ўзбекистон республикасининг “чет эл инвестициялари тўғрисида”ги қонунида “чет эллик инвесторлар асосан даромад (фойда) олиш мақсадида тадбиркорлик фаолияти ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турдаги фаолият объектларига қўшадиган барча турдаги моддий ва номоддий ҳамда уларга доир ҳуқуқлар, шунингдек, чет эл инвестицияларидан олинган ҳар қандай даромад ўзбекистон республикаси ҳудудида чет эл инвестициялари”, - деб таъкидланган
Ислоҳотлар натижасида тармоқ ва корхоналар ҳам фаол ривожланиб, миллий бозордан ташқари хорижга ҳам маҳсулотлар экспорт қилиш ҳажмининг ва унинг оқибатида мамлакатга валюта тушумининг ва валюта заҳирасининг янада ортишига ижобий таъсир кўрсатмоқда, янги иш ўринлари яратилмоқда, Давлат бюджетига солиқ тўловлари ҳажми ортмоқда, янгидан-янги инвестициялар, замонавий технологияларнинг кириб келиши, хорижий давлатлар билан ҳамкорлик кўлами, иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ортиб бормоқда
Қуйидагилар инвестиция фаолиятини кенгайтириш соҳасида тижорат банкларининг энг муҳим вазифалари этиб белгиланди: - янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича банкнинг кредит ҳамда инвестиция сиёсатини ва инвестиция лойиҳаларини узоқ муддатли кредитлаш механизмларини янада такомиллаштириш, бунинг асосида банкнинг узоқ муддатли ресурс базасини мустаҳкамлаш; - лойиҳа ҳужжатлари, уларнинг молиявий жиҳатдан ўзини қоплаши ва рентабеллигини чуқур таҳлил қилиш асосида инвестиция лойиҳаларини пухта танлаб олиш, комплекс баҳолаш ҳамда сифатли экспертиза қилишни таъминлаш; - инвестиция лойиҳаларини молиялашга ўз молия маблағларини сарфлаш ва улардан самарали фойдаланиш, лойиҳаларнинг амалга ошириб борилишини доимий мониторинг қилиш, қўйилган маблағларнинг ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилишини таъминлаш; - таваккалчилик, гаровлар ва таъминлашнинг бошқа турлари бозор қийматини пухта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда, берилган кредитларнинг ўз вақтида ҳамда тўлиқ қайтарилишини таъминлайдиган ишончли механизмлардан кенг фойдаланиш; - инвестиция фаолиятини амалга ошираётган банклар бўлинмаларини профессионал тайёрланган юқори малакали кадрлар билан мустаҳкамлаш, инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш, экспертиза қилиш ва амалга ошириш масалалари бўйича банк мутахассисларини қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш сифатини тубдан яхшилаш. Эътиборингиз учун рахмат
Do'stlaringiz bilan baham: |