(36-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон) 37. Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш бўйича сўнгги икки йилда умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ва экспертлар томонидан ўтказилган назорат ишлари натижалари, давлат таълим стандартлари ва ушбу ташкилотларнинг уставида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши даражаси асосида қуйидаги хулосалардан бири қабул қилинади:
назорат ишларида қатнашган ўқувчиларнинг 55 фоизи ва ундан кўпи ижобий баҳоланиб, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотини аттестациядан ўтказиш мезонларида белгиланган умумий баллнинг 55 фоизи ва ундан кўпини тўплаганда «аттестациядан ўтди»;
назорат ишларида қатнашган ўқувчиларнинг 45 фоизи ва ундан кўпи қониқарсиз баҳоланиб, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотини аттестациядан ўтказиш мезонларида белгиланган умумий баллнинг 55 фоизидан кам балл тўплаганда «аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилади.
38. Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилоти «аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилса:
давлат умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаси раҳбари ва раҳбари ўринбосарларининг малакаси етарли эмас деб топилади ҳамда иш берувчи томонидан улар билан тузилган меҳнат шартномаси белгиланган тартибда бекор қилинади;
давлат умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасасидаги фаолиятига бир йил тўлмаган раҳбар ва раҳбар ўринбосарлари мажбурий равишда навбатдан ташқари малака оширишга юборилиб, давлат умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаси бир йилдан кейин қайта аттестациядан ўтказилади ҳамда давлат умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаси унинг натижаларига кўра аттестациядан ўтмаган тақдирда, раҳбар ва раҳбар ўринбосарлари билан тузилган меҳнат шартномаси белгиланган тартибда бекор қилинади;
нодавлат умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотлари лицензиясининг амал қилиши белгиланган тартибда тугатилади.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан «аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилган нодавлат умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотлари ўқувчиларини бошқа давлат умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларига кўчириш чоралари кўрилади.
Олдинги таҳрирга қаранг. 39. Мактабдан ташқари таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш бўйича эксперт комиссиялари томонидан ўтказилган назорат ишлари натижалари, давлат таълим талаблари ҳамда ўқув дастурларига ва уставида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши даражаси асосида қуйидаги хулосалардан бири қабул қилинади:
(39-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон) назорат ишларида қатнашган таълим олувчиларнинг 55 фоизи ва ундан кўпи ижобий баҳоланиб, мактабдан ташқари таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш мезонларида белгиланган умумий баллнинг 55 фоизи ва ундан кўпини тўплаганда «аттестациядан ўтди»;
назорат ишларида қатнашган таълим олувчиларнинг 45 фоизи ва ундан кўпи қониқарсиз баҳоланиб, мактабдан ташқари таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш мезонларида белгиланган умумий баллнинг 55 фоизидан кам балл тўплаганда «аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилади.
40. Мактабдан ташқари таълим ташкилотлари «аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилса:
давлат мактабдан ташқари таълим муассасаси раҳбари ва раҳбар ўринбосарларининг малакаси етарли эмас деб топилади ҳамда иш берувчи томонидан улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинади;
давлат мактабдан ташқари таълим муассасасидаги фаолиятига бир йил тўлмаган раҳбар ва раҳбар ўринбосарлари мажбурий равишда навбатдан ташқари малака оширишга юборилиб, давлат мактабдан ташқари таълим муассасаси бир йилдан кейин қайта аттестациядан ўтказилади ҳамда давлат мактабдан ташқари таълим муассасаси унинг натижаларига кўра аттестациядан ўтмаган тақдирда, раҳбар ва раҳбар ўринбосарлари билан тузилган меҳнат шартномаси белгиланган тартибда бекор қилинади;
нодавлат мактабдан ташқари таълим ташкилотлари лицензиясининг амал қилиши белгиланган тартибда тугатилади.
Тизимида мактабдан ташқари таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан «аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилган нодавлат мактабдан ташқари таълим ташкилотлари таълим олувчиларини бошқа давлат мактабдан ташқари таълим муассасаларига кўчириш чоралари кўрилади.
Олдинги таҳрирга қаранг. 41. Профессионал таълим ташкилотларидаги мавжуд касбларнинг 55 ва ундан кўп фоизи аттестациядан ўтган профессионал таълим ташкилотлари «аттестациядан ўтди», 55 дан кам фоизи аттестациядан ўтганда «аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилади.