Давлат ҳУҚУҚ назарияси” кафeдраси


Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлар учун



Download 136,56 Kb.
bet7/18
Sana24.02.2022
Hajmi136,56 Kb.
#225639
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18
Bog'liq
12 (2)

1.2 Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлар учун ҳуқуқий имтиёз ва преференциялар бериш тартиби

Тадбиркорлик субъектларининг ўз ҳуқуқ, имтиёз ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиши, давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, бошқа ташкилотларнинг қонунга хилоф қарорлари, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади12.


Тадбиркорлик мамлакатимиз иқтисодиётини ҳаракатга келтирувчи, уни ривожлантирувчи асосий куч ҳисобланади. Шу сабабли, тадбиркорликни қўллабқувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган масалалардан биридир. Сўнгги йилларда тадбиркорларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш учун бир қатор ишлар амалга оширилди: матбуотда мақолалар чоп этилмоқда, брошюралар, дарсликлар, ўқув қўлланмалари, кўргазмали ташвиқот воситалари тайёрланди ва аҳоли ўртасида тарқатилди. Улардан тадбиркорлар ўзлари учун зарур барча фойдали маълумотларни олишлари мумкин. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий ҳимоя қилиш нафақат тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган субъектларга нисбатан балки, ўз уставида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши ҳуқуқи кўрсатилган субъектларга нисбатан ҳам тадбиқ этилади. Тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоя ва имтиёз бериш тизими кенг қамровлик асосида амалга оширилади. Ушбу тизим тадбиркорлик қўлланиладиган барча соҳаларда беистисно тарзда амалда бўлади. Ҳуқуқий ҳимоя тизими нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ёки суд орқали ҳимояланиш ҳуқуқи орқали, балки давлат ва нодавлат, суд ва суддан ташқари бошқа тузилмалар орқали ҳам амалга оширилади. Ҳуқуқий ҳимоя юксак даражада юридик таъминланган. Бошқача айтганда, ҳуқуқий ҳимоянинг усуллари, воситалари, шакллари, уни амалга ошириш жараёни қонун нормаларида батафсил тартибга солинган. Бу эса ҳуқуқий имтиёзнинг қонунийлигини таъминлайди. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоя тизими энг аввало тадбиркорларни фаоллигига таянади.
Ҳар бир тадбиркорлик субъекти ўз ҳуқуқ, имтиёз ва манфаатларини ҳар қандай бузилишлардан энг аввало ўзлари фаол ҳимоя қиладилар ва қонунда йўл қўйилган барча воситалардан (ўзини–ўзи ҳимоя, суд орқали ҳимояланиш, оператив таъсир усулларини қўллаш ва ш.к.) фойдаланишга ҳақли13. Агар тадбиркор ўз бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ўзи хохламаса (агар бунда учинчи шахслар ёки давлат манфатларига путур етказилган ёки тадбиркор ҳимояланиши лаёқатига эга бўлмаган ҳоллар мустасно) ҳеч ким унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида талаб қўя олмайди. Қонунларда тадбиркорларни ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг юридик имкониятлари белгилаб қўйилади, бу имкониятдан фойдаланиш, уларни амалга ошириш тадбиркорнинг ўзига боғлиқ. Тадбиркорларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими ўзининг яққол ифодаланган ташкилий – ҳуқуқий тузилмаларига эга. Бу тузилмалар ичида адлия идоралари ўзига хос ўрин эгаллайди. Бу ҳолат фақат мамлакатимиз ҳуқуқ тизими учунгина хос ҳолатдир. Хорижий мамлакатларда ҳам тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоя механизми яратилган, бироқ алоҳида, махсус ваколатли ташкилий тузилмалар мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг 2005 йил 14 июнда “Тадбиркорлик субектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3619-сон Фармони қабул қилинди14. Мазкур Фармон жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада эркинлаштириш, назорат органларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувини камайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти асоссиз чекланишига йўл қўймаслик, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддаси талабларига сўзсиз риоя этиш мақсадида қабул қилинган. Ушбу норматив ҳужжатда илк бор тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини фақат суд орқали қўлланиш тартиби жорий этилди. 2005 йил 14 июнда Ўзбекистон Республикаси Президенти “Тадбиркорлик субектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–3619-сон Фармонларини таъкидлаш мумкин Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимининг қонуний асосларидан бири бўлиб 2012 йил 20 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартибтаомиллари тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасида тадбиркорлар ҳуқуқий ҳимоя қилишда қуйидаги принцилар белгилаб ўтилади:
-тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи ҳимоя қилинишининг, жамоат хавфсизлигининг ҳамда атроф-муҳит муҳофаза қилинишининг таъминланиши;
-рақобатни чеклайдиган рухсат бериш тартиб-таомиллари белгиланишига йўл қўйилмаслиги; рухсат бериш тартибтаомилларининг ошкоралиги, очиқлиги ва тушунарлилиги;
-рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг «бир дарча» орқали берилиши; -рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тартибига доир талабларнинг ягоналиги; тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг устуворлиги кабилардир.
Юқорида кўрсатилган вазифаларнинг ҳал этилиши нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланиб, мақоми, йўналиши ва фаолияти кўлами, мулк шаклидан қатъи назар, тадбиркорлик субъектларини бирлаштириб турувчи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан таъминланиши кўзда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармони аввало тадбиркорлик фаолияти ривожланиши ва бизнеснинг қонуний манфаатлари муҳофазасини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолияти тубдан такомиллаштирилишини назарда тутади.  Фармонда Савдо-саноат палатасининг қуйидаги аниқ ва энг муҳим вазифалари белгилаб берилган15:
а) тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва имтиёз соҳасида – тадбиркорлик субъектлари, айниқса, уларнинг ўз фаолиятини йўлга қўйиш даврида қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли муҳофаза қилиш кафолатларини кучайтириш, соҳанинг жадал ривожланишига ҳар томонлама кўмак бериш, хусусий мулк ва тадбиркорликнинг устуворлик роли ва дахлсизлигини таъминлаш, мамлакатимиз туман ва шаҳарларида аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш; 
б) ваколатли органлар томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ҳолатини таҳлил қилиш ҳамда таҳлил натижаларини тизимли равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа ваколатли органларга тақдим этиш; 
с) тадбиркорлик фаолияти соҳаси қонунчилигининг авваламбор маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижро этилиши устидан жамоат назоратини ўрнатишнинг самарали тизимини жорий этиш ва уларнинг фаолияти бўйича мустақил баҳолаш мезонини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш; 
д) давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлари ва ходимларига нисбатан шикоят аризалари билан мурожаат қилган тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини ҳимоя қилиш; 
э) тадбиркорлик субъектлари фаолияти мониторингини амалга ошириш ҳамда улар фаолияти текширувларида Палата аъзоларининг иштирок этиши. 
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари имтиёз ва хуқуқлар берилган:

  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга;

  • юридик шахс бўлган бошқа тадбиркорлик субъектларининг муассислари (иштирокчилари) бўлишга;

  • мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулкка эгалик қилишга, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга;

  • ўз фаолияти йўналишларини, товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларни ва ўз товарларининг (ишларининг, хизматларининг) истеъмолчиларини мустақил равишда танлашга;

  • тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олишга, бундан товарлар (ишлар, хизматлар) бозорида устун мавқени эгаллаб турган тадбиркорлик фаолияти субъектлари мустасно;

  • Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек банклар билан ўзаро муносабатларида тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги принципи амал қилиб, унга мувофиқ қонун ҳужжатларида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик фаолияти субъектининг фойдасига талқин этилади.

Аҳолини тадбиркорлик фаолиятига янада кенг жалб қилиш ва қонуний меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қўшимча шарт-шароитларни яратиш ва преференциялар бериш мақсадида16:
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлари жисмоний шахслар жами даромадлари таркибига киритилмайди.
2. 2020 йил 1 июлдан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати иловага мувофиқ кенгайтирилган.
3. 2020 йил 1 июлдан бошлаб шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ:

  • ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатга олиш хабар бериш тартибида ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи матрицали штрих код (QR-код) берган ҳолда махсус мобиль илова ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади ҳамда вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини бериш тартиби бекор қилинади;

  • ўзини ўзи банд қилган шахслар 2020 йил учун ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи ҳажмида тўлайди ҳамда ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади ва ундан келиб чиққан ҳолда якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган тартибда пенсия ҳисоблаш учун даромад ҳажми аниқланади;

  • ўзини ўзи банд қилган шахслар ёлланма ишчиларни жалб қила олмаслиги ҳамда иш берувчига эга бўла олмаслиги тўғрисидаги талаб сақланиб қолади.

4. Интернет тармоғи орқали хизматлар кўрсатувчи (ишлар бажарувчи) ўзини ўзи банд қилган шахсларга (фрилансинг) қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

  • кўрсатилган хизматлар (бажарилган ишлар) учун чет элдаги жисмоний ва юридик шахслар — норезидентлардан хорижий валютадаги тўловларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига тегишли маълумотларни киритмаган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг банкларидаги ҳисоб рақамларига қабул қилинди;

  • контракт тузмасдан, келишув тўғрисидаги оммавий таклифни (оферта) қабул қилиш ёки электрон ёзишмалар алмашиш ёхуд ҳисоб-китоб фактураларни (инвойс), шу жумладан электрон шаклда тақдим қилиш йўли билан чет эллик жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш).

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 2020 йил 1 июлга қадар ўзини ўзи банд қилган шахсларни масофадан туриб рўйхатга олиш учун қуйидаги имкониятларни назарда тутувчи мобиль иловани ишлаб чиқсин ҳамда жорий қилинди:

  • буюртмаларни қабул қилиш ва кўрсатилган хизматлар (товарлар) учун тўловларни амалга ошириш;

  • юридик шахсларга хизматлар кўрсатишда (товарларни сотишда) электрон ҳисоб-китоб фактураларни тақдим қилиш;

  • мобиль илова ёрдамида ихтиёрий асосда даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш ҳамда ушбу маълумотлардан кейинчалик, шу жумладан кредит олиш ва (ёки) солиқларни ҳисобдан чиқариш мақсадида фойдаланиш;

  • ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг товарларини (ишларини, хизматларини) реклама қилиш;

  • кўрсатилаётган хизматлар (товарлар) сифатини баҳолаш ва истеъмолчилар томонидан фикр-мулоҳазалар қолдириш.

6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

  • жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда юридик шахслар — тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қайта рўйхатдан ўтказиш катта миқдорларда солиқ қарздорлиги мавжуд бўлмаган тақдирда хабар бериш тартибини қўллаган ҳолда бекор қилинади;

  • якка тартибдаги тадбиркорларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш уларни давлат томонидан рўйхатдан ўтказилаётганда (қайта рўйхатга олинаётганда) тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш жойи бўйича амалга оширилади;

  • якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома унда якка тартибдаги тадбиркорнинг фотосурати акс эттирилган ҳолда берилади.

7. Белгилаб қўйилсинки, ўзини ўзи банд қилган шахслар учун назарда тутилган фаолият турлари билан шуғулланувчи, иштирокчилари сони камида уч нафар бўлган оилавий корхоналар айланмадан солиқни белгиланган миқдордан 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлайдилар.
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси 2021 йилда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни осонлаштириш, шу жумладан қуйидагиларга имкон яратувчи сервислардан реал вақт режимида фойдаланишга ёрдам берадиган «Бизнес навигатор» ахборот тизимини жорий қилсин:

  • тадбиркорлик фаолиятининг тегишли ҳудуддаги рақобатбардош турини танлаш;

  • кредит олиш учун зарур бўлган бизнес-режа лойиҳаси ва ҳужжатлар тўпламини шакллантириш;

  • тегишли тадбиркорлик фаолияти учун тақдим этилган имтиёз ва преференциялар тўғрисида маълумот олиш;

  • тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун кўчмас мулк объектларини танлаш.

9. Қуйидагилар:

  • Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги «Бизнес навигатор» ахборот тизимини яратиш бўйича буюртмачи этиб;

  • Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари «Бизнес навигатор» ахборот тизимини яратиш, техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ишларнинг молиялаштириш манбаи этиб белгилансин.

10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда 2021 йилга мўлжалланган солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясини тайёрлашда қуйидагиларни назарда тутсин:

  • ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқ суммасининг энг кам миқдорини ўрнатиш;

  • якка тартибдаги тадбиркорларнинг ёлланма ишчиларига ёлланиб ишлаш асосида меҳнат фаолиятини олиб борувчи шахслар учун ўрнатилган солиққа тортиш тартибини татбиқ қилиш.

  • Мамлакатимизда инвестиция муҳитини янада яхшилаш, хусусийлаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш, республиканинг ишчи кучи мавжуд бўлган ҳудудларида янги иш жойларини яратиш дастурларини амалга оширишга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар кенг жалб этилмоқда. Хоразм вилояти мисолида оладиган бўлсак, бугунги кунда вилоятда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони178 тани ташкил этмоқда. Биламизки, таваккал қилмагунча тадбиркор бўлишнинг имкони йўқ. Айниқса, ишбилармонларнинг бошқа бир давлатда фаолиятини йўлга қўйиши эса икки карра таваккалчилик деганидир.

Бугунги кунда хорижий инвесторларга имтиёз ва преференциялар тақдим этиш, шунингдек, чет эл инвестиция иштирокидаги корхоналар фаолиятини рағбатлантиришга қаратилган асосий қонунлар, Президент фармонлари ва қарорлари, Ҳукумат қарорлари қабул қилинган. Хусусан, инвестиция иштирокидаги корхоналар учун қуйидагича имтиёзлар белгиланган:
Ўзбекистон Республикасининг «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан:
- мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган ва лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича четдан келтириладиган қурилиш материалларини божхона тўловларидан (бундан қўшимча қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлар мустасно);
- махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни экспортга реализация қилиш учун фойдаланадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар мустасно);
- тасдиқланган рўйхат бўйича технологик ускуналарнинг ўхшаши Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиганини олиб киришда божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар мустасно).
Ушбу имтиёзлар имтиёзлар киритилган инвестициялар ҳажмига қараб 3 йилдан 10 йил муддатгача, жумладан17:
- 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 3 йил муддатга;
- 3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 5 йил муддатга;
- 5 миллион АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 7 йил муддатга;
- 10 миллион ва ундан кўп АҚШ доллари ҳажмидаги инвестицияларга – 10 йил муддатга берилади.
Қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар (Солиқ кодексининг 246-моддаси):
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб кирилаётган технологик асбоб-ускуналар, шунингдек бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, агар уларни етказиб бериш технологик асбоб-ускуналарни етказиб бериш контракти шартларида назарда тутилган бўлса. Импорт қилинган технологик асбоб-ускуналар олиб кирилган пайтдан эътиборан уч йил мобайнида экспортга реализация қилинган ёки текин берилган тақдирда, мазкур имтиёзнинг амал қилиши қўшилган қиймат солиғи тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланган ҳолда бекор қилинади.
Бож тўлови бўйича имтиёзлар (Божхона кодексининг 297-моддаси)18:
- Устав фондида (устав капиталида) чет эл инвестицияларининг улуши камида ўттиз уч фоиз бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар томонидан улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил давомида ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун божхона ҳудудига олиб кириладиган мол-мулкка;
- чет эллик инвесторлар, чет эллик инвесторлар билан тузилган меҳнат шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида турган чет давлатлар фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий равишда яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсий эҳтиёжлари учун божхона ҳудудига олиб кириладиган мол-мулкка;
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига умумий суммаси эллик миллион АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ бўлган тўғридан-тўғри инвестицияни амалга оширган чет эллик юридик шахслар томонидан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларга, башарти олиб кирилаётган товарлар уларнинг ўз ишлаб чиқариш маҳсулоти бўлса;
- маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишлар олиб бориш учун мўлжалланган ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда иштирок этаётган чет эллик инвестор ёки бошқа шахслар томонидан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларга, шунингдек инвестор томонидан божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган, маҳсулот тақсимотига оид битимга мувофиқ инвесторга тегишли бўлган маҳсулотга бож тўловларидан имтиёз қўлланилади.
Ушбу вазифаларни амалга ошириш юзасидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида республикамизда солиқ ва божхона тўловларидан имтиёз ва преференциялар қўллаш орқали чет эл инвестицияларини жалб қилинди.

Download 136,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish