Дидактик ташҳис мақсади – ўқув жараёнининг самарадорлигини аниқлаш, баҳолаш ва таҳлил қилиш.
Дидактик тизим (юнонча «systema» – яхлит, қисмларда ташкил топган, бирлаштириш) – маълум мезонлари асосида таълим жараёнинг яхлит ҳолатини белгилаш, ажратиб кўрсатиш.
Дидактик ўйин – ўрганилаётган объект, ҳодиса ва жараёнларни моделлаштириш асосида ўқувчининг билишга бўлган қизиқиши ва фаоллик даражасини рағбатлантирувчи ўқув фаолияти тури.
Дунёқараш - табиат, жамият, тафаккур ҳамда шахс фаолияти мазмунининг ривожланиб боришини белгилаб берувчи диалектик қарашлар ва эътиқодлар тизими.
Жазолаш - тарбияланувчининг хатти-ҳаракати ва фаолиятига салбий баҳо бериш усули.
Жамоа (лотинча «коллективус» сўзининг таржимаси бўлиб, йиғилма, омма, биргаликдаги мажлис, бирлашма, гуруҳ каби маъноларни англатади) - бир неча аъзо (киши)лардан иборат бўлиб, ижтимоий аҳамиятга эга умумий мақсад асосида ташкил топган гуруҳ.
Do'stlaringiz bilan baham: |