Даволаш факультетининг нормал, патологик физиология ва патанатомия кафедраси



Download 169 Kb.
bet3/12
Sana23.02.2022
Hajmi169 Kb.
#139812
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
ОШҚОЗОН ИЧАКДА ҲАЗМ.

Пилорик безлар шираси
Меъданинг пилорик қисмидан чиқадиган шира ёпишқоқ ишқорий реакцияли қуюқ суюқлиқ бўлиб, унда бир талай шилимшиқ бор. Меъда бўш турганда ҳам пилорик безлардан соатига бир неча миллилитр шира ажралиб туради. Меъдага тушган овқат пилорус шил­лиқ пардасини механик таъсирлайди ва пилорик безлардан шира ажралишини анча кўпайтиради. Овқат ҳазм қилишнинг бошидан охиригача пилорик безлардан қарийб 200 мл шира чиқса керак.


Меъда безларининг наҳорга ва овқатдан кейин ишлаши
Овқат ҳазм қилиш процессидан бошқа вақтда - наҳорга («оч қоринга») ит меъдасининг безлари фақат ишқорий шилимшиқ ва пилорик шира ажратади. Овқат оғизга олинганда ёки овқат ейишга алоқадор бўлган кўриш, таъм билиш, ҳид билиш ва бошқа таъсиротлар организмга таъсир қилганда эса меъданинг фундал безларидан кислотали шира чиқади. Меъда фистуласи бўлган одамларни текшириш ва клиник кузатишларга қараганда, овқат ҳазм қилинмаётганда ҳам меъдадан деярлик бетўхтов равишда кислотали шира оз-оздан ажралиб туради. Одамда меъда ширасининг шундай узлуксиз чиқиб туриш сабаби шуки, бир овқат маҳалидан иккинчи овқат маҳалигача унча узоқ вақт ўтмайди, шунингдек руҳий моментлар меъда безларига таъсир этиб туради. Одам овқат егандан кейин меъда секрецияси кескин даражада кучаяди.
Турли овқат моддалари ейилгандан кейин меъдадан ажраладиган шира миқдори ҳам, таркиби ҳам бир-биридан фарқ қилади. Павлов усулида меъдача ажратилган итлар устидаги тажрибалар асосан углеводлардан иборат бўлган нон, асосан, оқсиллардан иборат бўлган гўшт, оқсиллар, ёғлар ва углеводлардан таркиб топган сут миқдори ва таркиби турлича шира чиқишига сабаб бўлишини кўрсатди. Гўшт истеъмол қилингач шира энг кўп, нон ва сутдан кейин эса озроқ чиқади. Бу овқат моддалари ейилгандан кейин меъда безлари секрецияси бошлангунча бир қадар вақт (латент давр) ўтади, кейин шира ажралиши тез кўпаяди ва шундан сўнг секин-аста камайиб бир неча соат давом этади. Нон, сут ва гўшт истеъмол қилингандан кейин меъда шираси ажралишининг ҳарактерли эгри чизиқлари амалга ошади. Гўштга ажралган шира таркибида хлорид кислота сут ва нонга ажралган ширадагига нисбатан кўпроқ, ферментлар миқдори эса нон ейилгандан кейин ажралган ширада кўп бўлади. Истеъмол қилинадиган овқат муайян миқдорда кўпайтириб борилганда ажралган шира миқдори ҳам овқатга яраша ортади. Овқат миқдори кўпайтирилганда унинг меъдада туриш вақти ва шира ажралиш вақти узаяди. Ёғлар истеъмол қилингач меъда безлари секрецияни бир неча соат сусайтириб туради, меъда ширасининг ҳазм кучи ва кислоталар миқдори камаяди, латент даври узаяди, шунингдек секреция вақти ҳам узая­ди. Ёғ истеъмол қилинганидан бир неча соат кейин меъда секрецияси тормозланиш ўрнига қўзғалади.

Download 169 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish