МАЪМУРИЙ ХАРАЖАТЛАР
БОШҚА ОПЕРАЦИЯ ХАРАЖАТЛАРИГА ҚУЙИДАГИЛАР КИРАДИ - 3.1. Кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш харажатлари, янги ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектда ишлаш учун кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бундан мустасно.
- 3.2. Лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларида чала ишларни бартараф этиш харажатларини қоплаш, шунингдек, объект қошидаги омборгача транспортда ташиш чоғидаги шикастланишлар ва бузилишлар, коррозияга қарши ҳимоя нуқсонлари туфайли келиб чиққан тафтиш харажатлари
- 3.3. Маслаҳат ва ахборот хизматларига ҳақ тўлаш.
- 3.4. Аудиторлик хизматларига ҳақ тўлаш.
- 3.5. Ўзининг хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқаришлари ва хўжаликларни сақлашдан кўрилган зарарлар.
- 3.6. Саломатликни муҳофаза қилиш ва ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қатнашуви билан боғлиқ бўлмаган дам олишларни ташкил этиш тадбирлари.
- 3.7. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ишлар (хизматлар)ни (шаҳар ва шаҳарчаларни ободонлаштириш ишлари, қишлоқ хўжалигига ёрдам бериш ва бошқа хил ишларни) бажариш харажатлари.
ДАВР ХАРАЖАТЛАРИ ҲИСОБИ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН СЧЁТЛАРИНИ ЮРИТИШ ВА ЁПИШ ТАРТИБИ - 21-сон БҲМС га мувофиқ давр харажатлари ҳисоби қуйидаги счётларда олиб борилади:
- 9410 “Сотиш харажатлари”- ушбу актив, вақтинчалик (транзит) счётнинг дебетида йил мабойнида сотишга доир харажатлар акс эттирилади. Бунда харажатларнинг аниқ турлари уларни акс эттирувчи счётларнинг кредитида (5110,5010,6710,6520,6990 ва бошқа счётлар) акс эттирилади. Йил охирида 9410- счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.
- 9420 “Маъмурий-бошқарув харажатлари”- ушбу актив, вақтинчалик (транзит) счётнинг дебетида йил мабойнида бошқарувга доир харажатлар акс эттирилади. Бунда харажатларнинг аниқ турлари уларни акс эттирувчи счётларнинг кредитида (0200, 0500, 1000, 5110, 5010, 6710, 6520, 6990 ва бошқа счётлар) акс эттирилади. Йил охирида 9420 счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.
- 9430 “Бошқа операцион харажатлар” - ушбу актив, вақтинчалик (транзит) счётнинг дебетида йил мабойнида сотиш ва бошқарувдан ташқари умум фаолиятга доир бошқа операион харажатлар акс эттирилади. Бунда харажатларнинг аниқ турлари уларни акс эттирувчи кредитида (1000, 5110, 5010, 6400, 6710, 6520, 6990, 9210, 9220 ва бошқа счётлар) акс эттирилади. Йил охирида 9430 счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |