Давлат ва ҳуқуқ назарияси



Download 22,53 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi22,53 Kb.
#192938

Давлат ва ҳуқуқ назарияси
AССЕСМЕНТ
Сенат томонидан рад етилган қонун юзасидан Қонунчилик палатаси ва Сенат юзага келган келишмовчиликларни бартараф етиш учун қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан тенглик асосида Келишув комиссиясини тузиши мумкин.
Келишув комиссиясининг таклифлари қабул қилинган тақдирда қонун Қонунчилик палатаси томонидан қайта кўриб чиқилиши керак. Бундай ҳолларда қонун одатдаги тартибда қабул қилинади ва маъқуллаш учун Сенатга юборилади. Шунингдек, Сенат томонидан маъқулланиб Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилган қонунни Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз еътирозлари билан Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисига қайтаришга ҳақли.
Сенат томонидан ва Ўзбекистон Республикаси Президенти қонунни ўз еътирозлари билан қайтаришнинг ҳуқуқий томонлари қонунчилик ҳужжатлари асосида ёритиб беринг ва қайтарилган қонуннинг Қонунчилик палатасида кўриб чиқиш тартибини атрофлича муҳкама етинг.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг юқори палатаси[1]. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати (юқори палатаси) ҳудудий вакиллик палатасидир. Сенат аъзолари (сенаторлар) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда - олти кишидан сайланади. Сенатнинг ўн олти нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага ега бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган енг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади. Сенат иши ялпи мажлисларга ва унинг қўмиталари мажлисларига тўпланадиган сенаторлар фаолиятига асосланади. Сенатда ҳудудий мансубликка кўра ҳамда сиёсий ёки бошқа асосда гуруҳлар тузишга йўл қўйилмайди. Сенат ваколат муддати — беш йил.
“Давлат қурилиши ва бошқаруви соҳасидаги енг муҳим вазифа бу қонунчилик ҳокимяти бўлмиш мамлакат Парламентининг роли ва таъсирини кучайтириш, ҳокимиятнинг қонунчилик , ижро ва суд тармоқлари ўртасида янада мутаносиб ва барқарор мувозанатига еришишдан иборат” ( И.A.Каримов )
Олий Мажлис – Ўзбекистон Республикаси Парламенти бўлиб, қонунчилик ҳокимиятини амалга оширади. Шу билан бирга , у олий давлат вакиллик органидир.
Конституциянинг 76-моддасида: “Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади”, - дейилган.
Олий Мажлис - вакиллик органи сифатида қонунчилик ҳокимиятини амалга оширади. У мамлакатда ягона қонунчилик органи. Олий Мажлис қонунчилик органи сифатида қонунларни қабул қилади, уларга ўзгартириш киритади ва зарур ҳолларда амалдаги қонунларни бекор қилади. Қонун қабул қилиш билан улар мамлакат ижтимоий ҳаётининг ҳуқуқий асосларини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатадан – Қонунчилик палатаси ( қуйи палата ) ва Сенатдан ( юқори палата ) иборат. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ваколат муддати – беш йил ҳисобланади.
Қонунчилик жараёнинг айрим масалалари Конституцияда ҳам белгиланган ва мос равишда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисидаги” қонунда ҳамда Сенатга тааллуқли шундай қонунлар билан тартибга солинади.
Қонунчилик жараёни, одатда, қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:
- Қонунчилик ташаббуси;
- Қонун лойиҳаларини кўриб чиқишга қабул қилиш ва лойиҳани муҳокама қилиш;
- Қонунларни қабул қилиш ва маъқуллаш;
- Қонунларни имзолаш, еълон қилиш.
Қонуннинг Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниши. Қонунчилик палатаси қонун лойиҳасини, қоида тариқасида, бир неча ўқишда кўриб чиқилади. Қонун Қонунчилик палатаси томонидан палата депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилиш, унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш учун Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози талаб қилинади.Овоз бериш очиқ ёки яширин бўлиши мумкин. Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган кундан еътиборан ўн кундан кечиктирмай Сенатга юборилади.
Сенатга келиб тушган қонун рўйхатга олинади ва Сенат раиси томонидан қонунни кўриб чиқадиган ҳамда унинг юзасидан хулоса тайёрлайдиган қўмита-
га топширилади. Масъул қўмитанинг хулосасида қонунни маъқуллаш ёки рад етиш тўғрисидаги тавсия ифодаланган баҳо бўлиши керак. Қонунни рад етиш зарурлиги тўғрисидаги хулосада масъул қўмитанинг қонунни рад етиш зарур деб ҳисоблаши-
нинг важлари баён етилиши лозим. Масъул қўмитанинг хулосаси Сенат кенгашига тақдим етилади, кенгаш қонунни Сенат мажлисининг кун тартиби лойиҳасига киритиш-кирит-
маслик тўғрисида қарор қабул қилади. Сенатнинг мажлисида қонунни кўриб чиқиш маърузачининг масъул қўмита хулосасини ўқиб ешиттиришидан бошланади. Кўриб
чиқилаётган қонун юзасидан унинг муҳокамаси тартибида сенаторлар сўзга чи-
қишлари мумкин.
Қонун Сенат томонидан сенаторлар умумий сонининг кўпчилик овози билан маъқулланади. Сенат томонидан маъқулланган қонун имзоланиши ва еълон қилиши учун Сенат қарори билан биргаликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси
Президентига юборилади.
Қонунчилик палатаси томонидан келишув комиссияси таркибини шакллантириш
Сенат томонидан рад етилиб, қонунчилик палатасига келиб тушган қонун Қонунчи-
лик палатасининг спикери томонидан масъул қўмитага хулоса тайёрлаш учун топ-
ширилади. Сенат томонидан тақдим етилган ҳужжатларни кўрб чиқиб, қонунчилик па-
латасининг масъул қўмитаси қонунчилик палатаси муҳокамасига қуйидаги тавсия-
лардан бирини киритиши мумкин:
келишув комиссияси тузиш тўғрисда тавсия;
қонунни қонунчилик палатаси қабул қлган аввалги таҳрирда қабул қилиш тўғрисида тавсия;
Сенат
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати (юқори палатаси) ҳудудий вакиллик палатасидир.
Сенат аъзолари (сенаторлар) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда — олти кишидан сайланади.
Сенатнинг ўн олти нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага ега бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган енг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.
Сенат иши ялпи мажлисларга (бундан буён матнда мажлислар деб юритилади) ва унинг қўмиталари мажлисларига тўпланадиган сенаторлар фаолиятига асосланади.
Сенатда ҳудудий мансубликка кўра ҳамда сиёсий ёки бошқа асосда гуруҳлар тузишга йўл қўйилмайди.

қонунни қонунчилик палатасида қайта кўриб чиқмаслик тўғрисидаги тавсия.


Қонунчилик палатасида келишув комиссияси тузиш тўғрисида ташаббус Қонунчи-
лик палатаси Спикеридан, сиёсий партиялар фраксияларидан ва депутатлар гуруҳларидан чиқиши мумкин. Келишув комиссияси таркибига, қоида тариқасида, қонунни дастлабки тарзда кўриб чиқиш учун масъул қўмита аъзолари сайланади. Бошқа қўмиталарнинг мазкур қонун бўйич махсус билими бўлган депутатлари комиссия таркибига киритилиши мумкин. Келишув комиссияси таркиби қонунчилик палатасининг камида учта депутатини ўз ичига олиши ва Сенат билан биргаликда тенглик асосида белгиланадиган миқдорда бўлиши керак. Сенатнинг келишув комиссияси тузиш ҳақидаги таклифи қабул қилинган тақдирда, келишув комиссиясининг қонунчилик пала-
тасидан кўрсатилган таркиби қонунчилик палатаси мажлисида тасдиқланади. Келишув комиссиясининг қонунчилик палатасидан кўрсатилган аъзолари ўз таркибидан кўп-
чилик овоз билан комиссия ҳамраисини сайлайдилар. Комиссиянинг қонунчилик па-
латасидан кўрсатилган аъзолари қарори билан расмийлаштирилади. Келишув комиссияси
аъзоси бўлган депутатнинг ваколатлари тугаган тақдирда у қонунчилик палатаси то-
монидан махсус қарор қабул қилинмасданоқ комиссия таркибидан чиқарилади. Ке-
лишув комиссияси таркибидан чиқиб кетган аъзоси ўрнига қонунчилик палатаси то-
монидан келишув комиссиясининг янги аъзоси сайланади. Келишув комиссиясининг
янги аъзосини сайлаш тўғрисидаги қонунчилик палатаси қабул қилган қарор сенатга
юборилади.
Келишув комиссиясинининг фаолияти тартиби
Келишув комиссияси таркибига сайланган депутат ёки сенатор унинг мажлисларида
ҳозир бўлиши шарт. Келишув комиссияси мажлисида ҳозир бўлиш имконияти йўқлиги тўғрисида депутат ёки сенатор келишув комиссиясининг тегишли палатадан сай-
ланган ҳамраисини олдиндан хабардор етади. Келишув комиссиясининг мажлисларида
келишув комиссиясининг тегишли палатадан сайланган ҳамраислари навбатма-навбат раислик қилади.
Келишув комиссияси қонуннинг ягона матнини ишлаб чиқиш мақсадида Се-
натнинг ҳар бир еътирозини алоҳида-алоҳида кўриб чиқади. Келишув комиссияси қо-
нуннинг сенат томонидан еътироз билдирилмаган айрим моддалари таҳририни ўзгарти-
риш тўғрисида, агар бундай ўзгартиришни келишув комиссияси томонидан қўллаб-қувватланган сенат таклифлари асосида ишлаб чиқилган қонун моддаларининг янги таҳрири тақозо етадиган бўлса, қарор қабул қилишга ҳақли.
Келишув комиссияси қарорлари келишув комиссияси таркибига кирган депутатлар ва сенаторларнинг алоҳида-алоҳида овоз бериши орқали қабул қилинади. Қарор, агар комиссиянинг ҳар бир палатадан сайланган аъзоларининг кўпчилиги уни ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган ҳисобланади. Aгар келишув комиссияси томонидан бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, қарор очиқ овоз бериш орқали қабул қили-
нади. Келишув комиссияси қонун бўйича келишмовчиликларни кўриб чиқишда олимлар ва мутахасислардан маслаҳатлар олишга, зарур материаллар ва маълумотларни
талаб қилишга ҳақлидир. Aгар келишув комиссиясининг иш якунлари бўйича қонун юзасидан келишувга еришилмаган бўлса, қонунчилик палатаси қонунни сенат то-
монидан рад етилган қонун сифатида қайта кўриб чиқиши керак. Келишувга еришиш
имконияти бўлмаган тақдирда, баённома тузилиб, комиссия ҳамраислари имзола-
гач, сенатга ва қонунчилик палатасига юборилади.
Хулоса қилиб айтганда, дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан
қайтарилган қонуннинг қонунчилик палатасида қайта кўриб чиқилшини ҳуқуқий асосласак, Ўзбекистон Республикасининг 434-ИИ-сонли “Ўзбекистон Республикаси
Олий мажлисининг Қонунчилик палатаси” тўғрисидаги қонунининг 33-моддаси “Ўзбекистон Республикаси Президенти томонида қайтарилган қонун Қонунчилик палатасида қайта кўриб чиқилиб, қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
1) қонунни Ўзбекистон Республикаси Президнтининг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда қабул қилиш;
2) қонунни бундан буён кўриб чиқмаслик;
3) қонунни аввалги қабул қилинган таҳририда маъқуллаш.
Aгар қонун аввалги қабул қилинган таҳририда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан маъқулланса, Сенатга маъқуллаш учун юборилади” ёки биз Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддасининг 17-бандини яъни “ Ўзбекистон Республикасининг қонунларини имзолайди ва еълон қилади; қонунга ўз еътирозларини илова етиб, уни такроран муҳокама қилиш ва овозга қўйиш учун Ўзбкистон Республикаси Олий Мажлисига қайтаришга ҳақли;” ҳуқуқий асос сифатида олишимиз мумкин моддада келтирилишича Ўзбекистон Республикаси Президенти қонунга ўз еътирозларини илова етиб такроран Олий мажлисга юборишга ҳаққи бор. Ва бундан ташқари, ЎРҚ 434-ИИ- сонли қонуннинг 32- моддасини ҳам мисол келтиришимиз мумкин. Олий Мажлис Сенати томонидан рад етилган қонуннинг қонунчилик палатасида кўриб чиқилишига ҳуқуқий асос сифатида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 84-моддасини ва ЎРҚ 434-ИИ-сонли қонуннинг 31-моддасини олишимиз мумкин. Унга кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан рад етилган қонун Қонунчилик палатасига қайтарилади. Қайтарилган қонунни кўриб чиқишда Қонунчилик палатаси депутатлар умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан қонунни яна маъқулласа, қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган ҳисобланади ҳамда имзоланиши ва еълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига Қонунчилик палатаси томонидан юборилади. Сенат томонидан рад етилган қонун юзасидан келишмовчилик юзага келса юқорида келтирилган тартибда Келишув Комиссияси тузилади.
Фойдаланилган Aдабиёт

Дарслик.
Ҳусанов О.Т. Конституциявий ҳуқуқ: 259 – 265- бетлар 2020


ЎзРес конституцияси
“Давлат ҳуқуқ назаряси” Сайдуллайев
Интернет манбалари

www.лех.уз


cонститутион.уз


Download 22,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish