Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида



Download 0,52 Mb.
bet11/15
Sana21.03.2022
Hajmi0,52 Mb.
#505023
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
470 07.06.2019

(51-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи нодавлат олий таълим ташкилотларининг муассисларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига юборилади.
(51-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
52. Олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ва таълим ташкилотлари «аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилганда:
олий таълимдан кейинги таълим бўйича қабул тўхтатилади;
таълим олувчилари битириб чиққанидан кейин олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи нодавлат олий таълим ташкилотларининг олий таълимдан кейинги таълим бўйича лицензиясининг амал қилиши белгиланган тартибда тугатилади;
таълим олувчилар илмий ишларини давом эттириши учун тизимида олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ва таълим ташкилотлари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан бошқа олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ва таълим ташкилотларига ўтказилади;
хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган докторантлар ва мустақил изланувчиларнинг шартномалари улар ўтказилган олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ва таълим ташкилотлари билан қолган муддатга қайта расмийлаштирилади;
бошқа олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ташкилотлари ва илмий ташкилотлари бўлмаган тақдирда илмий ишларни ушбу олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ва таълим ташкилотларида давом эттиришга рухсат берилади.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
53. Олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ва илмий ташкилотларни аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг мониторинги натижалари ҳамда олий таълим ёки илмий ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида жойларга чиқмаган ҳолда ҳам амалга оширилиши мумкин.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
54. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим ташкилотлари бўйича:
Олдинги таҳрирга қаранг.
кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим ташкилотларининг ташкилий-бошқарув фаолияти самарадорлиги, давлат таълим талаблари, ўқув дастурлари ва уларнинг уставида белгиланган вазифалари, ўқув жараёнининг ташкил этилиши, илмий-педагог кадрларнинг салоҳияти, илмий-тадқиқот ва методик фаолиятининг самарадорлиги, моддий-техник таъминоти, ишлаб чиқариш билан интеграцияси ва халқаро ҳамкорлик бўйича фаолияти таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш мезонлари асосида баҳоланади. Мезонлар асосида кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим ташкилотларида мавжуд курсларнинг 67 ва ундан кўп фоизи аттестациядан ўтса, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим ташкилоти «аттестациядан ўтди», 67 дан кам фоизи аттестациядан ўтса, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим ташкилоти «аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилади.
(54-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
«Аттестациядан ўтди» деб эътироф этилган кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим ташкилотларининг аттестациядан ўтмаган қайта тайёрлаш ва (ёки) малака ошириш курсларига тингловчиларни қабул қилиш тўхтатилади.
«Аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилган кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим ташкилотлари тўғрисида қуйидаги хулосалардан бири қабул қилинади:
кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш давлат таълим муассасасини қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида тасарруфида кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш давлат таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларга тақдимнома киритиш;
кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш нодавлат таълим ташкилотлари лицензиясининг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш.
55. Таълим олувчиларни ўқишга қабул қилиш тўхтатилган таълим йўналишлари ва мутахассисликлар, ихтисосликлар, курслар ва касбларни қайта очиш масаласи таълим ташкилотлари фаолиятида кўрсатилган камчиликлар тўла бартараф этилганидан бошлаб камида уч йилдан сўнг тегишли вазирликлар ва идоралар ёки маҳаллий ҳокимликларнинг таклифлари асосида Давлат инспекцияси томонидан кўриб чиқилиши мумкин.
56. «Аттестациядан ўтди» деб эътироф этилган таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш учун зарур ҳужжатлар Давлат инспекциясига тақдим этилади.

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish