Давлат ва жамият қурилиши ҳамда ижтимоий-сиёсий соҳадаги ислоҳотлар бўйича саволлар


Мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб қўйиш ва тақиқни бекор қилиш тартиби



Download 1,04 Mb.
bet87/109
Sana16.06.2022
Hajmi1,04 Mb.
#675893
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   109
Bog'liq
САВОЛ-ЖАВОБ

18.Мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб қўйиш ва тақиқни бекор қилиш тартиби.
Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг 64-моддасига асосан мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб қўйиш ва тақиқни бекор қилиш қонунларда белгиланган шартларда ва тартибда амалга оширилади. Қонун ҳужжатларида кўрсатилган ҳолларда, шунингдек банклар (бошқа кредит ташкилотлари), тегишли ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми ва бошқа кўчмас мулк сотиб олиш ёки қайта таъмирлаш ва бошқа мақсадларда берилган қарзларнинг қайтарилишини таъминлаш учун кўчмас мулк гаровга қўйилган бўлса, гаров шартномаларини тасдиқлаш вақтида мазкур кўчмас мулк жойлашган ҳудуддаги нотариус кўчмас мулкка нисбатан тақиқ қўяди ва бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига хабарнома юборади. Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатга нотариус томонидан тақиқ қўйилганлиги ҳақида белги қўйилади ва Тизимга маълумот киритилади.
Агар гаров шартномасининг предмети автомототранспорт воситалари бўлса, уларга нотариус томонидан гаров шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилгунга қадар тақиқ қўйилади ва Тизимга маълумот киритилади ҳамда бу ҳақда транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига ёзиб қўйилиб, у рўйхатда турган тегишли ДЙҲХХ органига (курьер ёки буюртма хатлар орқали) маълумот юборилади.
Тарафлар ўртасида тўлов мажбуриятини кечиктириш шарти билан кўчмас мол-мулкни ва автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимларни тасдиқлашда, тўлов тўлиқ амалга оширилгунга қадар битимларда кўрсатилган мулкка тегишли тартибда тақиқ қўйилади.
Давлат нотариал идораси ипотека шартномаси бўйича кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланганлиги тўғрисида кўчмас мулк жойлашган ердаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалини хабардор қилади.
Суд, тергов, прокуратура органлари ва давлат ижрочилари томонидан кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тақиқланганлиги ёки хатланганлиги тўғрисидаги хабарлар мазкур Йўриқноманинг иловасида кўрсатилган тақиқ ва хатлов базасини юритувчи нотариус томонидан тақиқлар ва хатловларни рўйхатга олиш китобида қайд этилади ва Тизимга киритилади.
Нотариуслар банклар (бошқа кредит ташкилотлари), тегишли ташкилотларнинг қарз мажбуриятлари бажарилганлиги ҳақидаги ёхуд гаров (ипотека) тўғрисидаги шартноманинг бекор қилинганлиги ҳақидаги хабарни олганларидан сўнг кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасининг бошқа шахсга ўтказилишига қўйилган тақиқни олиб ташлайдилар.
Тақиқ олиб ташланганлиги ҳақида Тизимга маълумот киритилади, тегишли идораларга хабар қилинади.
Тақиқ ва хатлов базасини юритувчи нотариус томонидан суд, тергов, прокуратура органлари ва давлат ижрочисининг тақиқ ва хатловни олиб ташланганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда юборган хабарномаларини олган куни бу ҳақда Тизимга маълумот киритади.



Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish