“Пул-кредит сиёсатининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган асосий йўналишлари”
Биринчиси, асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича қароримиз билан сизларни таништириш.
Иккинчи масала, “Пул-кредит сиёсатининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган асосий йўналишлари” тўғрисида маълумот бериш.
Марказий банк бошқарувининг бугунги йиғилиши қарори билан асосий ставка йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди. Мазкур қарор қизғин баҳс-мунозаралар асосида қабул қилинди.
Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ
2021 йил январь ойида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 32,1 трлн. сўмни ташкил этгани ҳолда 2020 йил январь ойига нисбатан 7 фоизга ошди.
Жумладан, банклар кассаларига нақд пул тушумлари 17,0 трлн. сўмни, чиқим қилинган нақд пуллар 15,1 трлн. сўмни ташкил этди.
1-расм
Нақд пул тушумлари ҳажми ва таркиби динамикаси
Пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари
Марказий банк томонидан келгуси йилларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар мажмуини ўзида акс эттириб, таркибида ташқи ва ички макроиқтисодий вазиятларнинг ўзгариши шароитида соҳада кўриладиган чоралар, қўлланиладиган тамойил ва инструментларни қамраб олган.
Яъни қисқача айтганда, келгуси 3 йилда биз пул-кредит сиёсати соҳасида нима ишлар қиламиз, инфляцион таргетлаш режимига ўтиш доирасида қандай ўзгаришларни амалга оширамиз, турли хил иқтисодий ривожланиш сценарийларида қандай чоралар кўриб инфляцияни 2023 йилгача 5 фоизлик таргетига туширамиз деган масалаларни ўз ичига олади.
Шу сабабли, асосий йўналишлар, биринчи навбатда, инфляциянинг 2021 йилда 10 фоиздан паст бўлишини таъминлаш ва 2023 йилда 5 фоизлик таргет кўрсаткичига эришиш бўйича вазифаларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
пул-кредит сиёсати
Қисқача қилиб айтганда, келгуси йилларда ҳам Марказий банк пул-кредит сиёсати механизмларини инфляцион таргетлаш режими стандартларига мувофиқлаштириш, трансмиссион механизм каналларини янада ривожлантиришга асосий эътиборни қаратади.
Бунда амалга ошириладиган таркибий ислоҳотлар ва макроиқтисодий сиёсат соҳасида кўриладиган чораларни инфляциянинг мақсадли кўрсаткичлари билан уйғунлигини таъминлаш ва молиявий барқарорликни қўллаб-қувватлаш вазифалари Марказий банкнинг диққат марказида бўлади.
Pul-kredit siyosati asosan ishlab chiqarish inflyatsiyani va ishsizlikni kamaytirish maqsadida muomaladagi pullar miqdorini o’zgartirishga qaratilgan. Amalga oshirishda esa foiz stavkasi, majburiy bank zaxiralari, valyuta siyosati hamda ochiq bozordagi operatsiyalar kabi vositalardan foydalaniladi.
Davlat tomonidan olib boriladigan pul-kredit siyosati asosan monetar siyosat bo’lib, uning bosh g’oyasi - iqtisodiy o’sishni bozor mexanizmning asosiy vositasi pul, degan xulosadan iborat.
Do'stlaringiz bilan baham: |