Давлат ва жамият қурилиши ҳамда ижтимоий-сиёсий соҳадаги ислоҳотлар бўйича саволлар


Ўзбекистон Республикаси Конституциясида акс этган фуқароларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини изоҳлаб беринг



Download 1,04 Mb.
bet4/109
Sana16.06.2022
Hajmi1,04 Mb.
#675893
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   109
Bog'liq
САВОЛ-ЖАВОБ

5.Ўзбекистон Республикаси Конституциясида акс этган фуқароларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини изоҳлаб беринг.

Конституцияда белгиланган иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар жамият ҳаётининг моддий асосларини ва муносиб турмуш тарзини яратиш ҳамда ҳар бир шахснинг эркин ривожланишини таъминлашга қаратилган.


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг IX боби иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларга бағишланган. Мазкур конституциявий нормада бу ҳуқуқлар ўзаро биргаликда эътироф этилган. Ушбу тушунчаларни алоҳида тарзда қуйидагича ифодалаш мумкин:
иқтисодий ҳуқуқлар – иқтисодий соҳадаги инсон фаолиятини юридик жиҳатдан белгиловчи ҳуқуқларнинг мажмуидир;
ижтимоий ҳуқуқлар дейилганда, инсонларнинг давлатдан муайян ёрдам олишларига имкон берувчи ижтимоий таъминот ва ижти­моий ёрдам олиш каби ҳуқуқларнинг йиғиндиси тушунилади.
Конституцияда белгиланган иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар сирасига қуйидагилар киради:

  • тадбиркорлик ва қонун билан тақиқланмаган бошқа фаолият юритиш ҳуқуқи;

  • мулк ҳуқуқи (36-модда);

  • ҳар бир шахснинг меҳнат қилиш соҳасидаги ҳуқуқ ва эркинликлари
    (37-модда):

1) меҳнат ҳуқуқи;
2) адолатли шароитларда меҳнат қилиш ҳуқуқи;
3) ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқи;
4) якка тартибда ва жамоа тартибида меҳнат низоларини ҳал этиш ҳуқуқи;
5) дам олиш ҳуқуқи;

  • ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқи (39-модда);

  • соғлиқни сақлаш ва малакали тиббий ёрдам олиш ҳуқуқи (40-модда);

  • таълим олиш ҳуқуқи (41-модда);

  • илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи (42-модда).

Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқ нормаларининг жорий этилиши жамият ҳаётининг моддий асосларини мустаҳкамлаб, инсонлар учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, уларнинг бу борадаги ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборатдир.


6.Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг конституциявий бурчларини тушунтириб беринг.
Фуқароларнинг асосий бурчлари Конституция ва бошқа қонунларда ўз ифодасини топган бўлиб, уларда фуқаролар Конституцияга риоя қилиш билан бирга, ундаги ҳар қандай қоидалар бузилишининг олдини олиши, бошқа шахсларнинг қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбур эканлиги ўз ифодасини топган.
Фуқароларнинг бурчлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
11-бобида белгиланган бўлиб, улар:

  • барча фуқаролар Конституцияда белгилаб қўйилган бурчларини бажарадилар (47-модда);

  • фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар (48-модда);

  • фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асрашга мажбурдирлар. Маданият ёдгорликлари давлат муҳофазасидадир (49-модда);

  • фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар (50-модда);

  • фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурдирлар (51-модда);

  • Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш – Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар (52-модда).




Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish