Меъда секрециясининг тормозланиш механизми
Меъда секрециясини бир қанча факторлар тормозлайди. Масалан, ўн икки бармоқ ичакка тушган ёғлиқ овқат меъда безлари секрециясига тормозловчи таъсир кўрсатади. Ёғнинг тормозловчи таъсири қисман унинг рефлектор таъсирига, асосан эса ўн икки бармоқ ичакда меъда секрециясини тормозловчи модда-энтерогастрон хосил бўлишига борлиқ. Ёғ таъсирида меъда секрециясининг тормозланишида нерв системаоининг роли Л. А. Орбели кузатишларида аниқланган итнинг адашган нервлари қирқилгандан сўнг ёғ таъсирида меъда безларининг секрецияси камроқ тормозланади.
Ўн икки бармоқ ичакка анчагина хлорид кислота ўтганда ҳам меъда секрецияси сусаяди. Ичакдаги рН 2,5 дан пасайганда шундай эффект олинади. Нормада ўн икки бармоқ ичакдаги рН одатда бунчалик пасаймайди, чунки меъдадаги суюқлик ичакка оз-оздан ўтади ва ишқорий ширасида тез нейтралланади. Бироқ меъда безлари секрецияси жуда кучайганда (гиперсекреция) ўн икки бармоқ ичак суюқлиғидаги кислоталар анча ортиши, натижада меъда секрецияси сусайиши, демак хлорид кислота камроқ чиқиши мумкин. Организмда меъда безлари секрециясини чегарадан оширмайдиган компенсатор мосланиш борлиги шундан кўриниб турипти.
Меъда безлари секрециясига нерв ситемасини тормозловчи таъсир этиши эмоционал ҳолатларда кузатилади. Буни қуйидаги тажриба яққол кўрсатади: ёлғондан овқатлантиришдан сўнг меъдадан шира чиқиши авж олиб турган пайтда итга мушук кўрсатиб, ит дарғазаб қилинса, меъда секрецияси 15-20 минут бўтунлай тўхтаб туради. Оғритувчи таъсирот берилганда ҳам меъда секрецияси тормозланади. Эмоционал қўзғалиш пайтида меъда секрецияеининг тормозланиши одамда ҳам кузатилган: меъдасида фистула бўлган болага овқатни кўрсатиб, узоқ вақтгача едирмай салбий эмоция вужудга келтириш (жаҳлини чиқариш ва норози қилиш) натижасида болага кейин овқат берилганда ҳам меъдасидан шира чиқмаган.
Меъда безларининг ишига нерв cистемасининг тормозловчи таъсир этиши, бундан ташқари, одамга турли моддаларни ҳидлатиб ва гипноз қилиб ўтказилган тажрибаларда кузатилган. Овқатни бемаза деб ишонтириш натижасида шира чиқиши камайган. Текширилаётган киши овқатланаётган вақтда қўлланса ҳид сезганда ҳам шундай эффект кузатилган. Бу маълумотлар меъда безлари фаолияти учун марказий яерв системасининг олий бўлими - бош мия катта ярим шарлари пўстлоғининг ҳолати, шунингдек овқатланиш шароити муҳим аҳамиятга эга эканлигидан гувоҳлик беради. Баъзи эмоцияларда меъда секрециясининг тормозланиш механизми, бир томондан, симпатик нерв системасининг қўзғалиши билан, иккинчи томондан, буйрак усти безларида адреналин секрециясининг рефлектор равишда кучайиши билан тушунтирилади (симпатик нервлар ва адреналин меъда безлари секрециясига тормозловчи таъсир кўрсатади). Меъда секрецияси ичакнинг шиллиқ пардасида ҳосил бўладиган секрецияни тўхтатадиган модда таъсирида ҳам тормозланиши мумкин. Шундай модда борлиги Айви тажрибаларида исбот этилган: у ичак шиллиқ пардасининг аксари аралашмалардан тозаланган экстракти қонга юборилганда меъдадан шира ажралиши камайганлигини аниқлаган. Меъда секрециясини тормозловчи ва энтерогасгрон деб аталувчи бу модда ичакдан қонга сўрилади ва қон билаи меъда безларига келиб, уларнинг секретор функциясини сусайтиради, деб фараз қилишади. Ичакка ёғ ва унинг парчаланиш маҳсулотлари - ёғ кислоталари ва уларнинг тузлари ўтганда энтерогастрон ҳосил бўлади. Энтерогастрон эса меъданинг мотор фаолиятини ҳам тормозлайди. Меъда безлари секрециясини тормозловчи модда сийдикда ҳам топилган ва урогастрон деб аталган.
Do'stlaringiz bilan baham: |