10-SAVOL:
Давлат ва ҳуқуқ назариясининг методи деганда, давлат ва
ҳуқуқ масалаларини ўрганиш, уларга илмий ёндашишнинг усули,
йўллари, тамойиллари тушунилади. Фаннинг методи амалиётни,
ҳаётни ўрганувчи назариядир. Ўз навбатида, ҳар қандай назария,
шу жумладан юридик (ҳуқуқий) назария давлат ва ҳуқуқни
17
талқин этувчи тегишли юридик методнинг тизимли ва таркибий
ифодасидир; шунингдек назария методнинг билим ҳосил қилувчи
ва яратувчанлик функциясининг ҳосиласидир. Шу боис ҳар
қандай ҳуқуқий назария метод функциясига эга ва шундай
вазифани бевосита ёки билвосита бажаради.
Юридик фаннинг методи – давлат ва ҳуқуқий воқеликларни
англаш, юридик билимлар ҳосил қилувчи ва уларни жамловчи
усуллардан иборат юридик метод. Юридик метод ҳуқуқнинг
тушунчасидан, табиатидан келиб чиқувчи воқеликларни юридик
англаш ҳамда ифодалаш усули ҳисобланади. Юридик методнинг
хусусияти шундаки, у ўзининг билиш мантиғи ва табиатига кўра,
тушунчаларни ифодаловчи ҳуқуқий метод, воқелик ҳақидаги
билимларни ҳуқуқий моделлаштириш усули, воқеликни давлат ва
ҳуқуқ тушунчалари доирасида ҳамда нуқтаи назаридан англаш
усули, воқеликнинг белги, хусусият, жиҳатларини айнан ҳуқуқий
белги, хусусият, жиҳат сифатида тушуниш усули бўлиб, бунда
воқелик ҳуқуқий таърифлар, ҳуқуқий ифодалар ва ҳуқуқий
мезонлар тарзида баён этилади1.
Бошқа фанларнинг методи каби давлат ва ҳуқуқ назария-
сининг методлари ҳам умумий илмий, махсус ва хусусий илмий
усулларга бўлинади. Умумий илмий методлар – табиат, жамият
ва тафаккур ҳодисаларини ўрганишда қўлланиладиган энг уму-
мий ёндашувлар, усуллар, билишнинг умумий принципларидир.
Барча фанлар учун энг умумий универсал метод – диалекти-
кадир. Диалектика назарияси – воқеликларнинг умумий алоқа-
дорлиги ва доимий ривожланиш ҳолатида бўлиши тўғрисидаги
таълимот. Диалектик метод давлат ва ҳуқуқни ўзаро алоқада,
доимий ривожланишда, ўзгаришда, бир типдан иккинчи типга
ҳамда бир шаклдан иккинчи шаклга ўтиш, мазмунан бойиш ва
такомиллашишда, деб тушунтиради.
Диалектик метод давлат ва ҳуқуқ ҳодисаларини тадқиқ
қилишда объектив ҳақиқатга эришишнинг асосий омилидир. Бу
метод давлат ва ҳуқуқнинг моҳиятини жамиятнинг иқтисодий
тузуми сиёсий, ижтимоий, маънавий соҳалар билан узвий боғлиқ,
деб қарайди. Борди-ю, давлат ва ҳуқуқни иқтисодий асосдан
1 Қаранг: Проблемы теории права и государства. – М., 2008. – С.11.
18
ажратиб, тегишли тарихий шарт-шароитдан узилган ҳолда талқин
этилса, уларнинг моҳиятини ҳам, риовжланиш қонуниятларини
ҳам тўғри тушуниб бўлмайди. Диалектик методнинг асосий
талабларидан бири давлат ва ҳуқуқни тарихий воқеалар билан
боғлаб ўрганишдир.
Давлат ва ҳуқуқни ўрганишда диалектик ёндашув талабла-
ридан яна бири илмий объективликдир. Илмий объективлик
ўрганилаётган мавзунинг, яъни давлат ва ҳуқуқнинг жамият
тараққиётининг маълум босқичида объектив зарурият тарзида
вужудга келганлиги, унинг ривожланиши жамиятнинг бошқа
соҳалари билан ўзаро боғлиқ ва алоқадорликда эканлиги, ўз қону-
ниятлари асосида ривожланишини инобатга олишни талаб этади.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси иш кўрадиган умумий метод-
лардан яна бири метафизикадир. “Метафизика” юнонча сўз
бўлиб, маъноси – “физика кетидан келадиган нарса” дегани. У
ҳозирги пайтда фанда “қотиб қолган фикр юритиш усули” маъ-
носида ишлатилади. Ушбу методдан фойдаланиб илмий изланиш
олиб борувчилар давлат ва ҳуқуқ илгаридан мавжуд бўлган, бун-
дан кейин ҳам бўлади, улар абадий ва ўзгармасдир, ҳеч қандай
бошқа ижтимоий ҳодисалар билан ички алоқадорликда эмас, улар
ривожланишда эмас, қандай бўлса шундайлигича сақланиб қола-
ди, деб фикрлайдилар1. Метофизика соф илмий, ижодий метод
эмас, у давлат ва ҳуқуқ ҳодисаларининг туб моҳиятини илмий
равишда очиб беролмайди.
Давлат ва ҳуқуқ назариясининг умумий методлари билан
бир қаторда унинг мавзусини ёритишга ёрдам берувчи махсус ва
хусусий илмий методлари ҳам мавжуд
Do'stlaringiz bilan baham: |