Давлат ва хукук назарияси ва тарихи Узбекистон хукук тизими асосий сохаларининг тавсифи Reja



Download 36,12 Kb.
bet2/4
Sana23.12.2022
Hajmi36,12 Kb.
#895353
1   2   3   4
Bog'liq
Давлат ва хукук назарияси ва тарихи - Узбекистон хукук тизими асосий сохаларининг тавсифи

биринчидан, инсон табиати билан, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий ва бошқа шарт-шароитлар билан белгиланади;
иккиичидан, уларни бошқа ижтимоий ҳодисалар билан қиёслаш асосида жамиятдага ўрни ва ролини аниқлаш мумкин;
учинчидан, давлат ва ҳуқуқ муттасил ривож топиб боради. Жамият тараққиётининг ҳар бир муҳим босқичи улар ривожининг янги поғонасидир.
Мунтазамлилик тамойили. Бу ҳам давлат ва ҳуқуқ назарияси мохият-мазмунини ифодаловчи муҳим тамойиллардан биридир. Бу, энг аввало, анча мураккаб бўлган давлат ва хукуқнинг ички тузипишига алоқадордир. Давлат ва ҳуқуқ таркибий бўлинмаларини атрофлича, мунтазам ўрганиш - давлат ва ҳуқуқ назарияси учун мажбурий методологик талабдир.
Мунтазамлилик тамойили қонунчилик ишининг ҳам зарурий шарти бўлиб қолиши керак. Жумладан, Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни таъминловчи қонунлар, унинг сиёсий тузилиши ва маҳаллий ўзини ўзи бошқаришга доир қонунлар, умуман бутун қонунчилигамиз тўлалигича мунтазамлилик методига қатъий асосланиши керак. Республикамизда олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар ҳам мунтазамлилик асосидагина муваффақиятли амалга оширилиши мумкин.
Шундай қилиб, мунтазамлилик тамойили давлат ва ҳуқуқ назарияси методологик базасига чуқур сингиб кетиши ҳамда илмий тадқиқотларнинг муштараклигани белгалаб бериши, давлат ва ҳуқуқ назариясини ўрганиш ва ўқитишда рўёбга чиқиши керак.
Объективлик тамойили. Объективизм номи билан аталган ушбу тамойил шўролар даврида буржуазия фани тамойили сифатида давлат ва ҳуқуқ назариясидан чиқариб ташланган ва партиявийлик тамойили билан алмаштирилганди. Унга кўра ижтимоий фанлар ишчилар синфи манфаатларини таъминлаши, коммунистик истиқбол мақсадлари учун курашиб, коммунистик ғояларни ҳимоя қилиши керак эди.
Ҳозирги вақтда давлат тузилиши тамойилларида, бошқарув ва давлат қурилиши шаклларида чуқур ўзгаришлар рўй бермокда. Улар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда қонун ҳужжатларида ўз ифодасини топган. Бу даврда жамият давлат ва ҳуқуқ назарияси сифатида майдонга чиқувчи методологияга жуда муҳтож бўлади. Бироқ бу ерда ҳар қандай методология ҳам тўғри келавермайди. Назариётчи олимлар олдида объектив равишда илмий асосга эга бўлган, ҳаддан зиёд ғоявийлаштириш ва синфий ёндашувлардан холи методларни яратиш вазифаси кўндаланг бўлади.
Шўро тузуми даврида узоқ вақт мобайнида давлат ва ҳуқуққа оид тадқиқотларда мутлақ синфий ёндашув, ҳаддан ташқари мафкуралаштириб, мутлақлаштирилиб юборилган нуқтаи назарлар ҳукмрон бўлди. Бу эса, тарихнинг ўнқир-чўнқир, нотекис йўлини ўтмиш маданий-маънавий меросига боғлаб ўрганиш имконини бермасди. Монополизм тахлил воситаларининг бир ўлчовлилиги, фақат бир йўналишда ишлатилиши давлат ва ҳуқуқнинг зиддиятли, қарама-қарши моҳиятини ҳисобга ололмасди. Синфий ёндашув аста-секин мафкуравий муросасизлик, биқиқликка олиб келди. Синфий ёндашув муқаррар равишда, Марксгача бўлган тафаккур, давлат ва ҳуқуқ ҳамда унинг роли ҳақидаги принципиал масалаларни нафақат очиб бериш, балки, ҳатто уларни тўғри қўйишни ҳам уддалай олмасди, деган фикрга олиб келарди.
Методологиядаги қатъий бирёкламалик қадриятларга муносабатда ҳам хатоларга олиб келди. Ҳаддан зиёд мафкуравийлик давлат ҳақидаги тасаввурларнинг сохталаштирилишига сабаб бўлди. Давлатнинг функцияси оқибат-натижада фақат эзувчиларни ҳимоялашга қаратилади, деб ҳисобланарди. Шу сабабдан ҳам давлатни таърифлашда унинг синфийлик жиҳатига урғу бериларди. Ҳуқуққа муносабатда ҳам худди шундай ҳолат юзага келганди: «ҳукмрон синфнинг қонун даражасига кўтарилган иродаси» сифатида унинг императив - синфий жиҳатлари таъкидланарди.
Шу даражада сохталаштирилган, нотўғри мафкуравийлаштиришнинг сабаблари нимада? Бундай сабаблар, афтидан, кўп бўлиб, уларнинг бирини XX асрда сохталаштирилган социологизмнинг ривожидан қидириш керак. Айнан шу даврда А.Я.Вишинский ўз издошлари ёрдамида мамлакатни маъмурий буйруқбозлик асосида бошқариш эҳтиёжларига муганосиб ҳуқуқ назариясини қарор топтирди.
1938 йили собиқ совет ҳуқуқшунослик фани ходимлари-нинг Бутуниттифоқ кенгаши томонидан илгари сурилган қуйидаги таклиф ҳуқуқни янгича тушунишга асос қилиб олинди: «Совет социалистик ҳуқуқи социалистик давлат томонидан белгаланган ёки тасдиқланган ҳамда ишчилар синфи ва барча меҳнаткашлар иродасини ифодаловчи хулқ-атвор қоидалари (нормалари) мажмуи бўлиб, уларнинг қўлланилиши социалистик давлат томонидан мажбурлов кучи билан таъминланади»10.
Ҳозирги замон давлат ва ҳуқуқ назарияси учун объективлик тамойили ҳам катта аҳамият касб эта бориб, илмий хулосалар ва таклифларда ғаразгўйлик, у ёки бу сиёсий тузилмага «яхши кўриниш» истаги каби иллатлардан фанни халос қилиш жараёни кечмоқда.
Бу тамойил илмий изланишларда мамлакатимиз ютуқларини хорижий тажрибани ўрганиш билан қўшиб олиб боришни методологак жиҳатдан уддалашни кўзда тутади. Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий ҳаётида юз бераётган янгиланиш жараёнлари шароитида инсон ҳақ-ҳуқуқпари ва эркинликлари жаҳон андозаларини билиш, уларни республикамизда ижодий қўллаш заруриятга айланмоқда.
Биринчи чақириқ Олий Мажлиснинг олтинчи сессиясида сўзга чиқар экан, Президент И.Каримов куйидаги масалага эътиборни қаратди: «Навбатдаги муҳим масала - республиканинг қонун ҳужжатларини инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро меъёрлар ва стандартларга мувофиқ ҳолга келтиришдир. Жаҳонда инсон ҳуқуқлари соҳасида 70 стандарт қабул қилинган. Бу ҳужжатларда ҳукуматнинг ўз фуқаролари олдидага мажбуриятлари ва уларга нисбатан қилиши шарт бўлмаган ишлар белгалаб берилган. Ўзбекистон ҳозирча бу стандартлардан 15 тасига қўшилган».11
Бироқ, бу нарса мутлақо хорижий тажрибани кўр-кўрона ўзлаштириб олишни англатмайди. Мазкур ишда халқимизнинг маданий ва маънавий анъаналарини ҳисобга олиш шарт. Бу эса, ҳар қандай тажрибани ўзлаштиришга жиддий ёндашишни талаб қилади.
Давлат ва ҳуқуқ назариясининг методологая сифатидаги аҳамияти давлат фаолиятининг муайян соҳаларида ҳуқуқий тартибга солишнинг қоида ва шартларини ўрганувчи махсус соҳавий юридик фанлар унинг қонуниятларидан фойдаланишида ёрқин намоён бўлади. Бироқ, давлат ва ҳуқуқни билишнинг ҳам махсус, ҳам алоҳида методлари шундай билиш воситаларини қўллашдан иборатки, улар фақат давлат-ҳуқуқий реалликнинг ўзига хос соҳаларини ўрганишгагина ярайди. Алоҳида метод орасида, бизнингча, аниқ-социологик, қиёсий-ҳуқуқий, расман-юридик (қатъий норматив), ҳуқуқий моделлаштириш, шунингдек, математик, математик-статистика, кибернетика ва бошқа методларни айтиб ўтиш керак.
Қабул қилинган қарорлар самарадорлигини, ҳуқуқий тартибга солиш ёки ҳуқуқий муҳофазанинг ўз вақтида ва таъсирчан бўлишини баҳолаш чоғида ҳуқуқий ва давлат институтлари фаолиятининг турли соҳаларини ўрганишда аниқ социологик метод кўпинча ягона тўғри йўл бўлиб чиқади.
Ушбу метод ижтимоий амалиёт эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда муҳим давлат-ҳуқуқий масалаларни ҳал этишга ёндашишга кўмаклашибгина қолмай, балки яқин келажакда биринчи навбатда ечилиши зарур бўладиган бир қатор муаммоларни аниқлашга ҳам ёрдам беради. Буни мисол ёрдамида тушунтиришга ҳаракат қиламиз.
Мамлакатимиз бозор иқтисодиётига шахдам қадамлар билан кириб бормокда. Бу жуда мураккаб ва қийин жараёндир. Бинобарин, бу ерда давлат ва ҳуқуқ ривожининг умумий қоида ва тамойилларини, хусусиятлари ва йўналишларини аниқлашнинг ўзи кифоя қилмайди. Амалдаги муносабатларда бозор қандай фаолият кўрсатади, яна ҳам муҳимроғи, бутунича давлат-ҳуқуқий тизими ва унинг ҳар бир унсури доирасида самарали фаолият кўрсатишини қандай таъминлайди, буни аниқ билиш лозим.
Республикамизда бу масалаларга катта эътибор бериб келиняпти ва уларнинг кўпчилиги муваффақиятли ҳал этилнпти. Жумладан, Президентимиз И.Каримов таъкидлаганидек, бозор инфратузилмасини яратиш ва унинг фаолияти жараёнларини мувофиқлаштириб боришни таъминловчи қонун ҳужжатлари фаол шакллантирилди. Уларнинг асосий қоидалари банклар, банк фаолияти, пул тизими, тадбиркорлик тўғрисидаги, суғурта, биржалар фаолияти тўғрисидаги, қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисидаги ва бошқа қонунларда ўз аксини топди. Мазкур қонунларнинг қабул килиниши билан бозор механизмларини ривожлантиришининг мустаҳкам пойдевори яратилди12.
Юқорида кўрсатилган муаммоларни муваффақиятли ҳал атиш учун давлат ва ҳуқуқ назарияси анкета сўровлари, мулоқотлар уюштириш, тажрибалар ўтказиш каби қатор методлардан фойдаланади. Ниҳоят, буларнинг ҳаммаси ҳуқуқий ечимларнинг энг мақбул йўлларини топиш, ижтимоий-ҳуқуқий ислоҳотларни ўтказиш соҳасида, жиноятчиликка қарши, унинг энг хавфли кўринишлари - уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашда илмий асосланган истиқбол режаларини ишлаб чиқиш мақсадида олиб борирадиган аниқ социологик метод доирасига киради.

Download 36,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish