Давлат ва жамият қурилиши ҳамда ижтимоий-сиёсий соҳадаги ислоҳотлар бўйича саволлар


Нотариал иш юритиш қоидалари, нотариал ҳужжатларни сақлаш муддатлари ва тартиби



Download 1,04 Mb.
bet80/109
Sana16.06.2022
Hajmi1,04 Mb.
#675893
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   109
Bog'liq
САВОЛ-ЖАВОБ

7.Нотариал иш юритиш қоидалари, нотариал ҳужжатларни сақлаш муддатлари ва тартиби.
Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддасига асосан нотариал идора нотариал иш юритиш ҳужжатлари ва материалларининг бут сақланишини таъминлаши, ўз нотариал архив ишини юритиши шарт.
Нотариал иш юритиш ҳужжатлари ва материаллари уч йил ўтгач Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивларга топширилиши керак. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивлар томонидан бериладиган нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатлари ва реестрлардан кўчирмалар нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштирилади ҳамда уларни берганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақ ундирилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган муҳрга эга бўлади.
Шунингдек, нотариал иш юритиш қоидалари, нотариал ҳужжатларни сақлаш муддатлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланиши белгиланган. Шу асосда, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2170, 22.12.2010 й.) билан Давлат нотариал идораларида нотариал иш юритиш қоидалари тасдиқланган.
Мазкур Қоидаларга кўра, нотариал иш юритишни тўғри ташкил қилиш учун нотариал идорада раҳбарлик қилувчи нотариус жавобгардир. Нотариал иш юритиш ва (ёки) архив ишларини олиб бориш Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари раҳбарининг буйруғи билан нотариал идора ходимларидан бирига юкланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида” ва “Нотариат тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ нотариал идораларда нотариал иш юритиш ва нотариал ҳаракатлар давлат тилида амалга оширилади.
Нотариал идорада ижро қилиниши лозим бўлган барча ҳужжатлар, шу жумладан аризалар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади. Нотариал идора фаолиятига тегишли бўлмаган хатлар, шахсий ёзишмалар, табрикномалар, таклифномалар ва шунга ўхшаш ёзишмалар рўйхатдан ўтказилмайди.
Нотариал идораларда ҳужжатларни рўйхатга олиш ва уларнинг ижросини назорат қилиш учун “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимидан (бундан кейинги ўринларда Тизим деб юритилади) фойдаланилади.
Ҳужжат унда кўрсатилган барча масалалар ҳал қилиниб, унинг жўнатувчисига жавоб берилганда ижро этилган деб ҳисобланади. Ижро этилган ҳужжатга уларнинг ижроси ва йиғмажилдга тикилиши ҳақида белги қўйилади.
Жўнатилаётган ҳужжат Тизимда рўйхатдан ўтказилади ва унга тегишли тартиб рақами берилади.
Ҳужжатларнинг ижроси бўйича назорат Тизим ёрдамида олиб борилади.
Ҳужжатлар ижро этилганидан кейин нотариал идора ҳужжатлар йиғмажилдларининг намунавий номенклатурасида кўрсатилган йиғмажилдга тикилади.
Жорий иш юритиш реестрлари, мерос ишлари йиғмажилдлари ва тугалланган йиғмажилдлар нотариал идора архивига топширилишига қадар чангдан, қуёш нури таъсиридан ҳимоялайдиган ва уларнинг яхши сақланишини таъминлайдиган шкафларда туради.



Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish