Тарбия назарияси – педагогиканинг муҳим таркибий қисми; тарбиявий жараён мазмуни, шакл, метод, восита ва усуллари ҳамда уни ташкил этиш муаммоларини ўрганади.
Тафаккур (ижтимоий воқеа-ҳодисаларнинг онгда тўлақонли акс этиши, инсон ақлий фаолиятининг юксак шакли).
Ташҳис –дидактик жараён кечадиган барча шароитларни ойдинлаштириш, унинг натижаларини белгилаш.
Таълим – ўқувчиларга назарий билимларни бериш асосида уларда амалий кўникма ва малакаларни шакллантириш, уларнинг билиш қобилиятларини ўстириш ва дунёқарашларини тарбиялашга йўналтирилган жараён.
Do'stlaringiz bilan baham: |