Иқтисодий функция - бу давлат томонидан иқтисодиётни ривожлантириш борасида асосий йўналишларини ишлаб чиқиш, бошқарувни амалга ошириш ҳамда тартибга солиб туришдан иборатдир. Бундан ташқари, давлат бюджетини шакллантириш, жамиятнинг иқтисодий ривожланиш стратегиясини аниқлаш, турли хил мулк шаклларини тенглик шароитида амал қилинишини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш кабилар ҳам давлатнинг иқтисодий соҳадаги функцияси доирасига киради.
Ижтимоий функция - бу аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, ижтимоий тенгсизликни камайтириш, инсонларга муносиб турмуш тарзини яратиш, таълим соҳасини, соғлиқни сақлаш ва маданиятни ривожлантириш ва б.
Сиёсий функция - бу давлатнинг (жамиятнинг) сиёсий ҳаётини бошқариш, давлат органларини шакллантириш ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этишдан иборат.
Ҳуқуқий тартиботни муҳофаза қилиш функцияси- давлатнинг жамиятда қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботни мустаҳкамлаш, инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш кабиларга қаратилган бўлади.
Тинчлик ва тотувликни таъминлаш функцияси -бу давлат томонидан аҳолининг тинч-тотув яшаши учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш, турли тинчлик ва тотувликни таъминлаш функцияси;
Давлатнинг экологик функцияси - унинг жамият талаб ва эҳтиёжларини янада тўлиқроқ таъминлаш ва жамият аъзоларининг яшаш, меҳнат ва дам олиш шароитларини яхшилаш, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш вазифаларини ҳал этиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, уларни тиклаш ва кўпайтириш борасидаги фаолиятидир. Ички тузилишига кўра, давлатнинг экологик функцияси ўзаро боғлиқ уч йўналишда амалга оширилади: а) атроф табиий муҳит объектларини сақлаш; б) табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш; в) табиий ресурсларни тиклаш. Давлатнинг экологик функцияси жамиятнинг иқтисодий ва экологик манфаатларини таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, табиий ресурсларни тиклаш, кўпайтириш, фуқаролар учун қулай табиий атроф муҳитни яратиш мақсадларига қаратилгандир.2
Прафессор Одилкорйевнинг фикрича;
1.иқтисодий 2. Ижтимоий 3. молиявий назорат, 4. ҳуқуқий тартиботни таъминлаш 5. табиатни муҳофаза қилиш функцияларига бўлинади.
Давлатнинг ички функциялари – унинг жамият ички ҳаётини
бошқариш бўйича фаолиятининг асосий йўналишларидир. Ички
функцияларни таснифлаш давлат фаолиятининг соҳалари бўйича
амалга оширилади. Бошқарув шакллари ёки давлат қурилишидан
қатъи назар, ҳар бир давлат бир қатор асосий иқтисодий,
ижтимоий, муҳофаза ва назорат қилиш вазифаларини ҳал этади
Бундан ташқари, ҳозирги вақтда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
барча давлатларнинг энг муҳим вазифасидир. Давлат фаолияти-
нинг мазкур соҳаларига мувофиқ унинг ички функциялари иқти-
содий, ижтимоий, молиявий назорат, ҳуқуқий тартиботни таъ-
минлаш ва табиатни муҳофаза қилиш функцияларига бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |