(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 42. «Аттестациядан ўтди» деб эътироф этилган профессионал таълим ташкилотининг аттестациядан ўтмаган касбларига таълим олувчиларни ўқишга қабул қилиш тўхтатилади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 43. «Аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилган профессионал таълим ташкилотлари тўғрисида қуйидаги хулосалардан бири қабул қилинади:
профессионал таълим таълими муассасаси фаолиятини қайта ташкил этиш ёки тугатиш бўйича тизимида профессионал таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларга тақдимнома киритиш;
нодавлат профессионал таълим ташкилотларига таълим олувчиларни ўқишга қабул қилишни тўхтатиш.
«Аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилган нодавлат профессионал таълим ташкилотларининг таълим олувчилари ўқишни битирганларидан кейин улар лицензиясининг амал қилиши белгиланган тартибда тўхтатилади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон) 44. Олий таълим ташкилотида мавжуд таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг умумий сонига нисбатан 67 ва ундан кўп фоизи «аттестациядан ўтди» деб хулоса қилинса, олий таълим ташкилоти «аттестациядан ўтди», 67 дан кам фоизи аттестациядан ўтганда «аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилади.
45. «Аттестациядан ўтди» деб эътироф этилган олий таълим ташкилотининг аттестациядан ўтмаган таълим йўналишлари ва мутахассисликларига таълим олувчиларни ўқишга қабул қилиш тўхтатилади.
46. Олий таълим ташкилотларининг аттестациядан ўтмаган таълим йўналишлари ва мутахассисликлари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси комиссияси таркибига Давлат инспекциясининг вакиллари киритилиши шарт.
47. «Аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилган олий таълим ташкилотлари тўғрисида қуйидаги хулосалардан бири қабул қилинади:
давлат олий таълим муассасасини қайта ташкил этиш, тугатиш ёки мақомини ўзгартириш тўғрисида тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларга тақдимнома киритиш;
нодавлат олий таълим ташкилотларига таълим олувчиларни ўқишга қабул қилишни тўхтатиш;
таълим олувчилари битириб чиққанидан кейин нодавлат олий таълим ташкилотлари лицензиясининг амал қилишини тугатиш.
Олдинги таҳрирга қаранг. 48. Олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ва таълим ташкилотлари камида битта ихтисослик аттестациядан ўтган тақдирда, улар ушбу таълим тури бўйича «аттестациядан ўтди» деб эътироф этилади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 49. Олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларини охирги уч йилда битирган докторантлар ва мустақил изланувчилар диссертацияларининг илмий даража берувчи илмий кенгаш томонидан ҳимояга қабул қилинганлари сони 10 фоиздан кам бўлса, ихтисосликка нисбатан «аттестациядан ўтмади» деган қарор қабул қилинади.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 50. «Аттестациядан ўтди» деб эътироф этилган олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ва таълим ташкилотларининг аттестациядан ўтмаган ихтисосликлари бир йилдан кейин қайта аттестациядан ўтказилади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон) 51. Қайта аттестация натижаларига кўра «аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилган ихтисосликларга қабул тўхтатилади. Қайта аттестация натижалари қабулни тўхтатиш бўйича тегишли қарор қабул қилиш учун:
Олдинги таҳрирга қаранг. тизимида тизимида олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ва таълим ташкилотлари бўлган вазирликлар ва идораларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига;