Бакалавриат - мутахассисликлар йўналиши бўйича фундаментал ва амалий билим берадиган, таълим олиш муддати камида тўрт йил давом этадиган таянч олий таълим.
Башоратлаш - бўлажак дарсни ташкил этилишининг турли варианларини баҳолаш ва улардан қабул қилинган мезонларга мувофиқ энг маъқулини танлаб олиш.
Баҳо – таълим олувчиларга уларнинг таълим олиши, билимларни ўзлаштиришга нисбатан ижодий ёндошишини рағбатлантириш мақсадида таъсир кўрсатиш воситаси.
Билим– шахснинг онгида тушунчалар, схемалар, маълум образлар кўринишида акс этувчи борлиқ ҳақидаги тизимлаштирилган илмий маълумотлар мажмуи.
Билим олиш – борлиқни идрок этиш, ўрганиш, машқ қилиш ва муайян тажриба асосида хулқ-атвор ҳамда фаолият кўникма, малакаларининг мустаҳкамланиб, мавжуд билимларнинг такомиллашиб, бойиб бориш жараёни.
Do'stlaringiz bilan baham: |