Мундарижа
I-БОБ. Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий имтиёз ва преференциялар бериш тартибининг назарий асослари
1.1 Ўзбекистон Республикасида хуқуқий имтиёзлар ва преференциялар беришнинг назарий асослари
1.2 Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлар учун ҳуқуқий имтиёз ва преференциялар бериш тартиби
1.3 Ўзбекистон Республикасида айрим ходимлар учун хуқуқий имтиёзлар ва кафолатлар бериш
II-БОБ. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка давлат томонидан ҳуқуқий имтиёз ва преференциялар бериш тартибини такомиллаштиришнинг ўзига хос жиҳатлари
2.1 Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш
2.2. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқий имтиёз ва преференциялар бериш тартиби
2.3 Кичик бизнес субъектларига имтиёз ва преференциялар бериш орқали янги иш жойлари ташкил этишни рағбатлантириш
III-БОБ. Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий имтиёз ва преференциялар бериш тартибини такомиллаштириш йўллари
3.1 Ҳуқуқий имтиёз ва преференциялар бериш тартибини такомиллаштиришнинг хориж тажрибалари
3.2 Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий имтиёз ва преференциялар бериш тартибини такомиллаштириш йўллари
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Кириш
Мавзунинг долзарблиги. Мамлакатимизнинг мустақилликка эришиши ва ўз истиқлол ҳамда тараққиёт йўлини танлаши мавжуд ижтимоий муносабатлар тизимида қатор ўзгаришларни юзага келтирди. Шу жиҳатдан олганда, бундай ўзгаришларнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуққа ва унинг манбалари (шакллари)га таъсири натижаларини ҳамда ҳуқуқни қўллаш жараёнида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни шарҳлаш масалаларини шарҳлаш масалаларини илмий-амалий жиҳатдан изоҳлаб бериш ва тўғридан тўғри амал қиладиган, оддий фуқароларнинг англаши ва тушуниши учун қулай бўлган ва иложи борича қўшимча қонун ости ҳужжати қабул қилиш талаб қилинмайдиган қонунларни ишлаб чиқиш механизмларини илмий назарий жиҳатдан тадқиқ қилиш бугунги кунда ҳуқуқшунос олимлар олдида турган долзарб вазифалардан биридир. Шу билан бирга, айрим хўжалик юритувчи субъектларга имтиёзлар, преференциялар ва эксклюзив ҳуқуқлар бериш юзасидан шаклланган амалиёт қуйидагилар каби қатор жиддий муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бозорда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва бизнес юритиш учун тенг шарт-шароитлар яратиш, фаол тадбиркорлик ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, инсофли рақобат принциплари амалга оширилишини таъминлаш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг вазифаларига мувофиқ1:
солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар (кейинги ўринларда имтиёзлар деб юритилади) қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари билан умуман тармоқлар, фаолият соҳалари, ҳудудлар учун берилади, шунингдек, аниқ мақсадга эга бўлиши ҳамда аниқ ижтимоий, иқтисодий ва молиявий натижаларга эришишни таъминлаши зарур;
вақтинчалик имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари билан 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
индивидуал имтиёзлар, алоҳида ҳолларда, хусусий сектор инвестиция киритишдан манфаатдор бўлмаган тармоқларда ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун, аниқ ижтимоий ёки иқтисодий асослар мавжуд бўлганда ёхуд Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари билан берилади;
имтиёзлар беришга, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган (импорт қилинадиган) товарлар рўйхатларини тасдиқлашга доир ҳукумат ва идоравий қарорларни қабул қилиш тақиқланади;
Do'stlaringiz bilan baham: |