Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида



Download 0,52 Mb.
bet9/15
Sana21.03.2022
Hajmi0,52 Mb.
#505023
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15
Bog'liq
470 07.06.2019

(36-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
37. Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш бўйича сўнгги икки йилда умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ва экспертлар томонидан ўтказилган назорат ишлари натижалари, давлат таълим стандартлари ва ушбу ташкилотларнинг уставида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши даражаси асосида қуйидаги хулосалардан бири қабул қилинади:
назорат ишларида қатнашган ўқувчиларнинг 55 фоизи ва ундан кўпи ижобий баҳоланиб, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотини аттестациядан ўтказиш мезонларида белгиланган умумий баллнинг 55 фоизи ва ундан кўпини тўплаганда «аттестациядан ўтди»;
назорат ишларида қатнашган ўқувчиларнинг 45 фоизи ва ундан кўпи қониқарсиз баҳоланиб, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотини аттестациядан ўтказиш мезонларида белгиланган умумий баллнинг 55 фоизидан кам балл тўплаганда «аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилади.
38. Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилоти «аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилса:
давлат умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаси раҳбари ва раҳбари ўринбосарларининг малакаси етарли эмас деб топилади ҳамда иш берувчи томонидан улар билан тузилган меҳнат шартномаси белгиланган тартибда бекор қилинади;
давлат умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасасидаги фаолиятига бир йил тўлмаган раҳбар ва раҳбар ўринбосарлари мажбурий равишда навбатдан ташқари малака оширишга юборилиб, давлат умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаси бир йилдан кейин қайта аттестациядан ўтказилади ҳамда давлат умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаси унинг натижаларига кўра аттестациядан ўтмаган тақдирда, раҳбар ва раҳбар ўринбосарлари билан тузилган меҳнат шартномаси белгиланган тартибда бекор қилинади;
нодавлат умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотлари лицензиясининг амал қилиши белгиланган тартибда тугатилади.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан «аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилган нодавлат умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотлари ўқувчиларини бошқа давлат умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларига кўчириш чоралари кўрилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Мактабдан ташқари таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш бўйича эксперт комиссиялари томонидан ўтказилган назорат ишлари натижалари, давлат таълим талаблари ҳамда ўқув дастурларига ва уставида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши даражаси асосида қуйидаги хулосалардан бири қабул қилинади:
(39-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
назорат ишларида қатнашган таълим олувчиларнинг 55 фоизи ва ундан кўпи ижобий баҳоланиб, мактабдан ташқари таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш мезонларида белгиланган умумий баллнинг 55 фоизи ва ундан кўпини тўплаганда «аттестациядан ўтди»;
назорат ишларида қатнашган таълим олувчиларнинг 45 фоизи ва ундан кўпи қониқарсиз баҳоланиб, мактабдан ташқари таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш мезонларида белгиланган умумий баллнинг 55 фоизидан кам балл тўплаганда «аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилади.
40. Мактабдан ташқари таълим ташкилотлари «аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилса:
давлат мактабдан ташқари таълим муассасаси раҳбари ва раҳбар ўринбосарларининг малакаси етарли эмас деб топилади ҳамда иш берувчи томонидан улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинади;
давлат мактабдан ташқари таълим муассасасидаги фаолиятига бир йил тўлмаган раҳбар ва раҳбар ўринбосарлари мажбурий равишда навбатдан ташқари малака оширишга юборилиб, давлат мактабдан ташқари таълим муассасаси бир йилдан кейин қайта аттестациядан ўтказилади ҳамда давлат мактабдан ташқари таълим муассасаси унинг натижаларига кўра аттестациядан ўтмаган тақдирда, раҳбар ва раҳбар ўринбосарлари билан тузилган меҳнат шартномаси белгиланган тартибда бекор қилинади;
нодавлат мактабдан ташқари таълим ташкилотлари лицензиясининг амал қилиши белгиланган тартибда тугатилади.
Тизимида мактабдан ташқари таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан «аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилган нодавлат мактабдан ташқари таълим ташкилотлари таълим олувчиларини бошқа давлат мактабдан ташқари таълим муассасаларига кўчириш чоралари кўрилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Профессионал таълим ташкилотларидаги мавжуд касбларнинг 55 ва ундан кўп фоизи аттестациядан ўтган профессионал таълим ташкилотлари «аттестациядан ўтди», 55 дан кам фоизи аттестациядан ўтганда «аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилади.

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish