4. Дефектолог ҳуқуқлари
4.1. Ўзбекистон Республикасининг Қонунларидан келиб чиққан ҳолда ўз ҳуқуқини талаб қилади.
4.2. Ўз малакасини мунтазам равишда ошириб боради.
4.3. Ҳоҳлаган муассаса педагогларнинг машғулотини кузатади ва тавсиялар бериб, болалардаги ривожланиш камчиликлари, ютуқларини назоратга олади.
4.4. “Ўзбекистон Республикасининг раҳбар ва педагог ходимлар аттестация тартибий йўриқномаси” асосида аттестациядан ўтади.
4.5. Меҳнат кодексида белгиланган меҳнат таътили 48 иш куни ҳисобидан берилиши ҳуқуқларидан фойдаланилади.
5. Дефектолог хонасиининг жиҳозланиши
Якка ва гуруҳли машғулотлар махсус жойда педагогик ишлар юритиш учун яроқли бўлган дефектологик кабинетда олиб борилади. Дефектологик кабинет ўқув-дидактик материаллар билан етарлича таъминланган бўлиши керак.
Дефектологнинг иш графиги тасдиқланган ҳолда дефектолог хонасиининг эшигига осиб қўйилиши лозим. Дефектолог хонасида бўлиши керак:
Столларнинг сони дефектологнинг столини ҳисобга олмаганда 4 тадан, стулларнинг сони эса 10-12 тадан кам бўлмаслиги керак.
Методик адабиётлар ва ўқитиш материаллари, кўргазмали материалларга етарли даражада шкафлар ёки жавонлар;
Ёруғлик тушаётган ойна ёнидаги деворга якка тартибда товуш қўйиш учун 50х100см ойна осилган;
Гуруҳчали коррекцион машғулотда болалар сонига етадиган 9х12 см ойналар;
Дефектологик хонада расмларни қўйиш, ҳарфлар ёзиш, предметларнинг схематик кўриниши бериш керак бўлган осма доска;
Логопедик зонд, зондларни тозалаш учун спирт;
Техник воситалар;
Расм чизиш учун махсус мослама ((мольберт), расм ва иллюстрацияларни томоша қилиш учун стол усти мосламаси, кўзи ожиз болалар учун));
Ёритгичлар (кўзида камчилиги бўлган болалар учун);
Сенсор ривожлантирувчи ўйинлар;
Деворий ҳарфлар кассаси;
Болани текшириш учун ишлатадиган кўргазмали материаллар;
Нутқни ривожлантириш учун тизимли кўргазма материаллар;
Товуш талаффузини текшириш ишларида альбом, якка машғулотларда керак бўладиган карточкалар;
Нутқни ва ҳаракатни ривожлантирувчи ўйинлар.
Методик адабиётлар;
Сочиқ, совун ва қоғозли салфеткалар;
Дефектолог хонасидаги жиҳозлар, ўқув ва кўргазмали материаллар паспорти.
6. Техника хавфсизлиги
6.1. Дефектолог болалар соғлиги ҳаёт ва техника хавфсизлиги бўйича йўриқномаларни билиши ва уларга риоя этиши, меҳнат ва ишлаб чиқариш тартибига қатъий амал қилиши шарт.
6.2. Меҳнатнинг хавфсиз усулларини ўрганиш ва такомиллаштириб бориш.
6.3. Иш вақтида бахтсиз ҳодисаларни келтириб чиқариши мумкин бўлган камчиликларни тезда бартараф этилишига эришиш.
6.4. Электр ускуналаридан тўғри фойдаланиш бўйича йўриқномага амал қилиш, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва санитария, шахсий гигиена меъёрларига риоя этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |