Кўрсаткич
|
Кўрсаткичларнинг
идентификатори
|
Кўрсаткичлар таснифи
ва унинг ўлчов бирлиги
|
Доимий аҳоли
|
У
|
Доимий аҳолининг сони, минг киши
|
Туғилганлар
|
Х1
|
Туғилганлар сони, минг киши
|
Ўлганлар
|
Х2
|
Ўлганлар сони, минг киши
|
Келганлар
|
Х3
|
Келганлар сони, минг киши
|
Кетганлар
|
Х4
|
Кетганлар сони, минг киши
|
Меҳнат ресурслари
|
Х5
|
Меҳнатга лаёқатли аҳоли сони, минг киши
|
Иқтисодиётда банд бўлганлар
|
Х6
|
Банд бўлган аҳоли сони, минг киши
|
Иқтисодий фаол аҳоли
|
Х7
|
Иқтисодий фаол аҳоли сони, минг киши
|
Агар омиллар коллинеар бўлса, улар бир-бирини такрорлайди, шунинг учун регрессияда улардан бирини олиб ташлаш керак. Бундай ҳолатда натижа билан кам боғланган омилдан кўпроқ боғлиқ бўлган омилни олиш афзалроқ. Ушбу талабларга мос ҳолда Ўзбекистон Республикасининг демографик жараёнлари ва меҳнат ресурсларининг кўп омилли регрессияси тузилган.
Корреляция коэффициентлари такрорланувчи омилларни чиқазиб ташлашга имкон беради. Агар корреляция коэффициенти 0,7 га тенг ёки ундан юқори бўлса, иккита ўзгарувчан коллинеар, деб ҳисобланади. боғлиқлигини ўрганиш жараёнида Excel дастурини ишлатиб, жуфт корреляция коэффициентлари олинди ва 3-жадвалда кўрсатилган.
3-жадвал
Омилли ва натижавий кўрсаткичларнинг жуфт корреляция коэффициентлари матрицаси4
|
У
|
X1
|
X2
|
X3
|
X4
|
X5
|
X6
|
X7
|
У
|
1
|
|
|
|
|
|
|
|
X1
|
0,81
|
1
|
|
|
|
|
|
|
X2
|
0,75
|
0,42
|
1
|
|
|
|
|
|
Х3
|
0,41
|
0,25
|
0,49
|
1
|
|
|
|
|
Х4
|
-0,71
|
-0,86
|
-0,36
|
0,11
|
1
|
|
|
|
X5
|
0,96
|
0,91
|
0,68
|
0,35
|
-0,82
|
1
|
|
|
X6
|
0,97
|
0,87
|
0,74
|
0,37
|
-0,76
|
0,98
|
1
|
|
Х7
|
0,98
|
0,96
|
0,85
|
0,06
|
-0,86
|
0,99
|
0,99
|
1
|
Жуфт корреляция коэффициентларининг таҳлили натижасида қуйидагилар аниқланган: туғилганларнинг (16 йил кечикиш билан) иқтисодий фаол аҳоли билан боғлиқлиги жуда кучли 0,96. Бундан ташқари, ушбу омилнинг меҳнат ресурслари билан боғлиқлиги ундан ҳам кучли 0,99. Юқорида кўрсатилганлар коллинеарлик мавжудлигидан далолат беради, шунинг учун иқтисодий фаол аҳолини моделдан чиқазиш керак. Шу билан бирга, бошқа омиллар билан Х3 нинг корреляцияси кучли эмаслиги аниқланди, шунинг учун келганларнинг сонини биз моделдан чиқариб ташлаймиз. Шунингдек, бошида танланган еттита омилдан моделга фақат бештаси киритилди.
Детерминация коэффициенти (R-квадрат) 0,98 тенг, ушбу кўрсаткич, доимий аҳоли вариацияси 98% моделга киритилган омиллар ва атиги 2% тасодифий ва инобатга олинмаган омилларнинг ўзгариши билан ифодаланади, бу эса тузилган эконометрик моделнинг адекватлигини тасдиқлайди. Моделнинг бошқа статистик мезон асосида мослигини аниқлаш учун дисперсион таҳлил қўлланилиши лозим (4-жадвал).
4-жадвал
Дисперсион таҳлил5
Кўрсаткичлар
|
df
|
SS
|
MS
|
F
|
F-аҳамияти
|
Регрессия
|
6
|
103791525
|
17296767,11
|
235,4864042
|
5,81755E-11
|
Қолдиқ
|
10
|
797040,938
|
73451,23454
|
|
|
Жами
|
17
|
104588566
|
|
|
|
Дисперсион таҳлил (4-жадвал) натижаларидан Фишернинг F-мезони критик қийматдан анча катта эканлигини кўриш мумкин, бу эса танланган омиллар аҳамиятлилигидан далолат беради.
Excel дастури асосида интервалларнинг юқори ва қуйи чегаралари,
t-статистика кўрсаткичлари, стандарт хатолик, регрессия тенгламаси коэффициентларининг натижалари 5-жадвалда кўрсатилган.
5-жадвал
Регрессия тенгламасининг номаълум параметрларини баҳолаш натижалари6
|
Коэффициенлар
|
Стандарт ҳатолик
|
t-статистика
|
Қуйи
95%
|
Юқори 95%
|
Y-озод хади
|
7208,0702
|
3904,5029
|
1,8461
|
-1385,6826
|
15801,8231
|
X1
|
-0,0040
|
0,0050
|
-0,7885
|
-0,0150
|
0,0071
|
X2
|
0,0374
|
0,0267
|
1,3966
|
-0,0215
|
0,0962
|
X4
|
-0,0017
|
0,0063
|
-0,2721
|
-0,0155
|
0,0121
|
X5
|
-0,4899
|
0,5942
|
-0,8245
|
-1,7977
|
0,8179
|
X6
|
2,2401
|
1,0762
|
2,0815
|
-0,1285
|
4,6087
|
Х7
|
0,0669
|
0,7192
|
0,0930
|
-1,5160
|
1,6498
|
5-жадвалда кўрсатилган таҳлил асосида, регрессион моделнинг аппроксимация хатолиги қуйидаги формула асосида ҳисобланган:
бунда, y – доимий аҳоли сонининг ҳақиқий қиймати, – доимий аҳоли сонининг ҳисобланган қиймати (6-жадвал коэффициентлари асосида ҳисобланган). Ушбу моделда аппроксимация хатолиги 0,67% тенг, бу эса моделнинг адекватлигини кўрсатади.
Мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудуди меҳнат ресурслари билан турли даражада таъминланган. Ушбу фарқ дисперсия, вариация кенглиги ва коэффициенти орқали 6-жадвалда батафсил кўрсатилган.
6-жадвал
2017 йилда Ўзбекистон Республикасининг демографик жараёнлар ва меҳнат бозори минтақавий фарқланишининг статистик тавсифи7
№
|
Кўрсаткичлар
|
Абсолют кўрсаткич.
|
δ²
|
V
|
R
|
Max
|
Min
|
1.
|
Аҳоли сони 1 км² га
|
69,1
|
53,0
|
76,7
|
7380,0
Тошкент ш.
|
8,6
Навои вил.
|
2.
|
Табиий ўсиш даражаси
(10 минг аҳоли ҳисобидан).
|
18,4
|
2,55
|
13,9
|
21,7 Қашқадарё вил.
|
11,0
Тошкент ш.
|
3.
|
Меҳнат ресурсларининг улуши (аҳолининг 100 кишиси ҳисобидан)
|
58,1
|
4,62
|
7,28
|
63,7
Тошкент ш.
|
56,3 Хоразм вил.
|
4.
|
Банд аҳолининг улуши (аҳолининг 100 кишиси ҳисобидан)
|
42,6
|
4,49
|
10,7
|
49,9 Тошкент ш.
|
35,4
Жиззах вил.
|
5.
|
Ялпи ички маҳсулот
(минг сўм)
|
|
|
А) аҳоли жон бошига
|
7 692,4
|
63,9
|
140
|
15 805,5 Тошкент ш.
|
3 943,8 Наманган вил.
|
|
Б) меҳнат ресурсларидан
1 кишига
|
13346,86
|
198,5
|
290
|
22509,9
Навои вил.
|
7856,2 Қорақалпоғистон Республикаси
|
|
В) банд бўлган 1 кишига
|
18426,8
|
127,6
|
140
|
32988,6
Тошкент ш.
|
12801,6
Қорақалпоғистон Республикаси
|
6.
|
Маҳсулот айланмаси аҳоли жон бошига (минг сўм)
|
3292,8
|
32,0
|
110
|
9811,1
Тошкент ш.
|
2392,7
Наманган вил.
|
7.
|
Асосий воситаларга инвестициялар (минг сўм)
|
1890,4
|
82,1
|
69,8
|
5929,3 Бухоро вил.
|
1511,9
Тошкент вил.
|
8.
|
Транспорт хизматлари аҳоли жон бошига
(минг сўм)
|
3606,2
|
141,7
|
76,6
|
3260,5
Тошкент ш.
|
1780,4
Сурхондарё вил.
|
6-жадвалдан кўриниб турибдики, республикада аҳоли зичлиги бўйича вариация катта, бунинг сабаби Тошкент ш. пойтахт бўлганлиги учун аҳоли зичлиги юқори бўлиши табиий (вариация коэффициенти 76,7). Бундан ташқари, Фарғона водийси мамлакатнинг атиги 4% ҳудудини эгаллаган, лекин унда жами аҳолининг 28%дан ортиғи истиқомат қилади. 100 кишига тўғри келадиган меҳнат ресурслари сони бўйича энг катта ҳудудлар Тошкент ш. (63,7 киши), Бухоро (60,7 киши) ва Навои вилоятлари (60,9 киши), республика бўйича ўртача кўрсаткич – 58,1 киши. Шу билан бирга таъкидлаш жоизки, меҳнат ресурсларнинг жами аҳоли сонидаги салмоғи қисқармоқда, энг катта кўрсаткич 2014 йилда бўлган ва 60,4 кишини ташкил қилган. Меҳнат ресурслари каби иқтисодиётда ҳам банд аҳолининг ҳар 100 кишига улуши Тошкент шаҳрида энг кўп 48,3 ва Жиззах вилоятида энг кам 35,9 кишига тўғри келган. Бунинг сабаби пойтахтда қурилиш ривожланганлиги ва вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари кўплигидадир. Аҳоли жон бошига ва банд бўлган кишига ЯҲМ Тошкент шаҳрида энг юқори, 15,8 млн. ва 33,0 млн. сўмни ташкил қилади. Навоий вилояти меҳнат ресурсларининг 1 кишига тўғри келадиган ЯҲМ бўйича пешқадамлик қилмоқда (22,5 млн. сўм). Бизнинг фикримизча, ушбу вазият бандлик даражаси юқори, ўртача маош нисбатан юқори ва энг йирик ташкилот НКМК мавжудлиги билан боғлиқ. Товар айланмаси бўйича 2017 йилда Тошкент шаҳри биринчи ўринни эгаллаган. Ушбу кўрсаткич 9,8 млн. сўмни ташкил қилган, бу эса пойтахтда йирик бозорлар мавжудлиги билан боғлиқ. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган транспорт ҳизматлари Тошкент шаҳрида максимал бўлган ва 3,3 млн. сўмни ташкил қилган.
Умуман, республика бўйича кексалар томонидан демографик юк деярли бир хил даражада қолмоқда, аммо таҳлил даврининг бошига (1991 й.) нисбатан 15 дан 12 гача камайган, лекин 2010 йилдан 2017 йилга қадар сезиларли даражада 16 кишигача ўсган. 1991-2017 йилларда умумий демографик юк кўрсаткичи пасайган. Умумий демографик юк кўрсаткичи 1991-2015 йилларда камайган. Ёш болаларнинг улуши қисқариши ҳисобига камайган. Шу билан бирга 2016 ва 2017 йилларда кексалар томонидан демографик юк кўпайган.
25 ёшдан 40 ёшгача бўлган кишилар гуруҳи меҳнат бозорининг энг фаол иштирокчилари (жами банд аҳолининг 72% дан ортиғи) ҳисобланади. Табиийки, аҳолининг иқтисодий фаоллиги ёш улғайиши билан ошади ва пенсия ёшига яқинлашган сари камаяди. Иш билан бандликнинг ёш хусусиятлари ҳақида гапирганда, шуни таъкидлаш керакки, кўплаб мамлакатларда ёшларни иш билан таъминлаш универсал муаммо ҳисобланади.
Меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли таркибидаги ўзгаришлар таҳлили шуни кўрсатадики, мамлакат иқтисодиётида банд бўлганлар ва унинг меҳнат салоҳияти ўртасида фарқлар мавжуд. Бу ҳолат бошқарув органлари олдига мамлакатдаги мавжуд меҳнат салоҳиятидан фойдаланишни сезиларли даражада ошириш вазифасини қўяди. Рейтинг баҳолаш (7-жадвал) таққосланаётган объектлар ўртасидаги айрим жиҳатларни ўрганади ва минтақа ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги асосий йўналишни аниқлашга ёрдам беради.
Хорижий мамлакатлардаги инновацион тенденцияларнинг таъсиридаги демографик жараёнлар етакчи мутахассислар томонидан ҳозирги даврда инсониятнинг энг муҳим ва долзарб омиллар сифатида тан олинмоқда. Ўзбекистонда ҳам кейинги йиллари бу масалалар, айниқса, муҳим аҳамият касб этмоқда. Аҳоли миқдорининг ўзгариш динамикаси, барча ҳудудларда мутаносиб жойлашуви, таркибий тузилиши кўпинча давлатимизнинг иқтисодий ривожланишнинг стратегик омиллари ва унинг келажак учун ижтимоий-иқтисодий параметрларини шакллантиришига таъсир этувчи асосий омил ҳисобланади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг демографик жараёнлари ҳозирги халқаро демографик низомларга мувофиқ соғлом тарзда ривожланиб бормоқда.
Дунё тажрибасидан келиб чиқиб таъкидлайдиган бўлсак, бугунги ривожланиш даврида дунёнинг барча давлатлари каби Ўзбекистон ҳам демографик соҳасида эволюцион жараёнларни, яъни демографик ўтишнинг муайян босқичларини кўриши муқаррардир. Маълумки, уларнинг биринчиси юқори даражадаги туғилиш ва ўлим миқдори билан боғлиқ бўлиб, кўп сонли катта оилалар ва авлодларнинг тез ўзгариши билан ажралиб туради. Иккинчи босқичда ижтимоий тараққиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги муваффақиятлар туфайли ўлим даражаси кескин камайиши, аммо туғилишнинг юқори даражаси сақланиб қолиши билан ажралиб туради, бу аҳоли миқдорининг кескин ва назоратсиз ўсишига олиб келади. Ўзбекистон дунёнинг кўплаб давлатлари сингари ўзининг демографик ривожланишида иккинчи босқичдан ўтиб, ҳозирги даврда таркибида ёш аҳоли ўсиб бориши туфайли ва умумий ўлим кўрсаткичи туғилиш даражасидан юқорироқ бўлган учинчи босқичда амал қилмоқда.
Жаҳон амалиётида демографик ривожланишнинг тўртинчи босқич ўлим кўрсаткичи туғилишдан ошиб кетиши билан ифодаланиши ва депопуляция жараёни кириб келиши билан характерлидир, яъни аҳолининг табиий ўсиши таркибида тез суръатлар билан демографик қариши туфайли аҳолининг мутлақ камайишига олиб келишини белгилаб беради. Табиийки, замонавий шароитларда депопуляция жараёни давлатнинг демографик ва ижтимоий хавфсизлигига таҳдид солувчи ва хавф туғдиради, чунки бу ресурсни манба жиҳатидан сезиларли даражада заифлаштиради ва меҳнат ресурслари шаклланишида ва аҳолининг иш билан бандлик даражасида бошқа мамлакатларга қарам бўлиб қолишига сабаб бўлиб қолади. Бу жараён ҳозирги босқичда кўплаб Европа давлатлари ҳамда МДҲда — Россия, Украина, Болтиқбўйи республикаларида авж сурмоқда.
Ўзбекистонда аҳолининг табиий ўсиш суръатларининг беқарор ўсмаётганлиги сабабли демографик ривожланиш ҳам нотекис ривожланмоқда. Шу муносабат билан жаҳон демографик кўрсаткичлари билан таққослаганда, Ўзбекистон табиий равишда ўсиш суръати 25 промилледан 15 промиллегача тушгани сабаб дунёнинг ривожланган мамлакатлари ўртасида ўртача кўрсаткичга эга.
Статистик маълумотларга кўра, 2000-йилларнинг бошида давлатнинг демографик ривожланишни тартибга солиш бўйича қабул қилган қонунчилик ва ташкилий чора-тадбирларига қарамасдан, туғилишнинг умумий даражаси 20,50 дан 23,66 гача фарқ қилади (2-расм). Мамлакатимизда “Демографик ривожланиш давлат сиёсати”нинг ишлаб чиқилмаганлиги сўнгги 30 йил ичида аҳолини умумий рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабаб ва Ўзбекистон аҳолиси ҳолати жиддий таҳлил қилинмаганлиги ва демографик ривожланишнинг истиқболли прогнозларининг йўқлиги, мамлакатда туғилиш даражаси оиланинг миқдор таркиби мувофиқлаштириш жараёнлари ўз-ўзидан йўқолиб кетишига олиб келди. Фақатгина 2017 йилдан бошлаб жамиятдаги оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш, она ва ёш авлод саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган миллий урф-одатларга асосланган тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |