Мўминов Ислом Авазбекович 05.09.2009 йил туғилган.
Мўминов Иброхим Авазбекович 27.02.2016 йил туғилган.
Турмуш ўртоғим билан никохдан ажрашишимни сабаблари қуйидагилардан иборат.
У бир неча йиллардан буён пул топиб келиш мақсадида Россияга, Қозоқистон Республикаларига кетади, лекин топган пули фақат ўзини яшашига ва эхтиёжларига кетади. Мен хам иккинчи фарзандимга хомиладор бўлган вақтимда уни орқасидан Россия Республикасини ОМСК вилоятига бордим, ўғлим Мўминов Ислом ўша ерда туғилди, у ерда моддий таъминотдан қийналганлигим учун яна Ўзбекистонга қайтиб келишга мажбур бўлдим.
Мен жавобгарга икки нафар фарзандларим билан моддий қийналаётганлигимни айтиб тушинтиришга харакат қилдим. Хуллас уни Россияда иши ўхшамади, мен эса икки нафар фарзандим билан моддий ва маънавий томондан жуда қийналдим. У қайтиб келиб хаммаси яхши бўлади деб ишонтирди ва унга ишониб учинчи ўғлимни дунёга келтирдим. У эса яна ишлайман деб уйдан чиқиб кетди. Уни моддий томондан бизга ёрдам бермаслиги оқибатида ўртамизда оилавий келишмовчиликлар юзага келди, фарзандларимни отаси уларга ота мехрини бера олмади, уларни тарбиясида иштирок этмади, у мени қандай яшаётганлигим билан хам қизиқмайди. Мени унга бўлган ишончим йўқолди, шу сабабли ундан кўнглим ундан бутунлай совиди. Мен уч нафар ўғил болалар билан 1-хонали уйда яшаб келаяпман. Жавобгар эса хаммасига бепарволик билан қарамоқда.
Мен турмуш ўртоғим билан эр-хотин муносабатларида 2 йилдан ошиқ яшамаяпман. Бизни эр-хотинлик ришталаримизни тиклашни имконияти қолмади деган хулосага келдим ва шу сабабли судга мурожаат қилишга қарор қилдим. Жавобгар билан ўртамизда мол-мулк, уй-жой низоси йўқлигини судга маълум қиламан.
Юқоридагиларга кўра Ўзбекитон Республикасининг “ОИЛА” кодексининг 40-41-моддаларига асосан суддан
С Ў Р А Й М А Н !
Мени жавобгар Мўминов Авазбек Жамолиддинович билан 2006 йил ноябр ойининг 25-кунида Хамза тумани ФХДЁ бўлимида №993-сон билан қайд қилинган никохимдан ажратишингизни. 2. Мен Муминова Феруза Атхамовнага жавобгар билан оилани тиклаш ва ярашиш учун муддат бермаслигингизни.
Даъво аризасига илова
1. Никох гувохномаси асли,
2. Фарзандларимни туғилганлиги тўғрисидаги гувохномаларни нусхаси.
3. Яшаш манзилимиздан берилган далолатнома ва маьлумотномалар.
4. Мени ва жавобгарни паспортини нусхалари
5. Ишончли вакилга берилган ишончнома нусхаси
6. Адвокат ордери
7. Давлат божи ва почта харажати чипталари.
8. Даъво аризасини нусхаси.
Давогар: Муминова Феруза Атхамовна
Ишончли вакили: М.Т.Мирахмедова
“_________” март 2022 йил