Давлатнинг ерга эгалик қилиш ҳУҚУҚи режа



Download 47,89 Kb.
bet1/4
Sana21.02.2022
Hajmi47,89 Kb.
#46099
  1   2   3   4
Bog'liq
мавзу2


2. ДАВЛАТНИНГ ЕРГА ЭГАЛИК ҚИЛИШ ҲУҚУҚИ
Режа (3-4- марузалар):
2.1. Давлатнинг ерга эгалик қилиши ва бошқаруви.
2.2. Ер фондини бошқаришда давлат органлари тизими.
2.3. Ер фондини бошқаришда давлат органларининг ваколатлари.
2.4. Ер ресурсларини бошқаришда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий хужжатлар.
Таянч иборалар: бошқарув тушунчаси, эгалик қилиш ҳуқуқи, бошқарув орган ваколати, бошқарув тизими, рўйхатга олиш хизматлари.


2.1. Давлатнинг ерга эгалик қилиши ва бошқаруви тушунчаси
Ер фондини давлат бошқаруви деганда ваколатли давлат органларининг ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза этиш бўйича ижро этиш ва фармойиш бериш фаолияти тушунилади.
Ер фондини давлат бошқаруви орқали давлат ернинг мулкдори сифатида ундан фойдаланишни ташкил этиш мақсадида ерни тасарруф этиш ҳукуқини амалга оширади.
Ер фондини идора этиш давлат органлари томонидан ерни муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишни ташкил қилишда намоён бўлади ва жамиятда ижтимоий бошқарувнинг таркибий қисми бўлади. Ер фондини давлат томонидан идора этиш экология соҳасида давлат бошқарувини ажралмас қисми ҳисобланади ва у давлатнинг экологик ваколатини ва экологик сиёсатини амалга ошириш воситаларидан биридир. Ушбу бошқаришни ташкил этишдан мақсад ер фондини ва табиатни муҳофаза қилиш ҳамда ердан оқилона фойдаланишни таъминлашдир.
Давлат бошқарув органларининг ижроия фаолията ушбу органларнинг ижроия ҳокимиятига тааллуқлилигидан келиб чиқиб, қонун ва вакиллик органларининг қарорларини амалга оширишга қаратилган. Шу боис ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза этишнинг ҳусусияти мавжудлигини қайд этиш лозимдир. Бу ҳусусият ер муносабатларини тартибга солишда давлат ҳокимлигининг вакиллик органлари қатнашишида намоён бўлади. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимият органлари тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддасига мувофиқ ер участкаси ажратиб бериш ёки қайтариб олиш тўғрисидаги туман ёки вилоят ҳокимининг қарори тегишли халқ депутатлар кенгаши томонидан тасдиқланади.
Ер фондини давлат бошқаруви органларининг фармойиш бериши уларнинг ижтимоий муносабатларини тартибга солишда ваколат доирасида юридик ва жисмоний шахсларга мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқидан келиб чиқади. Ушбу мажбурий кўрсатмалар кўп маротаба қўлланадиган, яъни улар томонидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатларда белгиланади, ёки бир маротаба қўлланадиган, маълум бир ёки бир неча субектга тааллуқли бўлади, масалан, ҳуқуқбузарликни тўхтатиш бўйича кўрсатмалардан иборат бўлади.
Ер фондини давлат бошқаруви органларининг ижроия этиш ва фармойиш бериш фаолияти ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бажарилишини таъминлашга қаратилган.
Ер фондини давлат бошқаруви қуйидаги тамойилларга асосланган:
-Бошқаришнинг қонунийликка асосланиши, яъни давлат бошқарув органларининг ер муносабатларини тартибга солишда фақат қонун ҳужжатларида белгиланган ваколат доирасида ҳамда ҳуқуқлари асосида фаолият юритиши;
-тармоқ ва ҳудудий бошқаришни мувофиқлаштиришга, яъни ер муносабатларини тартибга солишда давлат органларининг фаолияти ҳам ҳудуднинг ривожланишини, ҳам ердан фойдаланишнинг оқилоналиги ва уни муҳофаза этишнинг таъминланишига қаратилади. Бундан ташқари, Ер фондини давлат бошқаруви органлари ҳам ҳудудий, ҳам тармоқ бўйсунишда шакллантирилади, масалан, Ер ресурслари бўйича давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ҳам мазкур қўмитага, ҳам маҳаллий давлат ҳокимияти органларига бўйсунадилар;
-ер масалаларини хал қилишда ҳар томонлама ёндашишга, яъни ерлардан фойдаланишни ташкил этишда ушбу фойдаланишнинг оқилоналиги ва атроф табиий муҳитни муҳофаза этишни таъминлаш ва республика халқ хўжалиги ва аҳолини иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини қондиришни таъминлаш;
-ер фондининг давлат бошқарувини ташкил этишда табиий ресурслардан фойдаланиш ва назорат қилиш ажратиш, яъни ушбу соҳада ерлардан бевосита фойдаланувчилар назорат қилиш ваколатига эга бўлмаслигида, ер фондини давлат бошқаруви органларини шакллантириш ҳамда уларнинг фаолиятларини ташкил қилишда фойдаланиш ва назорат қилиш ваколатларини тартибга солишда ифодаланади.
Ер фондини давлат бошқаруви маълум бир шаклларда ва услубларда амалга оширилади. Ушбу бошқарувнинг шакллари бўлиб, ҳуқуқ ижод қилиш, ижроия ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти ҳисобланади. Ижроия органлари ҳуқуқ ижод қилиш йўли билан қабул қилган меъёрий ҳужжатларида қонунларда белгиланган қоидаларни янада ривожлантириб, ижтимоий муносабатларни батафсил тартибга солувчи меъёрларни белгилайдилар. Масалан, Ер тўғрисидаги кодекснинг ва «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги Қонуннинг қоидалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 декабрдаги 543-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат ер кадастрини юритиш тўғрисида»ги Низом ва Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат кўмитаси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси томонидан тасдиқланган, Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 27 майда 736-сон билан давлат рўйхатига олинган «Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисида»ги Йўриқнома билан тартибга солинар эди. Ушбу йўриқномадаги камчиликлар хамда муаммолар инобатга олиб, 2014 йил 7 январдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бино- иншоотка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 1-сон қарори қабул қилинди ва рўйхатга олиш тизимига жорий этилди.
Давлат бошқарув органларининг ижроия фаолияти қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича амалий фаолияти ҳисобланади. Масалан, ер участкаларини жойида ажратиб бериш, ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этишни назорат қилиш ва ҳоказо.
Ер фондини давлат бошқарув органлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти орқали табиий ресурслардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш қоидалари бузилган тақдирда айбдор шахсларни жиноий, маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортиш масаласи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ёки у ишлайдиган ташкилотнинг маъмурияти олдига қўйилади, белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортадилар, суд органларида ер фондига етказилган зарарни ундириш бўйича даъво аризаларини қўзғатадилар, ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширадилар.
Ер муносабатларини тартибга солишда давлат бошқарув органлари бошқариш услубларини, яъни ижтимоий муносабатлар субектларига давлат таъсир кўрсатиш усулларини қўллайдилар. Улар таркибига рухсат бериш, ман қилиш, розилик бериш, мажбурий кўрсатмалар бериш киради.
Давлат бошқарувининг рухсат бериш услуби асосан ердан фойдаланишни ташкил этишда қўлланилади. Ер ресурсларидан фойдаланиш фақат ваколатли давлат органларининг рухсати асосида вужудга келади.
Розилик бериш (санксиялаш) услуби деб давлат органларининг ердан фойдаланувчилар томонидан тайёрлаган меъёрларни ҳамда фойдаланишга оид бошқа қоида ва тартибларни тасдиқлаши ва розилик бериши тушунилади. Масалан, қишлоқ хўжалик корхона ва ташкилотлари туман ҳокими томонидан тасдиқланган ички ер тузилиш схемаларига мувофиқ ердан фойдаланишни амалга оширадилар (Ер кодексининг 13-моддаси).
Ер фондини бошқарувни тақиқлаш услуби атроф муҳитни муҳофаза қилишни ташкил этишда кенг қўлланилади ва ерлардан фойдаланиш ёки ҳудудларда маълум бир фаолиятни амалга оширишни тақиқлаш орқали ман этишда ифодаланади. Алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудларда ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларга маълум бир турдаги фаолиятларни амалга ошириш тақиқлашди. Масалан, «Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил апрелдаги 174-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасидаги сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, дарёлар, магистрал каналлар ва коллекторларнинг шунингдек, ичимлик сув ва маиший сув таъминотининг, даволаш ва маданий-соғломлаштиришда ишлатиладиган сув манбаларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳақида»ги Низомга мувофиқ сув муҳофаза зоналарида дарахт ва бутазорларни кесиш, ёқилғи ва мой қўйиш шоҳобчаларини жойлаштириш ва ишлатиш, захарли химикатларни қўллаш, чорвачилик фермаларини жойлаштириш ва бошқалар тақиқланади ёки бошқа ердан фойдаланувчининг ҳуқуқлари бузганда, уларни тиклашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича айбдор шахсларга мажбурият юклатилади.
Ер фондини давлат бошқарув органларининг ваколат доирасида қабул қилган қарорлари экологик муносабатлар субектларига нисбатан мажбурий ҳисобланади. Аммо мажбурий кўрсатмалар бериш услуби ушбу давлат органларининг фаолиятида асосан ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан назоратни амалга ошириш жараёнида қўлланилади. Масалан, ердан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилшп устидан назоратни амалга оширувчи органлар ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга ушбу ҳуқуқбузарлик оқибатларини, уларни содир этиш сабабларини ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича мажбурий кўрсатмалар беришга ҳақлидирлар.
Ер фондини давлат бошқарув органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ маълум ваколатларни амалга оширадилар. Ушбу ваколатлар қуйидагилардан иборат:
-Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича меъёрий ҳужжатларни қабул қилиш;
-атроф табиий муҳитни муҳофазасини таъминловчи меъёрларни белгилаш, экологик стандартлаш; ерларнинг давлат ҳисобини ва давлат кадастрларини юритиш;
-ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни режалаштириш;
-ер участкаларини тақсимлаш ва қайта тақсимлаш; ер тузиш; ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан назоратни амалга ошириш;
-низоларни ҳал қилиш, ерларнинг мелиорациясини ташкил этиш.

Download 47,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish