Давлат таълим стандарти – 1) таълим олиш шаклидан қатъий назар битирувчилар эришишлари зарур бўлган таълим даражасини белгиловчи асосий ҳужжат; 2) ўқув фани бўйича таълимнинг якуний натижаларини белгиловчи асосий ҳужжат; 3) таълим дастурлари мазмунининг минимуми, ўқувчилар томонидан бажариладиган ўқув ишларининг максимал ҳажми, шунингдек, битирувчиларнинг тайёргарлик даражаларига қўйилувчи талаблар.
Дарс - бевосита ўқитувчи раҳбарлигида муайян ўқувчилар гуруҳи билан олиб бориладиган таълим жараёнининг асосий шакли.
Дарслик – муайян фан бўйича таълим мақсади, ўқув дастури ва дидактик талабларга мувофиқ белгиланган илмий билимлар тўғрисидаги маълумотларни берувчи манба.
Do'stlaringiz bilan baham: |