НАТИЖАВИЙ-БАҲОЛАШ КОМПОНЕНТИ (тежамкорлик тушунчаларни шакллантириш бўйича эришилган натижаларни баҳолаш ва уларга тузатишлар киритиш)
2-расм. Ўқувчиларда тaдбиркорлик, тежамкорлик ва иқтисодий тарбияни шaкллaнтириш вa ривoжлaнтириш мoдeли
Бозорга қайси миллат-элат кириб келмасин, ҳаммаси бир инсон сифатида ўзаро муомала-муносабатда хушмуомала, ширинсўз ва адолатли бўлишлари табиий ҳолдир, шундан келиб чиқиб бозор – ҳамманики, насиба – эгасиники, ҳар ким насиб қилганини олади, дейишимиз жоиздир. Бозорнинг турли-туман одоб-қоидалари борки, улардан баъ зиларини қуйида баён этдик, "Савдогар-сотувчиларга" ва "Харидор муштарийларга" деган угитларга амал қилиб, ўзларига керагини олади деган умиддамиз. Бозорга Оллоҳ таоло бахт-барака ато этцин! Бозорни – саришта, одамларни фаришта деб билинг. Бозорда баланд овозда бақириб-чақирманг, ҳаё-иффатингизни сақланг. Ҳисоб-китобда бир-бирингизга ҳиёнат қилманг, ҳиёнат баракани учиради. Демак Шарқда азалдан бозор одобига амал қилишган. Айниқса “Бошланғич синф ўқувчиларнга тадбиркорлик, тежамкорлик ва иқтисодий тарбия тушунчаларини шакллантиришда оила билан ҳамкорлик қилишнинг миллий қадриятларимизга хос тузулиш функциялари”ни ўргатиш зарурий эҳтиёжга айланиши лозим.
Бошланғич синф ўқувчиларнда тадбиркорлик, тежамкорлик ва иқтисодий тушунчаларини шакллантириш ва тарбиялашда оила билан ҳамкорликнинг миллий қадриятларимизга хос тузулиш функцияларига тўхталар эканмиз бу борада Қурони Карим ва Ҳадислардаги иқтисодий тарбия, Ибн Сино ва Юсуф Хос Ҳожибнинг иқтисодий қарашлари алохида аҳамиятга эгадир.
Марказий Осиё буюк донишмандларининг фалсафий ва ижтимоий таълимотларидаги иқтисодий мерослари умуман кўп жиҳатли ҳамда мазмунан бойдир. Марказий Осиё олимлари гўз аллик масаласига ўз даврида энг муҳим муаммоларидан бири эканлигини таъкидлаш билан унинг моҳиятини очиш учун интилганлар. Ўлкамизда тадбиркорлик, тежамкорлик ва иқтисодий тушунчаларини шакллантириш ва тарбиялашда оила билан ҳамкорликнинг ривожланиши ҳақида сўз юритилар экан, уларнинг ижтимоий ва иқтисодий ғоялари ҳар доим ўтмишда авлоддан-авлодга ўтиб келаётган қимматли ўгитлари ва қадриятлар ҳаёт билан доимо чамбарчас боғлиқлиги маълум.
Ота-боболаримизнинг ўз фарзандларини тежамкор бўлишга ундаганларини халқ оғзаки ижоди мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Масалан, тежамкорлик мавзусида халқ мақолларида ҳам ўз аксини топган. Зеро, бу мақоллар юз йиллар давомида авлоддан-авлодга ўтиб, халқнинг дилида сақланиб келган.
Бозор кўрсатадиган хизматларга зарурат бўлганидан у доимо кенгайиб боради, бозор алоқалари дамига тобора кўп ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларни тортади. Бу борада Маҳаллий бозор Миллий Давлатлараро бозор, Жаҳон бозорлаи муҳим аҳамиятга эгадир.
Кўҳна Шарқда бозор минг йиллардан бери халқнинг юкини елкасида кўтариб, бозор-ишлаб чиқариш билан истеъмолчинн боғловчи олтин кўприкдир. Бутун жаҳон тарихида Туркистон тижорати кечмишидан энг нурли из бўлиб қолган босқич қадимий ―Буюк Ипак йўлидир. Шарқ тарихидан бизга мерос бўлиб кенлаётган, савдогарлик туркий халққа хос бўлган алоҳида қобилиятдир.
Бугунги бозор қонунларига биноан оилада тадбиркорликни йўлга қўйиш ва унинг мезонларига амал қилган ҳолда иш юритиб оилавий буюжетни шакллантириш энг тадбиркор инсоннинг ишидир. Бугун илк тадбиркорлик кўникмалари оиладан бошланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |