Давлат ва жамият қурилиши ҳамда ижтимоий-сиёсий соҳадаги ислоҳотлар бўйича саволлар


Ҳокимиятлар бўлиниши принципининг мазмун-моҳиятини ифодалаб беринг



Download 1,04 Mb.
bet24/109
Sana16.06.2022
Hajmi1,04 Mb.
#675893
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   109
Bog'liq
САВОЛ-ЖАВОБ

33.Ҳокимиятлар бўлиниши принципининг мазмун-моҳиятини ифодалаб беринг.
Ҳокимиятлар бўлиниши бу давлат ҳокимияти ваколатларининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятларига тақсимланишидир.
Давлат ҳокимияти ваколатларининг тақсимланиши (моҳияти) – бу учала ҳокимиятнинг мувозанатини, тенглигини ҳамда уларнинг ўзаро бир-бирини тийиб туришини ва қарама-қарши таъсир этишини таъминловчи тизимдир.
Ҳокимият бўлиниши принципи мазмунини тавсифловчи қуйидаги жиҳатларни кўрсатиб ўтиш мумкин:
демократик давлатларда ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд тармоқлари ўзаро ягона давлат механизми сифатида бир-бири билан чамбарчас боғланибгина қолмай, балки улар нисбатан мустақил ҳамдир;
қонун чиқарувчи, ижро этувчи ҳамда суд функцияларини амалга оширувчи давлат органлари ўртасида ҳокимиятларнинг муайян нисбати мавжуд бўлади ҳамда чекловлар ва мувозанат тизими амал қилади.
Ҳокимиятлар бўлиниши принципига кўра ягона давлат ҳокимияти мустақил ва бир-бирига бўйсунмайдиган қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлинади. Ушбу принципнинг вазифаси давлат ҳокимияти тўлалигича бир шахс ёки орган қўлида жамланишига йўл қўймасликдан иборат.
Шу билан бирга, ушбу принципга кўра ҳокимият ваколатлари нафақат унинг турли тармоқлари ўртасида тақсимланади, балки “тийиб туриш ва мувозанатда сақлаш тизими” орқали улар бир-бирини назорат қиладилар.
Ҳокимиятлар бўлиниши принципи Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 11-моддасида конституциявий тузумнинг асосларидан бири сифатида мустаҳкамлаб қўйилган. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими ҳокимиятнинг қонун чиқаручи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади.
Ҳокимиятлар бўлиниши принципини жорий қилишдан мақсад мамлакатда демократиялаштириш жараёнини тезлаштириш, давлат механизмини такомиллаштириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинларининг устуворлигини тан олиш ва пировардида ҳуқуқий давлат барпо этишдир. Ҳокимиятларнинг бўлиниши принципи ҳокимиятнинг суистеъмол қилинишидан, бюрократизмдан ва сиёсий ҳаётдаги бош-бошдоқликдан қутулиш, ҳокимият органларининг мувозанати ва тенглигини таъминлаш, уларнинг ўзаро муносабатларини тартибга солиш имкониятини беради.




  1. Download 1,04 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish