Педагогика (юнонча «paidagogike» бўлиб, «paidagogos» - бола, етаклайман) – ижтимоий тарбиянинг умумий қонуниятлари, муайян жамиятда ягона ижтимоий мақсадга мувофиқ ёш авлодни тарбиялаш ҳамда унга таълим беришнинг моҳияти ва муаммоларини ўрганадиган фан.
Педагогика тарихи – таълим ва тарбиянинг юзага келиши, тараққий этиши, муайян тарихий даврларда етакчи ўрин эгаллаган педагогик фикрлар тараққиёти масалаларини ўрганади.
Педагогик илмий-тадқиқот методлари – шахсни тарбиялаш, унга муайян йўналишларда чуқур, пухта илмий билимларни бериш тамойиллари, объектив ва субъектив омилларини аниқловчи педагогик жараённинг ички моҳияти, алоқа ва қонуниятларини махсус текшириш ва билиш усуллари.
Do'stlaringiz bilan baham: |