Коррекцион-тарбиявий ишлар - шахснинг аномал ривожланиши хусусиятларига кўра умумий педагогик таъсир кўрсатиш чора-тадбирлари тизими.
Кўникма – шахснинг муайян ҳаракат ёки фаолиятни ташкил эта олиш қобилияти.
Кўргазмали методлар - предмет, ҳодиса ёки жараёнлар моҳиятини табиий ҳолатда намойиш қилиш, уларнинг макетларини кўрсатишда қўлланилувчи усуллар.
Лицей (коллежда) маъруза – ўқув материалини ўқувчиларнинг идрок этиш фаолиятларини фаоллаштириш услублари билан биргаликда давомли оғзаки баён этиш (80-90 минут), берилаётган материалнинг схематик моделини тузиш (асосий фикрни тезис ёки лойиҳа кўринишида ёзиб олиш) ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |