Таълимнинг кўргазмалилик методи. Мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг тафак-
кури кўргазмали–образли, кўргазмали–ҳарактерли хусусиятга эга.
Тарбиячи бирор нарса ҳақида гапираётганда уни буюм, ҳодиса, ўйинчоқ ва суратларни
кўрсатиш билан тўлдириб борса, болалар уни тез ва яхши тушуниб оладилар ҳамда яхши
эслаб қоладилар. Шунинг учун болаларнинг тэварак – атрофдаги дунё ҳақидаги билим-
ларни онгли равшда ўзлаштириб олишлари учун турли хил идроклардан, кўриш эшитиш
сезиш, таъм билиш ва ҳокозалардан фойдаланиш лозим. Масалан кичкинтойларни ме-
валар билан таништираётганда тарбиячи меваларни кўрсатади, болаларнинг диққатини
уларнинг ранги, шаклига қаратади, ушлаб (олма қаттиқ, силлиқ ва ҳ. к.) ҳидлаб кўришга
беради. Машғулот охирида эса таъмини татиб кўришга рухсат беради. (олма серсув, ши-
рин ёки сал нордонроқ, мазали). К.Д.Ушенский мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг
хусусиятлари ҳақида тўҳталиб шундай деб ёзган эди. “Болалар табиати кўргазмалиликни
талаб этади.Боланинг ўзига номалъум бўлган қандайдир бешта сўз ўргатиш. У буларни
ўрганиши учун узоқ ва беҳуда азоб чекади, лекин шундай сўзлардан
йигирматасини суратлар билан боғланг– бола уларни бир зумда ўзлаштириб олади.сиз
болага энг оддий сўзларни тушунтираяпсиз, бола эса сизни тушунмаяпти. Сиз худди шу
болага мураккаб суратни тушунтирсангиз, у сизни тезда тушунади”
Болалар билиб олаётган нарсаларини ҳиссий идрок этишлари учун уларни кузатувчан-
ликка ўргатиш керак.
Таълимнинг системалилиги ва изчиллиги. Болалар боғчасида таълим-тарбия дастури-
да материал мантиқий изчилликда. Боғлиқликда тавсия этилади. Билимларнинг ҳажми ва
мазмуни мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг ёш хусусиятини ҳисобга олган ҳолда
белгиланади.
Агар болалар бундан олдинги машғулотларда ўтилганларни ўқиб олмаган бўлсалар,
бундан кейинги машғулотда таништириладиган нарсаларни онгли суратда ўзлаштириб
ололмайдилар. Шунинг учун дастур материали аста-секин мураккаблаштириб борилади.
Системалаштириш – нарса ва буюмларни, воқеа – ҳодисаларни муҳим сифати ва ху-
сусиятига қараб гуруҳлаштириш демакдир. Болалар боқчасининг кичик гуруҳи дастурига
– нарса ва буюмларнинг ранги, шакли, Катта- кичиклигига қараб гуруҳлаштириш кири-
тилган; каттароқ гуруҳларда эса материалнинг белгисига қараб гурухлаш (ёзда, баҳорда.
боғда, далада полизда, ўтлоқда нималар ўсади),уй ҳайвонлари. Учуб келувчи қушлар.
Озиқ-овқат маҳсулотлари, ташқи белгилари ва шунга ўхшашларга қараб гуруҳланади.
Сурхондарё вилояти Териз шахридаги 9-сонли Мактабгача таълим муассасасининг
тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларида кўргазмалилик методидан фойдаланиб машғулот
189
Do'stlaringiz bilan baham: |