга математик-статистик ишлов беришдан иборат бўлиб, улар босқичма-босқич амалга оширилди.
Тадқиқот ишлари уч босқичда бўлиб, улар қуйидаги ҳолатда олиб борилди:
Do'stlaringiz bilan baham: |